22.09.2016 йилдаги ПҚ-2607-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводород хом ашёси бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳажмлари ва географиясини янада кенгайтириш, хорижий инвесторлар иштирокида Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижасида «Gas Project Development Central Asia» (Швейцария) компанияси (кейинги ўринларда — хорижий инвестор) «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида қўшма корхона таъсис этиш учун хорижий ҳамкор этиб белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқларни мукаммал таъмирлаш, янги қудуқларни бурғулаш, газ қувурларини қуриш, газни комплекс тайёрлаш, сиқиш компрессор станцияси ва муҳандислик коммуникацияларини замонавий ўрнатишни амалга ошириб, дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда иш параметрларини аниқлаган ҳолда Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2D ва 3D сейсмик қидирув ишларини амалга оширган ва қидирув-разведка қудуқларини бурғулаган ҳолда, шу жумладан дастлабки 4 йил давомида миқдори 26,5 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган минимал дастур бўйича Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой, Урга, Оқчалак ва Чандир инвестиция блокларини чуқур геологик ўрганиш дастурини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекнефтгаз» МХК «Gas Project Development Central Asia» компанияси билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 октябргача тенг улушларда бошланғич устав капитали 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда — қўшма корхона) таъсис этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 декабргача инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангандан сўнг, мустақил баҳолаш якунларига кўра лойиҳанинг инвестицион блоклари ва конларда қилинган тарихий сарф-харажатлар кўринишидаги Ўзбекистон томонининг ҳиссаси ҳамда хорижий инвестор томонидан тегишлича тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш ҳисобига қўшма корхонанинг устав фондини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урга ва Чандир гуруҳи конларини лойиҳани амалга ошириш бошланган вақтдан 12 ой давомида, Оқчалак гуруҳи конларини эса 36 ой давомида ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштириш хорижий инвесторнинг тўғридан-тўғри инвестициялар шаклидаги ҳиссаси, қарзлар жалб қилиш ва қўшма корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторнинг дивидендлари геология-қидирув ишлари дастурини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда дастлабки тўрт йил давомида қўшма корхона ихтиёрида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишган ҳолда хорижий ҳамкорнинг улуши доирасида, ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталида камида 25 фоиз улушга эга бўлган қўшимча хорижий ҳамкор жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, қўшма корхона томонидан инвестицияларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш, қурилишнинг муҳандислик ишлари, ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича халқаро норма ва стандартларга мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар асосида ускуналарни тайёрлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича буюртмаларни инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан бир вақтда жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунга қадар у бўйича ишларни молиялаштиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» МХК экспертизадан ўтказувчи ваколатли органлар билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги инвестиция лойиҳаси доирасида қўшма корхона, пудрат ва субпудрат ташкилотларига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга ўрнатилган тартибда рухсатнома берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер ости ва ер усти сувларидан сув олишнинг зарур лимитини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қўшма корхонага инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Сечанкўл, Оқжар, Чимбой, Урга, Оқчалак ва Чандир инвестиция блокларини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия ва Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларида углеводород хом ашёсини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси қўшма корхонага кон ажратмаларини белгиланган тартибда тақдим этсин ҳамда қўлланиладиган технологияларнинг ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича эксперт хулосаларини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маълумот учун қабул қилинсинки, «PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd.» (Малайзия) компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги Битимдан чиқиш ҳақида белгиланган тартибда билдиришнома йўлланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК икки ой муддатда «PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd.» компанияси билан илгари тузилган Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги Битим тўхтатилишини расмийлаштирсин ва Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК буюртманомаларига биноан, ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва муддатини узайтирилишини давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
 LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда. Расмий матн учун рус тилига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК буюртманомаларига биноан, ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзбекнефтгаз» МХК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2607-сон