01.02.2017 йилдаги ПҚ-2750-сон
Ҳужжат 10.07.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2 ва 3-иловаларда белгиланган, фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишга доир тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. 2-иловада кўрсатилган, «ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатаётган ваколатли органлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, комиссия раиси

2.

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, комиссия раиси ўринбосари

3.

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

4.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

5.

Мирзахидов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

6.

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

7.

Ғаниев Э.М.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

8.

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

9.

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

10.

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

11.

Хидоятов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

12.

Абдусаматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

13.

Закиров Б.И.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси

14.

Арабов С.А.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси

15.

Турамуратов И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

16.

Гулямов Б.В.

«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи

17.

Исмаилов В.В.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи

18.

Хаджибаев А.М.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

19.

Вахабов А.Ж.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

20.

Муллажонов Ф.М.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

21.

Шайхов А.Э.

Савдо-саноат палатаси раиси

22.

Саломов Ф.И.

«Ўзбекэнерго» АЖ раиси

23.

Шаисматов Э.Р.

«Ўзтрансгаз» АК бош директори

24.

Махмудов М.М.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсатиладиган хизмат, бериладиган ҳужжат номи

Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият

Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган

Жорий этиш муддати

1.

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев А.М.)

2017 йил

1 июль

2.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Тиббий фаолият

3.

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштириш

4.

Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома

Хорижий ишчи кучларни жалб қилиш

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги
(Назаров У.Б.)

2017 йил

1 июль

5.

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматларини тақдим этиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Мирзахидов Х.М.)

2017 йил

1 июль

6.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига лицензия

Нодавлат таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2017 йил

1 октябрь

7.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Абдусаматов Б.Х.)

2017 йил

1 октябрь

8.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни тутқинликда сақлашга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни тутқинликда сақлаш

9.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш

10.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган

ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш

11.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар томонидан товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш бўйича хулоса

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарларни қайта ишлашга рухсат олиш

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев Э.М.)

2017 йил

1 октябрь

12.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар томонидан товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш бўйича ва товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишланишининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мос келиши бўйича хулоса

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашга рухсат олиш

13.

Импорт контракти бўйича хулоса

ТИАИСВда экспертизадан ўтказиладиган контрактлар асосида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилиш

14.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси

(Закиров Б.И.)

2017 йил

1 октябрь

15.

Экспорт шартномасини рўйхатдан ўтказиш сертификати

ТИАИСВда рўйхатдан ўтказиладиган контрактлар асосида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев Э.М.)

2017 йил
31 декабрь

16.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш

17.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспорти

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини эксплуатация қилиш

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ахмедов Б.М.)

2017 йил
31 декабрь

18.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга оид фаолиятни амалга ошириш

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги

(Сабиров Б.Б.)

2017 йил
31 декабрь

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Т/р

Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи

Жорий қилиш муддати

Масъул органлар

I. Рухсат бериш тартиб-таомиллари

1.

1.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш

2019 й.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов А.Ж.)

2.

2.

Асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фондидан участкалар ажратишга рухсатнома

2020 й.

3.

3.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

2019 й.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов А.Ж.), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Турамуратов И.Б.), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Гулямов Б.В.)

4.

4.

Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш

2019 й.

Ички ишлар вазирлиги

(Азизов А.А.)

5.

5.

Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш

2020 й.

6.

6.

Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш

2018 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев А.М.)

7.

7.

Махсус қўлланиладиган биологик актив моддаларни четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома

2018 й.

8.

8.

Янги озуқавий қўшимчаларни четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома

2019 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев А.М.)

9.

9.

Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома

2019 й.

10.

10.

Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

2019 й.

11.

11.

Турғун савдо шохобчаси санитар талабларга мувофиқлиги тўғрисида санитария хулосаси

2020 й.

12.

12.

Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш

2018 й.

Давлат архитектура қўмитаси
(Закиров Б.И.)

13.

13.

Меъморий-режалаштириш топшириғи

2019 й.

14.

14.

Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкаларини ажратишни келишиш

2020 й.

Давлат архитектура қўмитаси
(Закиров Б.И.), Ўзбекистон автомобиль
ва дарё транспорти агентлиги
(Исмаилов В.В.), ИИВ (Азизов А.А.)

15.

15.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Абдусаматов Б.Х.)

16.

16.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома

2018 й.

17.

17.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

18.

18.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

19.

19.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни келишиш

2018 й.

20.

20.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажрибавий қўллашга рухсатномани келишиш

2019 й.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдусаматов Б.Х.),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев А.М.)

21.

21.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик

2018 й.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Хидоятов Д.А.)

22.

22.

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик

2018 й.

23.

23.

Товарни вақтинча олиб кириш (олиб чиқишга) рухсатнома

2018 й.

Давлат божхона қўмитаси
(Тохирий М.В.)

Давлат божхона қўмитаси
(Тохирий М.В.)

24.

24.

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома

2018 й.

25.

25.

Товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома

2018 й.

26.

26.

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома

2018 й.

27.

27.

Давлат фойдасига воз кечиш учун товарни божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома

2019 й.

Давлат божхона қўмитаси
(Тохирий М.В.)

28.

28.

Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома

2019 й.

29.

29.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарни божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома

2019 й.

30.

30.

Божхона омборини таъсис этиш

2019 й.

31.

31.

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш

2019 й.

32.

32.

«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш

2019 й.

33.

33.

Бош агентни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома

2019 й.

Марказий банк

(Муллажонов Ф.М.)

34.

34.

Юридик шахслар — резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очишга рухсатнома

2020 й.

35.

35.

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

2019 й.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

(Юнусов А.Х.)

36.

36.

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома

2019 й.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси
(Ризаев Д.Х.)

37.

37.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш

2019 й.

38.

38.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш

2019 й.

39.

39.

Суғурта захираларини чет эл давлатлари давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш

2020 й.

40.

40.

«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси назорати остидаги объектларда электр қурилмаларни созлаш ишларини бажаришга рухсатнома

2020 й.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ
(Гулямов Б.В.)

41.

41.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома

2020 й.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ
(Гулямов Б.В.)

42.

42.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

2020 й.

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ
(Ахмедов Д.Б.), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Дехканов Д.Т.)

43.

43.

Ер участкаси танлаш тўғрисидаги хулоса

2018 й.

«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК, «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ

44.

44.

Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси

2019 й.

Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари

45.

45.

Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси

2019 й.

Давлат экспертиза органлари

46.

46.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун белгиланган энг кам миқдорга мувофиқ яратилган (захира қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш ўринларини қисқартириш ёки тугатиш тўғрисида қарор

2018 й.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

47.

47.

Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси

2018 й.

48.

48.

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари)

2018 й.

49.

49.

Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шарт

2018 й.

Фойдаланиш ташкилотлари

II. Лицензияланадиган фаолият турлари

50.

1.

«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси

2018 й.

Адлия вазирлиги

(Икрамов М.М.)

51.

2.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти

2019 й.

Молия вазирлиги

(Ходжаев Б.А.)

52.

3.

Аудиторлик фаолияти

2019 й.

53.

4.

Лотереялар ташкил этиш

2019 й.

54.

5.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

2018 й.

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Мирзахидов Х.М.)

55.

6.

Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

2018 й.

56.

7.

Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш

2018 й.

57.

8.

Телекоммуникациялар тармоқларига хизматлар кўрсатиш

2018 й.

58.

9.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш

2019 й.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

(Закиров Б.И.)

59.

10.

Баҳолаш фаолияти

2019 й.

Давлат рақобат қўмитаси
(Хидоятов Д.А.)

60.

11.

Биржа фаолияти (валюта биржаси фаолиятидан ташқари)

2019 й.

61.

12.

Риэлторлик фаолияти

2019 й.

62.

13.

Туризм фаолияти

2020 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Шарапов А.К.)

63.

14.

Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага бериш

2020 й.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (Файзуллаев А.Н.)

64.

15.

Фонограммаларни тайёрлаш

2020 й.

65.

16.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш

2020 й.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (Исмаилов В.В.)

66.

17.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланиш

2019 й.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази (Шакиров Б.А.)

67.

18.

Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш

2020 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

68.

19.

Улгуржи савдо, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари фаолияти бундан мустасно

2020 й.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар лицензия ва рухсатнома бериш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар сақланиб келаётганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун ҳанузгача турли давлат органларига мурожаат этишга мажбур бўлмоқда, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти, кўпчилик давлат хизматлари, афсуски, ҳали ҳам анъанавий усулларда, қоғоз шаклида кўрсатилмоқда.

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, «ягона дарча» маркази каби институтлар давлат хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ҳамда давлат органларининг тадбиркорлик тузилмаларига ўз вақтида кўмаклашишга доир фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Мазкур соҳада тадбиркорлик субъектлари кўтарган долзарб муаммо ва таклифлар, ўтказилган ўрганишлар натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчилик ҳолатлари вужудга келишига йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифати ва самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган.

Қарорга мувофиқ туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилмоқда. Бу эса «ягона дарча» марказларини самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради.

Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш «ягона дарча» марказлари зиммасига юклатилмоқда. Бундай чора тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги, яхлит тизимни яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «ягона дарча» марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

Мазкур вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

«Ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматларини сифатли ва самарали кўрсатишга тўсқинлик қиладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилмоқда.

Мазкур комиссиялар тизимли равишда, шу жумладан жойларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган зарур чораларни кўриш билан шуғулланади.

«Ягона дарча» марказлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан расмийлаштириш амалиёти сансалорликларнинг олдини олишга, тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашди.

Ана шундай ижобий амалиётни янада кенгайтириш мақсадида қарорда талаб энг юқори бўлган қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномаларни «ягона дарча» марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари юқоридаги лицензия ва рухсатномаларни олиш учун бошқа идораларга бормасдан, уларни аниқ муддатларда берадиган «ягона дарча» марказларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади. «Ягона дарча» марказлари барча зарур келишиш тартиб-таомилларини тадбиркорлик субъекти иштирокисиз мустақил амалга оширади.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб «ягона дарча» марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Бунда берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси орқали олиш имконияти яратилади.

2017 йилнинг I чорагидан ишга тушириладиган «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси:

тегишли давлат органига бормасдан туриб, «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини электрон шаклда олишга;

рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги, шунингдек рухсатнома ва лицензиялар реестридаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланишга;

«ягона дарча» марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича рухсатнома ва лицензия бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жараёни ва натижасини, қаерда ва қай тарзда мурожаат этганидан қатъи назар, кузатишга имкониятлар яратади.

Қарорни амалга ошириш, шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.