30.03.2017 йилдаги ПҚ-2860-сон
Ҳужжат 03.04.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 20 январдаги 25-сонли қарорига мувофиқ тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларига Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида барпо этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларига тенг 207 та лойиҳани амалга ошириш топширилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзлар 3 йил муддатга берилади, бунда кичик саноат зонасининг қатнашчилари энг кам иш ҳақининг камида 2000 карра миқдоридаги ҳажмда инвестициялар киритиши шарт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кичик саноат зонаси қатнашчисининг йиллик тушуми энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 каррасидан камроқни ташкил этган тақдирда, мазкур қарорнинг 6-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли ҳисобот йили учун уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган божхона имтиёзларини қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари олиб кирилган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотилган ёки бепул бериб юборилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади.