LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 23 июлдаги ПФ—2342-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 28 августдаги 669-I-сон қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан, шунингдек банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига, Олий хўжалик судига Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 ноябрдаги 460-сон қарорини бажариш, иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва санация қилиш, банкрот корхоналар мол-мулкини сотиб юбориш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар иштирокида зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини 1999 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича чуқур таҳлил қилсин, тугатиладиган, истиқболсиз корхоналарнинг аниқ рўйхатини аниқласин, мулкида давлат мулки бўлган корхоналарни тугатиш, санация қилиш ва қайта ихтисослаштириш юзасидан илгари тасдиқланган дастурларни танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 9 ой якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
устав фондида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жараёнларининг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин, ушбу ишларнинг қониқарсиз амалга оширилганлиги учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти масалаларини кўриб чиқсин;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
санация қилинаётган корхоналар фаолиятининг, улар бизнес-режалари ва молиявий соғломлаштириш дастурлари амалга оширилишининг самарали мониторингини таъминласин;
идоралараро тармоқ ишчи гуруҳлари ишларини фаоллаштирсин, уларнинг ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борсин, ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқилаётган масалалар бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатувчи бошқарувчи қониқарсиз ишлаган тақдирда уни вазифаларни бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этсин;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика кўчмас мулк биржаси, агросаноат ва товар-хом ашё биржалари билан биргаликда тугатилаётган корхоналарнинг мол-мулкини сотиш бўйича кимошди савдолари тармоғи кенгайтирилишини ва кимошди савдоларининг мунтазам ўтказилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий соғломлаштириш истиқболи бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармасининг қайтариш асосидаги маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика минтақаларида корхоналар банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича хўжалик судларининг фаолиятини фаоллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда, тугатувчи бошқарувчиларни тайинлашда расмиятчилик ва сансалорлик ҳолларини бартараф этиш, бундай ҳолларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
иқтисодий ночорлик ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан ўз вақтида таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 февралдаги 2004 йил 77-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 августдаги 2005 йил 185-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 30-31-сон, 235-модда)
Мулкида давлат мулки бўлган банкрот корхоналарни тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги янгиланган Намунавий низомни тасдиқласин.
ўн кун муддатда ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасини қайта кўриб чиқсин;
икки ой муддатда Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини аттестациядан ўтказсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
11. Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликнинг амалга оширилиши масалалари йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш чоғида кўриб борилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 февралдаги 2004 йил 77-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон ҳамда «Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон фармонларига асосан ишлаб чиқилган ва банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни соғломлаштириш ҳамда тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ўтказиладиган суддан олдин санациялаш масалаларини тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Суддан олдин санациялаш (бундан кейин санациялаш деб аталади) банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздор корхона — юридик шахснинг муассислари (қатнашчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар, шу жумладан давлат томонидан қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Суддан олдин санациялаш қарздор корхонанинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатилгунгача амалга оширилади ва қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини, иқтисодий қувватини тиклаш ҳамда унинг келгусида самарали фаолиятни амалга ошириш учун шароитлар яратишни мақсад қилиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда қарздорни санациядан ўтказиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини суддан олдин санациялашга татбиқ этилмайди.
5. Қарздор корхона-юридик шахснинг муассислари (қатнашчилари), қарздор корхона мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар санациялаш субъектлари бўлиши мумкин.
ҳаётий муҳим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли моллари ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи корхоналар;
республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайдиган базавий тармоқлар (кон қазиш, энергетика, металлургия, кимё ва бошқа тармоқлар) корхоналари;
рақобатга бардошли, экспортбоп, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар;
замонавий, юқори унумли техника ишлаб чиқаришни ва иқтисодиёт соҳасига янги, прогрессив, ресурсни тежайдиган технологияларни жорий этишни таъминлайдиган корхоналар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан таркибий қайта ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалари маъқулланган корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори билан еттинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
8. Фаолиятни давом эттириш учун қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклашнинг аниқ имконияти мавжудлигидан далолат берадиган молия ва хўжалик фаолияти таҳлили натижалари иқтисодий ночор корхоналарни санация қилинадиган объектлар қаторига киритишнинг асосий мезони ҳисобланади.
9. Санациялаш ҳам тўланадиган, ҳам тўланмайдиган асосда давлат маблағлари иштирокида ёки иштирокисиз, шу жумладан танлов асосида қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклашдан ва унинг фаолиятини давом эттиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;
кредиторга тўловлар муддатини узайтириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарздор корхонанинг фаолиятини давом эттириш учун қарзлардан чегириш тўғрисида улар ўртасида аҳдлашувга эришишга йўналтирилган қарздор корхона ва кредитор (кредиторлар) ўртасида битим тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суддан олдин санациядан ўтказиш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш ва кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш;
(9-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармасидан маблағларни Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ёки кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши қарори асосида таркибий ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун, тасдиқланган лимитлар ва сметалар доирасида, мақсадли ажратиш;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига биноан судгача бўлган санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари ажратилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат маблағларини жалб этиш;
Давлат маблағларини жалб этган ҳолда санациялаш тартиботи Ҳукумат қарорларига биноан бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олиши мумкин.
давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда санациялаш ўтказилишида қарздорга хизмат кўрсатувчи банкда илгари амал қилган ҳисоб рақамлари тўхтатилган ҳолда санациялаш бўйича сўмда ва (ёки) валютада ҳисоб рақами очилади.
Санациялаш ҳисоб рақамининг иш тартиби Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади»;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналар эгалари, кредиторлар, бирлашмалар (хўжалик уюшмалари), бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий ёрдами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағлари.
(11-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни санациялаш, шунингдек санациялаш учун давлат маблағларини ажратиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тақдимномасига кўра Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қабул қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектни санациялаш тўғрисидаги илтимоснома ёки давлат мулкини жалб этиш юзасидан мурожаатнома Қўмитага берилади. Қўмита корхонанинг молиявий ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида қарздор хўжалик субъектининг тўловга қодирлигини тиклашнинг аниқ имкониятлари мавжудлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички захиралардан фойдаланиш имкониятлари пухта таҳлил қилинган, шу жумладан ишлаб чиқариладиган маҳсулотга ҳақ тўлашга қодир эҳтиёж мавжудлигини тасдиқловчи тегишли шартномалар кўрсатилган, мулкдор томонидан тасдиқланган молиявий соғломлаштириш режаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қўмита хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси санациялаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарурат бўлганда корхоналарга нисбатан судгача санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари берилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қўлланилиши, корхонани санациялаш тўғрисида қарор қабул қилинган Комиссия мажлиси протоколи ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг хулосаси Комиссия котибияти томонидан қарор қабул қилиш учун Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига юборилади.
(14-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарни давлат маблағларини жалб этган ҳолда санациялашни ташкил этиш ва унинг мониторинги Қўмита томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Санациялаш уни ўтказиш муддати тугаши, унинг самарасиз эканлиги аниқланиши, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари бажарилмаганлиги муносабати билан ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа сабабларга кўра тўхтатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат маблағларини жалб этган ҳолда санациялашни тўхтатиш ҳақидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг тақдимномасига кўра Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 августдаги 2005 йил 185-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 30-31-сон, 235-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарорида:
қарорнинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2 ва 3-иловалардаги Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига кўрсатмалар чиқариб ташлансин;
2-банднинг охирги хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг тақдимномасига кўра» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазири билан келишган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қўмитага йилига Жамғарма маблағларининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоридан Қўмитанинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорида 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорининг Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 5 мартдаги 101-сон қарорига 1-иловадаги тўртинчи комиссиянинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси».