Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 04.04.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Тадбирлар номланиши

Муддатлари

Бажарувчилар

Амалга ошириш механизми

I. Хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, хусусий соғлиқни сақлаш секторида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва турлари кўпайтирилишини рағбатлантириш

1.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида янги таҳрирдаги Низомни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда, жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотларига нисбатан янги лицензия талаблари, стандартлари ва санитария нормаларини ишлаб чиқиш;

лицензия берувчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддатини лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлари билан аризаси қабул қилинган кундан бошлаб 30 кундан 20 кунгача қисқартириш;

лицензия бериш учун давлат божи миқдорини энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдоридан 5 баробари миқдоригача камайтириш.

2017 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш.

2.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам тури, ҳажми ва намуналарини ҳисобга олган ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техник воситаларга, шу жумладан тиббиёт асбоб-ускуналарига нисбатан минимал талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғини тасдиқлаш.

3.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолиятига аралашишни қатъиян тақиқлаган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институтига ўзлари кўрсатаётган хизмат турлари ва ҳажмлари, касалликлар динамикаси ва нозоологияси тўғрисида хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш механизми жорий этилишини назарда тутувчи тиббий статистика ҳисоботи тизимини такомиллаштириш.

2017 йил
III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғини тасдиқлаш.

II. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус анжомлар ва асбоблар билан жиҳозлаш, тиббий ихтисослашув турларига мос келадиган ҳамда санитария нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган бино ва хоналар билан таъминлаш

4.

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга ва харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «ноль» харид қийматида сотиш Тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган), бунда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш танловида иштирок этиш учун закалат миқдорини бошланғич нархнинг 15 фоизидан 10 фоизигача камайтириш назарда тутилади.

2017 йил
май

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга ва харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «ноль» харид қийматида сотиш Тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

5.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган), бунда кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун давлат мулкини ижарага олишнинг максимал муддати 10 йилгача оширилиши кўзда тутилади.

2017 йил апрель

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

6.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини доимий фойдаланишга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган), бунда қуйидагилар назарда тутилади:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги танлов фақат битта талабгордан танлов таклифи келиб тушганлиги сабабли танлов бўлиб ўтмади деб эълон қилинган, танлов такроран эълон қилинганида эса танлов таклифи яна фақат битта қатнашчидан тушган тақдирда бундай танлов бўлиб ўтди деб ҳисоблансин;

қишлоқ ва олис ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига танлов якунлари бўйича ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганлик учун ҳақ тўлаш муддатини 1 йилгача чўзишга рухсат бериш, танлов закалати ҳамда бошқа назарда тутилган аванс тўловлари бундан мустасно.

2017 йил
май

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини доимий фойдаланишга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритиш.

7.

Шундай меъёр киритиладики, унга мувофиқ маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкасини ҳар йили белгилаш чоғида соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан давлат мулки учун ижара ҳақининг минимал ставкаси 20 фоизга камайтирилади.

ҳар йили

Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкаси камайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ҳар йили қабул қиладиган қарорлари.

8.

Хусусий тиббиёт ташкилотларининг кейинчалик муҳандислик-коммунал инфратузилма объектларидан эркин фойдаланишларини ҳисобга олган ҳолда улар фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари, бинолар ва хоналар ажратиб берилишини таъминлаш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Хусусий тиббиёт ташкилотларининг кейинчалик муҳандислик-коммунал инфратузилма объектларидан эркин фойдаланишларини ҳисобга олган ҳолда улар фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари, бинолар ва хоналар ажратиб бериш тўғрисида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қарорларини қабул қилиш.

9.

Тиббиёт ташкилотларининг талаб-эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил этишни ҳисобга олган ҳолда, олиб кирилаётгандан божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) янги тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва тиббиёт ускуналарига сарфланадиган материаллар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш Вазирлар Маҳкамасининг2013 йил 31 декабрдаги 356-сон қарори билан тасдиқланган.

2017 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Тиббиёт ташкилотларининг олиб кирилаётганда божхона тўловларидан озод қилинадиган янги тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва тиббиёт ускуналарига сарфланадиган материаллар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

10.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш ҳамда рўйхат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган), бунда қуйидагилар назарда тутилади:

тадбиркорлик субъектлари учун рўйхат гувоҳномасини 180 иш кунидан:

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун боғлаш материаллари, тиббий буюмлар, беморларни парвариш қилиш буюмлари учун — 120 иш кунигача;

қадоқланган ва ўралган шифобахш ўсимлик хомашёси ҳолидаги фармакопея дори воситалари, «in bulk» асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланадиган дори воситалари, илгари рўйхатга олинган дори воситалари учун — 60 иш кунигача қисқартириш орқали уларнинг сарф-харажатларини камайтириш.

