LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон ва 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 16 августдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 8-сон, 28-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига 3-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 4-сон, 22-модда)га 1-илованинг 14-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда)га 2-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 1-сон, 2-модда)га 2-илова 2-бўлимининг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига киради.
2. Марказ қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.
3. Марказ уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан агросаноат комплекси соҳасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб борувчи орган вазифасини бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Марказ ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан биргаликда олиб боради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга, хос бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
ватанимиз ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлароқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда республика агросаноат комплексининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
суғориладиган, лалми ерларнинг ва ўрмон ерларининг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш, ҳосилини сақлаш ва қайта ишлашнинг, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг самарали технологияларини асослаш ва жорий этиш;
ғўза, ғалла ва бошқа экинлар селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекция ютуқларини синаб кўриш ва муҳофаза қилиш;
чорвачилик ва наслчилик ишларининг илмий муаммоларини, ветеринария, ветеринария санитарияси ва акарологиянинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш-профилактика тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш, кам заҳарли гербицидларни, пестицидларни, ўстириш кўмакчиларини ҳамда атроф муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори самарали бирикмаларни қидириб топиш;
илмий тадқиқотлар соҳасида шартнома муносабатларини ташкил этиш, тугалланган ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш учун илмий ходимлар ва мутахассисларнинг манфаатдорлигини рағбатлантирувчи ҳамда масъулиятини оширувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммоларини ишлаб чиқиш, юқори самарали, ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, хўжалик ичидаги муносабатлар механизмини такомиллаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
илғор агротехнологияларни, юқори унум билан ишлайдиган ва мустаҳкам қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;
тупроқнинг, айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда тупроқнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;
қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тасарруфидаги ташкилотлар илмий ходимларининг чет эл илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;
республикада ҳамда хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш;
республикада қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларни ва инновация лойиҳаларини мувофиқлаштиради;
ўз муассасалари кучи билан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига доир фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва тасарруфидаги бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;
агросаноат комплексининг муҳим долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, йиғилишлар, симпозиумлар уюштиради;
фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил қилади;
республика агросаноат комплексини ривожлантиришнинг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларига, вазирликлар ва идоралар сўровларига биноан агросаноат комплексини ривожлантиришнинг йирик илмий, илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказади, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларни муҳокама қилади;
Марказ хар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот топширади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа идоралари билан биргаликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги серҳосил навларини минтақалаштириш бўйича ресурсларни ва энергияни тежовчи замонавий технологияларнинг илмий асосланган тизими дастурини тузади;
Марказ ташкилотлари томонидан бажарилган илмий ва техник ишланмаларнинг деҳқончилик, чорвачилик, ирригация, мелиорация ва ўрмон хўжалигига жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;
қишлоқ хўжалигининг фан ютуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошириш, жорий этиш хизматини яхшилаш, илмий муассасалар, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик ҳисоби муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
республиканинг уруғчилик хўжаликларини бошоқли дон экинларининг, ғўза, шоли, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинларнинг энг сара ва сара уруғлари билан таъминлайди;
молларнинг янги зотларини яратиш бўйича наслчилик ишларини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширади;
лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ер тузиш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;
фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни белгиланган тартибда ташкил қилади.
10. Марказ ўзига қарашли бўлинмаларнинг мустақиллигини ҳар томонлама таъминлаб ўз ишини коллегиаллик, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил этади.
11. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор бошчилик қилади. Марказнинг бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалигида илмий-техника ва технология сиёсати масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари ҳисобланади.
12. Марказда бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Марказ ўз олдида турган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва олий ўқув юртларидан Марказнинг фаолияти учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Зарурат бўлганда Марказ бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар қабул қилади.
Марказга умумий раҳбарликни амалга оширади, жорий масалаларни ҳал этади, Марказдаги ишларнинг аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олдида шахсан жавоб беради;
давлат органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
тадқиқотлар дастурларини тасдиқлайди, энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
долзарб илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва вақтинчалик илмий ва маслаҳат жамоаларини ташкил этади;
Марказ молиявий ресурсларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказ марказий аппарати, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлайди, зарурат бўлганда штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;
Марказ аппарати ходимларини, ўзига қарашли институтлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Марказ барча таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ва аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди;
кўп йиллик меҳнати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлганлиги, алоҳида муҳим вазифаларни бажарганлиги учун марказий аппарат ходимларининг айрим тоифалари, ўзига қарашли институтлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари лавозим маошларига устамалар белгилайди;
марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ўзига қарашли институтлар, корхоналарнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлашга ва фахрий унвонлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади, ходимларни Марказнинг фахрий ёрлиқлари, қимматли совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирлайди.
18. Марказ таркибига Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлимлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, экспериментал заводлар, хўжаликлар, кутубхоналар ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.
19. Марказ, унинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.
20. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари тўғрисидаги низомлар Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига берилган илмий-тадқиқот муассасаларининг филиаллари ва тажриба хўжаликлари ўз ишлаб чиқариш ва молиявий мустақилликларини сақлаб қоладилар, бўлимлар олдида илмий-методик жиҳатдан ҳисоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Марказда илмий-техник кенгаш ташкил этилади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири унинг раиси, Марказ бош директори унинг ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш таркибига лавозимига кўра бош директор ўринбосарлари ва Марказ бош илмий котиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек, етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техник кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслар бундан мустасно).
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистонда аграр илм-фан ривожланишининг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексини ривожлантириш муаммоларига оид илмий-тематик режалари Марказнинг илмий-техник кенгаши билан келишилади;
республика агросаноат комплексидаги инновациялар тўғрисидаги ахборотни эшитади ҳамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни фаоллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқади.
23. Марказда 11 аъзодан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Марказнинг бош директори, унинг ўринбосарлари ва бош илмий котиб лавозимларига кўра ҳайъат аъзолари ҳисобланадилар. Ҳайъат аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Марказнинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
аграр илм-фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмиталар, комиссиялар таркибини тасдиқлайди ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда илмий-тадқиқот, илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналар ташкил этади, ушбу муассасалар, корхоналар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек ташкил этиладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналишини ва ихтисослашувини белгилайди;
илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил этади;
Марказнинг фан ва техникани ривожлантириш йўналишлари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Марказ тизимида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича режаларни муҳокама қилади ва ушбу ишларга раҳбарлик қилади;
Марказ бўлимлари ва илмий муассасаларнинг илм-фанга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
институтларнинг тақдимномаси ва Марказ бўлимларининг тавсияси бўйича илмий муассасалар илмий кенгашлари таркибини тасдиқлайди;
диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини Олий аттестация комиссияси тасдиқлаши учун тақдим этади ҳамда ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалиётда фойдаланилишига кўмаклашади;
Марказнинг барча муассасалари ва мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
бош директорнинг республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги буйруқларини тасдиқлайди.
25. Марказ ҳайъати унинг мажлисида ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
28. Марказнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари ва бошқа муассасаларда) олиб борилади.
29. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ўз фаолиятини Марказ ижро этувчи аппарати бўлимларининг услубий раҳбарлигида амалга оширадилар.
30. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Марказнинг бош директори томонидан йирик олимлар, одатда, фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.
31. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган илмий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
32. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмалари (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, шуъбаси, лабораторияси) мудирлари директор томонидан контракт асосида, одатда, танловдан ўтган фан докторлари ёки фан номзодлари орасидан тайинланадилар.
33. Илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳузурида белгиланган тартибда саноат корхоналари, конструкторлик, технология ва лойиҳалаш бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, шунингдек кооперативлар, кичик ва қўшма корхоналар ташкил этилиши мумкин.
34. Илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари) ва Марказнинг барча ишлаб чиқариш тузилмалари мазкур Низом ва Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланадиган намунавий уставлар асосида фаолият кўрсатадилар.
36. Марказ фаолиятининг иқтисодий асосини ишлаб чиқариш фондлари ҳамда тезкор бошқариш учун унга давлат томонидан берилган бошқа мол-мулк, институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий муассасаларнинг, шунингдек Марказ тизимига қўшиб олинган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш фондлари ва мол-мулки ташкил этади.
37. Марказ ва унинг муассасалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишлари мумкин.
38. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар Марказни ва унинг илмий муассасаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
39. Марказнинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари ва ташкилотлари ўз хўжалик, тадбиркорлик, илмий ва инновация фаолиятини ушбу фаолиятдан олинадиган маблағлар ва даромадлар ҳисобига амалга оширадилар.
40. Марказнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари жорий ва бошқа ишларни бажариш учун асосий фондлардан ва унинг ихтиёридаги айланма маблағлардан фойдаланадилар.
41. Марказ ўз маблағлари (бюджет маблағларидан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларнинг бир қисми, шунингдек бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига махсус молиявий ва инновация жамғармалари (бюджет ташкилотларини ривожлантириш, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инновация ва бошқа жамғармалар) ташкил этиши мумкин. Маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.
42. Марказ ўзига ажратилган бюджет маблағларини марказий аппарат, ўзига қарашли илмий муассасалар ва ташкилотлар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, уларнинг харажатлар сметасини, штат жадвалларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва миқдорларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.
2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш ҳамда халқ боғларини бошқариш учун жавоб беради.
3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
ўрмон қонунчилигига ва ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
ўрмон хўжалигида ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона техника сиёсатини олиб бориш;
республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;
ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ва ташқи бозор эҳтиёжини ўрганиш асосида республика манзарали боғдорчилигини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;
(5-банд ўн иккинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 апрелдаги 99-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 15-16-сон, 114-модда)
шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва етиштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;
хўжалик юритувчи субъектлар (ўрмон хўжаликлари, шифобахш ўтлар етиштиришга ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари)нинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестицияларни жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳасида қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожлантириш;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, халқ боғлари ишларини давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши олиб бориш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;
ўрмоннинг сувларни асраш, иҳоталаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иқота дарахтзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ўрмон фонди ерларида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини назорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;
сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширади;
ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
ўрмонларни иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;
ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
республика ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланилишини, ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини текширади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ҳайвонот дунёсидан фойдаланилишини идоравий назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар томонидан уларда ўрнатилган режимга риоя этилишини идоравий назорат қилади;
(8-банднинг ўн еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун кўчатлар ўстиришни таъминлайди;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этади;
молларни ўтлатиш нормаси, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан уларнинг ўтказилишига кўмаклашади;
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;
кадрлар захирасини яратади, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;
ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, халқ боғлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;
ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;
фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологиялари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;
манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизими ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилади;
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ташкил қилади;
турли хўжалик юритувчи субъектларга манзарали ўсимликлар ўстиришда илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдами кўрсатилишини ташкил қилади.
(8-банд ўттиз учинчи — ўттиз олтинчи хатбошилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 апрелдаги 99-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 15-16-сон, 114-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши дахлсиз ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
мол ўтлатишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўз ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказиш;
тизим ичида тармоқ ўрмон хўжаликлари бўйича харажатларнинг йиллик бюджет сметаларини ва штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.
10. Ўрмон назорати ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юрадилар ва табель қуролига эга бўладилар.
11. Ўрмон назорати ходимлари тақдирлашни, маънавий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади;
(12-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази директорининг ўринбосарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига кирадиган ташкилотлар раҳбарлари Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади.
(12-банд тўртинчи— олтинчи хатбошилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 апрелдаги 99-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 15-16-сон, 114-модда)
13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.
14. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.
15. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 116-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)