2017 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш ҳамда рўйхат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрис�да Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

III. Мослашувчан кредит ва лизинг механизмларини фаол татбиқ этган ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмлари ва миқёсларини ошириш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар жалб этилишини кенгайтириш, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш

11.

Ихтисослаштирилган «Узмед-лизинг» лизинг компаниясининг устав капиталини, шу жумладан лизинг компанияси муассисларининг маблағларини, шунингдек, хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига 5 — 10 млн АҚШ долларигача кўпайтириш орқали замонавий юқори технологияли тиббиёт ускуналари харид қилиш ва тиббиёт ташкилотларига лизинг асосида топшириш ҳажмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил апрель

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ТИФ Миллий банки, «Асака» банки, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк

Тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

12.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида тиббиёт клиникалари ва марказлари қурилишида ишга туширилган объектлар, даволаш бинолари ва иншоатлари муҳандислик коммуникацияларига кафолатланган тарзда уланиши «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар томонидан таъминланиши ҳақида қонунчилик нормаси жорий этилиши тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил июнь

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

13.

Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва бўлиши тўғрисидаги қоидаларга қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган) кўзда тутиладиган вақтинча рўйхатга қўйиш ва мамлакатда бўлиш муддатини узайтиришга рухсатнома тартибини, шунингдек, республиканинг тиббиёт муассасаларига ташхис қўйиш ва даволанишга келган хорижий фуқаролар учун тегишли тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш.

2017 йил июнь

ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва бўлиши тўғрисидаги қоидаларга қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида таклифлар киритиш.

14.

Ўзбекистонда Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Германия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи тиббиёт марказлари ва клиникалари билан биргаликда йирик даволаш-диагностика муассасаларини барпо этиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш

2017 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

Тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

IV. Тиббий суғурта тизимини фаол жорий этган ҳолда сифатли ва арзон тиббий хизматлар бозорини жадал ривожлантириш, хусусий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг сифатли, самарали тизимини шакллантириш

15.

«Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

тиббий суғурта соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш, ҳар бир фуқаронинг тиббий суғурта тизимига ялпи ва мажбурий қамраб олиниши, ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактика хизматларига бўлган тенг ҳуқуқлари, суғурта полисига мувофиқ ҳақи тўланган юқори сифатли тиббий хизматнинг кафолатланган тарзда кўрсатилиши;

ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асослари, тиббий ва профилактика хизматларининг тарифларини тартибга солиш, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари миқдорларини тартибга солиш механизмлари, шунингдек, тиббий суғурта маблағларини бошқариш, шу жумладан мажбурий тиббий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

мажбурий тиббий суғурта жамғармасини шакллантириш манбаларини белгилаш, шунингдек, мажбурий ва ихтиёрий тиббий суғурта тизимида иштирок этишда фуқаролар учун рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон суғурта бозори профессионал қатнашчилари ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

«Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

16.

Қарорга мувофиқ бериладиган солиқ имтиёзлари натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳожатманд тоифаларига хусусий тиббиёт ташкил�тлари томонидан бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

Низомни барча хусусий тиббиёт ташкилотларига етказган ҳолда уни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

17.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назарда тутган ҳолда илғор халқаро тажрибага мувофиқ ўқув жараёнига янги таълим, тиббиёт ва ахборот технологиялари ҳамда усулларини кенг кўламда жорий этиш асосида тиббиёт ходимларининг профессионал даражасини узлуксиз ва тизимли равишда ошириб боришни таъминлаш.

2017 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази,Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

18.

Республиканинг тиббиёт ташкилотларини жиҳозлаш учун хорижда ишлаб чиқарилган янги тиббиёт ускуналари ва бутловчи буюмларни етказиб бериш тўғрисида ҳукуматлараро ва халқаро грант ҳамда кредит битимларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш давомида маҳаллий мутахассисларни янги ускуналарда ишлашга ўргатишни ташкил этишда грант жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва техник ёрдам кўрсатиш назарда тутилсин.

доимий

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, ТИВ

Ҳукуматлараро ва халқаро грант ҳамда кредит битимларининг лойиҳаларига тегишли шартларни киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун зарур шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.

Охирги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида тиббиёт соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу соҳага мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган кенг турдаги тиббиёт хизматларини сифат жиҳатидан юксалтириш ва янада тўлдиришга хизмат қиладиган муҳим таркибий қисм сифатида қаралмоқда.

Умуман олганда, мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг хусусий сектори фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш кўзда тутилган. Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими фаолият юритмоқда. Уларга барча турдаги солиқлар ва қатор мажбурий тўловлар, шунингдек, четдан олиб келинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этиш бўйича имтиёзлар берилаётир.

Сўнгги 6 йилда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 2 баробар кўпайиб, 3,5 мингтага етди. Уларни юқори технологияли тиббиёт техникаси билан жиҳозлаш даражаси 3 баробар ошди. Айниқса, стоматология, лаборатория ташхиси, терапия, физиотерапия, неврология ва бошқа соҳаларга ихтисослашган хусусий тиббиёт муассасалари ривожланган.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувларида соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантиришга ҳамон етарлича эътибор қаратилмаётганини таъкидлади.

Бу борадаги тажриба шуни кўрсатмоқдаки, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятига оид қонунчиликда мавжуд чекловлар улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини янада яхшилашга, айниқса, тор ихтисосликдаги тиббиёт соҳаларига илғор даволаш усул ва технологияларини жорий қилишга тўсқинлик қилмоқда. Айниқса, хусусий тиббиёт субъектларининг қишлоқ жойларда ривожланиши даражаси қониқарсиз ҳолатда, уларнинг учдан бир қисмидан зиёди Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан қабул қилинган қарорга мувофиқ, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари қаторида хусусий тиббиёт муассасалари ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий юқори технологияли усулларини кенг қўллаган ҳолда сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларга кредит ажратиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва малакали мутахассисларни жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бозори инфратузилмасини ривожлантириш белгиланган.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, қарорда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Хусусан, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан, энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди.

Рухсат этилган тиббий хизмат турларига кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар киритилди.

Шуни қайд этиш лозимки, агар аввал қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари тасдиқланган бўлса, энди фақат давлат соғлиқни сақлаш муассасалари амалга ошириши мумкин бўлган ва хусусий тиббиёт муассасалари учун тақиқланган айрим чекланган фаолият турлари тасдиқланмоқда. Ушбу фаолият турлари аҳоли ҳаёти, саломатлиги ва санитария-эпидемиологик ҳолатига катта хавф туғдириши мумкин бўлган, жумладан, ўта юқумли, хавфли ва карантин касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш, токсикологик, венерик ва руҳий хасталиклар, чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болалар касалликлари ва патологиясини даволаш, туғруқни қабул қилиш ва ҳомиладорликни тўхтатиш, органларни кўчириш, қон донорлигини ташкил этиш ва бошқа ўзига хос йўналишлар билан боғлиқдир.

Мазкур қарор хусусий тиббиёт муассасаларига кенг кўламли имтиёз ва преференциялар берилгани билан ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Хусусан, ушбу муассасалар 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, тақдим этилган солиқ имтиёзлари хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради. Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Тақдим этилган солиқ имтиёзлари ҳисобидан тежалган маблағларнинг бир қисми аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилади. Шундай қилиб, берилган солиқ имтиёзлари эвазига давлат бир вақтнинг ўзида аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, сифатли тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этади, шу билан бирга, хусусий тиббиёт муассасалари зиммасига қўшимча молиявий харажатлар юкланмайди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда юқорида қайд этилган солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан Хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.

Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда материаллари учун божхона тўловларидан озод этилади. Бунда мазкур рўйхатни тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш кўзда тутилган.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, қишлоқ жойларда ва чекка туманларда тиббиёт соҳасида хусусий секторни жадал ривожлантириш мақсадида қарорда қишлоқ жойларда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида ташкил этиладиган янги микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этилиши кўзда тутилган.

Қарорда 2017 йил 1 майдан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳасида кичик корхоналар ходимларининг йиллик ўртача чекланган сонини 25 кишидан 100 кишигача кўпайтириш тўғрисидаги тасдиқланган норма тиббиёт соҳасининг хусусий секторида бандликни кенгайтиришни рағбатлантириш имконини беради, хусусий тиббиёт муассасалари хизмат кўрсатадиган аҳоли сонини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Қарорда мустақиллик йилларида ушбу соҳа учун биринчи марта ишлаб чиқилган Хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқлангани ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Мазкур дастурда хусусий тиббиёт муассасаларини ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия беришни сезиларли даражада соддалаштириш ва муддатларини тезлаштириш, жумладан, лицензия бериш тўғрисидаги қарорни 30 кундан 20 кунгача қисқартириш, лицензия бериш учун давлат божини энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан 5 баробаригача камайтириш назарда тутилган.

Дастурда хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун уларни бино ва хоналар билан таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига фойдаланилмаётган бинолар, объект ва хоналарни, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида тугатилаётган муассасаларнинг давлат мулки бўлган объектларини аҳолига тиббий хизматлар кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига «ноль» қийматида белгиланган тартибда бепул сотиш, бунда мулкдорлар инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича мажбуриятларни зиммасига олишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Шу билан бирга, кичик тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хусусий тиббиёт муассасаларига давлат мулкини ижарага олишнинг максимал муддатини амалдаги нормаларга мувофиқ 5 йилдан 10 йилгача узайтириш кўзда тутилган. Бунда соғлиқни сақлаш муассасаларининг давлат мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкасини 20 фоизга қисқартириш назарда тутилган.

Янги тиббиёт объектлари барпо этадиган ва мавжудларини реконструкция қиладиган хусусий тиббиёт муассасалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа ваколатли органларга уларнинг муҳандислик-коммунал инфратузилма объектларидан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишини эътиборга олган ҳолда, уларга ер участкалари, бино ва хоналар ажратиш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, хусусий тиббиёт муассасаларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусан, тиббий хизматларни, айниқса, қишлоқ жойлар ва олис туманларда кўрсатиш учун ер участкалари ажратишда қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Хусусий тиббиёт муассасаларига кредит ажратиш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига «Ўзмед-лизинг» ихтисослаштирилган лизинг компанияси устав капиталини кўпайтириш орқали, шунингдек, хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш ҳисобидан тиббиёт муассасаларига замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар харид қилиш ҳажмини кенгайтириш ва лизингга бериш чора-тадбирлари тўғрисида аниқ таклифлар киритиш топширилди.

Тижорат банкларига хусусий тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, хориждан сотиб олиш, бошланғич капитални шакллантириш, тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, аҳолига замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, жумладан, банк кредит карталари билан ҳисоб-китоб қилиш асосида хусусий тиббиёт муассасаларининг тиббий хизматларидан фойдаланиш учун истеъмол кредитлари тақдим этиш тавсия этилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қарорда тиббиётнинг хусусий соҳасига, айниқса, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий капитал иштирокида қўшма тиббиёт муассасалари ташкил этиш орқали илғор халқаро тажрибани жорий этишни кенгайтиришга доир чора-тадбирлар кўзда тутилган. Мазкур қарорда хусусий тиббиёт муассасаларида ишлашга жалб этиладиган хорижлик шифокорлар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассислар тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслар даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўловлардан озод этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциациясига Ўзбекистонда Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Германия ва бошқа давлатларнинг етакчи тиббиёт марказлари ҳамда клиникалари билан ҳамкорликда йирик даволаш-ташхис қўйиш муассасалари ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш тавсия этилди. Бунда қарорга кўра, хусусий тиббиёт муассасаларининг хорижлик ходимлари бошқарув персонали сифатидаги фаолиятидан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига хусусий тиббиёт ташкилотларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижлик шифокорлар ва тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш ва яшаш учун рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам кўрсатиш топширилди.

Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини кенг кўламда рағбатлантириш тиббий суғурта тизимини кенг жорий этган ҳолда, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатли бепул тиббий ёрдам билан бирга, сифатли ва арзон тиббий хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган пулли тиббий хизматлар бозорини жадал ривожлантиришни тақозо этади.

Шу муносабат билан қарорда тиббий суғурта соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, суғурта полислари бўйича кафолатли юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, фуқаролар учун тиббий суғурта тизимида иштирок этишда рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар яратиш ва бошқа масалаларга қаратилган «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз учун муносиб ва сифатли ҳаёт шароитларини яратишга доир амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми, шунингдек, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган эзгу ғояни ҳаётга изчил татбиқ этиш борасидаги навбатдаги муҳим қадамдир.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси