LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ўз фаолиятини «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этувчи алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи бошқарув органи ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, почта алоқаси, матбуот тарқатиш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек замонавий талаблар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ахборотлаштириш соҳасида стратегик устуворликларни шакллантириш ва амалга ошириш;
алоқа ва ахборотлаштириш тармоқ ва ҳудудий органлари ҳамда хизматлари ишларини, шунингдек стандартлаштириш, сертификатлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини лицензиялашни таъминлаш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида, шу жумладан маълумотлар узатишнинг замонавий воситалари, IP-технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;
ахборот-коммуникация технологияларини ва ахборот тизимлари ҳамда ресурслари бозорини ривожлантириш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек давлат бошқаруви, фан ва таълим, бизнес, соғлиқни сақлаш соҳасида ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида ахборот айирбошлашнинг электрон шаклларига ўтиш дастурларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
телекоммуникациялар, почта алоқаси тармоқларида, телерадиоэфирда, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилишнинг самарали воситалари ва усулларини жорий этиш;
ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиқиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ва юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
ахборот тизимларини, телекоммуникация ва маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларига, оммавий коммуникациялар соҳасида, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий йўлдош тизими, Интернетнинг глобал тармоқлари, ахборотларни, шунингдек матбаа маҳсулотларини етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лицензиялари шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
(2-банд саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг минтақавий таркибий корхоналари негизида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Агентликнинг вилоят бўлинмаларига тезкор раҳбарлик қилувчи ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бошқармага Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Ҳудудий бошқармаларни ташкил этиш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Агентлик тизими бўйича бошқарув ходимларининг чекланган умумий сонини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорида белгиланганга нисбатан 91 нафарга кўпайтиришга рухсат этилсин.
4. Қуйидагилар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан яқин ҳамкорликда алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
радиочастоталардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, телерадиоэшиттириш ва маълумотлар узатишнинг техник воситаларидан фойдаланишда суиистеъмолчиликларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига барҳам бериш ишларини мувофиқлаштириш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талаблари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш, почта алоқаси, телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш ва телерадиоэшиттириш тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни, шу жумладан профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
5. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмаси ҳамда ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси, шунингдек Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом 1, 1а, 2—4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 66 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 45 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
бир ой муддатда Агентлик ҳудудий бошқармаларини юқори малакали кадрлар билан бутласин, уларнинг фаолияти қўйилган вазифаларга мувофиқ ташкил этилишини таъминласин;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов) билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган лицензия битимлари шартлари ҳамда назорат қилувчи органларнинг аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан берилган ёзма кўрсатмалари улар томонидан бажарилиши мониторингини биргаликда олиб бориш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
телерадиоэшиттириш, ахборотларни ҳужжатлаштириш ва давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, давлат органлари ахборот тизимларини яратиш соҳасида частоталарни танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг расмий сайтларига қўйиладиган асосий талабларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон ва «Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорлари.
Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) билан биргаликда маълумотлар узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини, жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини беришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек радиомониторинг ўтказиш, телерадиоэфирда қонун бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бошқармаларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви бошқа органлари, жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарорига мувофиқ киритилган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарори билан сўзлар алмаштирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 августдаги 404-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,34-35-сон, 391-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда «Агентлик» деб юритилади) алоқа, ахборотлаштириш ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш ва давлат сиёсатини ўтказиш учун ваколат берилган мувофиқлаштирувчи бошқарув органи, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади;
( 1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Агентлик Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи функциясини бажаради.
алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларни, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш масалалари бўйича — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси;
почта алоқаси ва телекоммуникация тизимлари ҳамда ахборот тизимлари ва воситалари, техник воситаларни сертификатлаш соҳасида тадқиқотлар, маркетинг ва мониторингни ташкил этиш бўйича — Илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази;
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати бўйича — Давлат алоқа инспекцияси;
Ўзбекистон Республикасининг радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича — Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси (идоралараро коллегиал орган);
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, электрон тижорат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт ва менежмент соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича — Тошкент ахборот технологиялари университети;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг хат-хабарларини ҳамда дипломатик хат-хабарларни қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Давлат фельдъегерлик хизмати;
республика муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг махсус хат-хабарларини ва жўнатмаларини қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Республика махсус алоқа узели;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш — Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш республика маркази;
(2-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 142-модда)
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида телерадиодастурларни тарқатиш ва трансляция қилиш, радиоканаллар бўйича радио алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича — Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази;
радиочастота органи функцияларини бажариш, шу жумладан, электромагнит мослашувни ва радиочастота спектри мониторингини таъминлаш бўйича — Электромагнит мослашув маркази;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот, сервис ва кенг кўламда консалтинг хизматлари кўрсатиш соҳасида дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича — Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази;
тинчлик даврида ва алоҳида даврда Ўзбекистон Республикаси алоқа объектларида ва телекоммуникация тармоқларида авария-тиклаш ишларини бажариш, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни ҳарбийлаштирилган қўриқлашни таъминлаш бўйича — Махсус авария-тиклаш бошқармаси (ҳарбий тузилмаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларига, оммавий коммуникациялар соҳасида, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий йўлдош тизими, Интернетнинг глобал тармоқлари, ахборотларни, шунингдек матбаа маҳсулотларини етказиб бериш ва тарқатиш бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лицензиялари шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш бўйича — Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
радиотехника, радио алоқаси, телекоммуникацияни бошқариш тизимини, ҳисоблаш техникасини лойиҳалаш, реконструкция қилиш, ўрнатиш, созлаш, фойдаланишга топшириш, шу жумладан махсус мақсаддаги объектлар учун воситалар ва алоҳида буюмлар тайёрлаш бўйича — «Гранит» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари — ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш ва уларни ривожлантириш, универсал ахборот ресурсларини, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқалар) фондини шакллантириш, сақлаш ва уларни бериш, шунингдек ахборот-ресурс марказларининг ахборотлаштириш ва жойларда кутубхона иши соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш.
(2-банд ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Агентлик Халқаро электр алоқаси уюшмасида, Жаҳон почта уюшмасида ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи ваколатли орган ҳисобланади.
6. Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларини моддий-техник таъминлаш, шунингдек ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Агентликка қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларни моддий-техник таъминлаш ҳамда улар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари (бюджетдан молиялаштириладиган ўқув юрти, махсус корхоналар, ҳарбий бўлинмалар), ўз маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, радио алоқаси, радиоэшиттириш, телевидение, почта алоқаси, матбуот тарқатиш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек ахборотлаштириш, ахборот ресурслари бозори ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида стратегик устуворликларни шакллантириш ва амалга ошириш, давлат томонидан самарали тартибга солиб боришни рўёбга чиқариш;
электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасида махсус ваколатли орган функцияларини амалга ошириш.
(8-банднинг учинчи хат боши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
алоқа ва ахборотлаштириш тармоқ ва ҳудудий органлари ҳамда хизматлари ишларини, шунингдек стандартлаштириш, сертификатлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини лицензиялашни таъминлаш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида, шу жумладан маълумотлар узатишнинг замонавий воситалари, IP-технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;
давлат органлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, давлат бошқаруви, фан ва таълим, бизнес, соғлиқни сақлаш соҳасида ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида ахборот айирбошлашнинг электрон шаклларига ўтиш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
телекоммуникациялар ва почта алоқаси, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилишнинг самарали воситалари ва усулларини жорий этиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитларида улардан устувор фойдаланиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назоратнинг жорий этилишини ташкил этиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 473-модда)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 473-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимлари, радиочастота спектридан самарали фойдаланиш ҳамда телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш тармоқларида ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишлари бажарилишини назорат қилиш ва ижросини текширишни ташкил этиш;
ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиқиш соҳасида, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
радиоэлектрон воситалар ва телекоммуникация воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларига тармоқ стандартлари, техник шартлар ва талабларни белгиланган тартибда тасдиқлаш, давлат стандартлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек халқаро стандартлар жорий этилишини ташкил этиш;
телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси тармоқларини ҳамда ахборот тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш;
монополияга қарши орган билан биргаликда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
стратегик устуворликларни, телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси, матбуот тарқатиш тармоқларини, ахборот ресурслари ва тизимлари бозорини ривожлантириш соҳасида давлат томонидан самарали тартибга солишни амалга оширишда ҳудудий бошқармаларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларига, оммавий коммуникациялар соҳасида, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий йўлдош тизими, Интернетнинг глобал тармоқлари, ахборотларни, шунингдек матбаа маҳсулотларини етказиб бериш ва тарқатиш бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лицензиялари шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
(8-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантиришнинг миллий дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишни ташкил этади, минтақавий дастурларни ишлаб чиқишга ҳамда амалга оширишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш, миллий ахборот макони мониторинги соҳасидаги фаолият масалалари юзасидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мамлакатнинг ягона ахборот маконини барпо этиш мақсадида давлат стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга белгиланган тартибда тақдим этади, халқаро стандартларни жорий этади, радиоэлектрон ҳамда телекоммуникациялар ва ахборот-коммуникация технологияларига, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланишга доир тармоқ стандартларини, техник шартлар ҳамда талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
почта тўловининг давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва почта маркаларини нашр этиш, уларни муомалага киритиш ва муомаладан олиб қўйиш тартибини белгилайди;
(9-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 35-сон, 381-модда)
почта индексларини, ёзма хат-хабарларни олиш частотаси нормативларини, шунингдек почта жўнатмалари ўтишининг операторлар ва провайдерлар учун мажбурий бўлган назорат муддатларини тасдиқлайди;
почта алоқаси миллий оператори ходимининг формали кийими ва кўкрак нишонини тасдиқлаш ҳамда кийиш тартибини белгилайди;
почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта, хат ва жўнатмалар ҳамда пул маблағлари ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига жойлаштириладиган махсус фарқловчи белгиларни тасдиқлайди;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 244-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 35-сон, 381-модда)
телекоммуникациялар тармоқларига уланиш, операторлар, провайдерлар томонидан ўзаро хизматлар кўрсатиш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
ахборот технологияларини, алоқа тармоқлари ва хизматларини, тармоқ стандартлари ва техник шартларни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг илмий ҳамда маркетинг тадқиқотлари ва мониторинги бўйича ишларни, ахборот-коммуникация технологияларининг мамлакатимизда ва жаҳонда ривожланиши тенденцияларини ўрганиш ва таҳлил этишни ташкил этади ҳамда улар бўйича маърузалар тайёрлайди;
давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган ахборот ресурсларини, шунингдек давлат сирларига ва махфий ахборотга эга бўлган ресурсларни шакллантириш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторингини ва назоратини олиб бориш масалаларига раҳбарлик қилади ва ишларни мувофиқлаштиради;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 473-модда)
радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, шунингдек радиотўсиқларни, шу жумладан индустриал радиотўсиқларни бартараф этиш ишларини ташкил қилади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг алоқа ҳамда ахборот тизимлари ва воситалари тармоқларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича фаолияти устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг айрим турларини белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;
телефон рақамларини белгилаш, рақамлар ажратиш режасини ва тизимини тасдиқлайди, телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан фойдаланишни, Интернет тармоғининг миллий сегментини аниқ адресли маконда тарқатишни ҳисобга олади ва назорат қилади;
почта алоқаси, телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқлари ва воситалари, ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилайди ҳамда норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг техник кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда мудофаа қобилиятини ва миллий хавфсизликни, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги алоҳида муҳим ҳамда тоифаланган объектларнинг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 69-сонли қарори асосида ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 142-модда)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари рўйхатини, уларнинг сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди, почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматларига тарифларни тасдиқлайди;
фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда телекоммуникацияларнинг айрим хизматлари рўйхатини белгилайди ва уларга ҳамда тармоқлараро уланишларга тарифларни келишиб олади;
ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларида фойдаланиш учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ташкил қилади ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқларида жорий этади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат органлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимларини яратишга, дастурий маҳсулотлар, ахборот ресурслари, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат монополияга қарши органи билан биргаликда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун тенг шароитлар яратишга, рақобатни ривожлантиришга ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;
(9-банднинг йигирманчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда)
Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар билан биргаликда радиочастота спектрини тақсимлаш, ундан фойдаланиш ҳамда ушбу соҳада қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишда давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг алоқа ва ахборотлаштириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро фаолиятни амалга оширувчи ваколатли органи сифатида иш кўради, Халқаро электр алоқаси уюшмаси, Жаҳон почта уюшмаси ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларнинг конгресслари, съездлари, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлатлараро ҳамда ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида, белгиланган тартибда халқаро идоралараро битимлар ва шартномалар тузади;
инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда почта алоқаси, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш воситалари ва тармоқларини, ахборот тизимлари ва технологияларини, радиомониторингнинг техник воситаларини, дастурий маҳсулотларни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этишда қатнашади, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган хизматларни, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашни, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилади;
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатларнинг ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлардан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил этади ва уларни ўтказишда қатнашади;
ҳудудий бошқармалар, ўзига қарашли давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битимларининг, радиочастота спектридан фойдаланишнинг, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотларни узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, давлат бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алоқа ва ахборотлаштириш, радиочастота спектридан ва электрон рақамли имзодан, шу жумладан жойларда фойдаланиш соҳасида мониторинг ўтказиш, қонун бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
(9-банднинг ўттиз биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тузилмани такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Агентлик тизимининг сафарбарлик режасини, давлат захирасига моддий воситалар жамлаш тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини алоқа билан таъминлаш учун ҳарбий қисм кучлари ва воситалари билан авария-тиклаш ишлари бажарилишини, Агентлик тизимининг алоҳида муҳим объектлари қўриқланишини ташкил этади;
телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш, почта алоқаси, матбуот тарқатиш тармоқларини, ахборот ресурслари ва тизимлари бозорини ривожлантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишда, давлат томонидан самарали тартибга солиб боришни рўёбга чиқаришда ҳудудий бошқармаларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ҳамда уни мувофиқлаштиришни ташкил қилади;
Агентлик тизимига кирувчи бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув юртлари, махсус корхоналар, ҳарбий бўлинмаларнинг бюджетдан молиялаштирилишини ташкил этади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ўқув юртларининг алоҳида иқтидорли талабалари учун Агентликнинг стипендияларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларига, оммавий коммуникациялар соҳасида, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий йўлдош тизими, Интернетнинг глобал тармоқлари, ахборотларни, шунингдек матбаа маҳсулотларини етказиб бериш ва тарқатиш бошқа электрон воситалари соҳасида фаолиятни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лицензиялари шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг амалга оширилишини ташкил қилади.
(9-банднинг ўттиз еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ва электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахсларига электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахслари электрон рақамли имзолари калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда унга юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин киришини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахслари электрон рақамли имзоларининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
(9-банднинг ўттиз саккиз—қирқ биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказишни ташкил қилади.
(9-банднинг қирқ иккинчи хатибошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон кутубхона тизими ривожлантирилишини, кутубхона ахборот ресурслари тизимлаштирилишини, аҳолининг кенг қатламлари ахборот-кутубхона марказлари ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш.
(9-банднинг қирқ учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
минтақаларда алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантириш дастурларининг ҳудудий даражада амалга оширилишини, лицензия битимларининг бажарилишини, радиочастота спектридан фойдаланиш самарадорлигини, шунингдек ахборот ва почта хавфсизлиги талаблари бажарилишини таҳлил қилиш;
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар олиш учун минтақавий талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан расмийлаштирилган лицензиялар ва бошқа ҳужжатларни бериш;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли давлат бошқаруви органлари билан радиочастота спектридан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш, телевидение ва радио дастурларини тарқатиш, маълумотларни узатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
алоқа объектлари ва корхоналари қўриқланишини, радиочастота спектридан фойдаланиш самарадорлигини, почта, телекоммуникация, маълумотларни узатиш ва телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш.
11. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари бажарилиши мониторингини ташкил қилади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг алоқа тармоқлари, ахборотлаштириш тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда уларнинг фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талабларини, ахборот ва почта хавфсизлиги талабларини, телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро ва халқаро тармоқларини бошқариш органи талабларини бажариш бўйича фаолиятини текширишда қатнашади;
идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг техник кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда мудофаа қобилиятини ва миллий хавфсизликни, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги алоҳида муҳим ҳамда тоифаланган объектларнинг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда комплекс чора-тадбирларни бажаришда қатнашади;
радиочастота спектрини тақсимлаш, ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашда ва ушбу соҳада қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;
радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторинги, шунингдек радиотўсиқларни, шу жумладан индустриал радиотўсиқларни, қонун ҳужжатларида тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун телерадиоэшиттириш ва маълумотлар узатишнинг техник воситаларидан фойдаланишда суиистеъмолчиликларни бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотларни узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида мониторинг ўтказиш, қонун бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
сафарбарлик режаларини ишлаб чиқишда қатнашади, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини алоқа билан таъминлаш, алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш учун авария-тиклаш ишларини бажаришни ташкил қилади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурслари ҳамда тизимларини шакллантириш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
почта алоқаси, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш тармоқлари ва воситалари, ахборот тизимлари ва ресурслари, радиочастота спектридан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни бажариш тадбирларини амалга оширади;
давлат монополияга қарши органи ҳудудий тузилмалари билан биргаликда табиий монополист субъектлар фаолияти мониторингида қатнашади, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида рақобатни ривожлантиришга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бошқармалар, ўзига қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар орқали ҳал қилади.
давлат бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралардан, хўжалик юритувчи субъектлардан Агентлик ваколатига тааллуқли масалаларга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
Ўзбекистон Республикасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатномалар бериш, шунингдек радиочастота спектридан фойдаланишни тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва чеклаш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва давлат бошқаруви органларига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, ёнғин, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг фаолият кўрсатишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан марказлаштирилган бошқариш, телекоммуникация хизматлари махсус истеъмолчиларининг телекоммуникациялар тармоқларидан ташқари;
(13-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 142-модда)
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартларга ва техник нормаларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, фуқароларнинг хавфсизлигини, атроф муҳит муҳофазасини таъминламаганда, радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўланмаганда, шунингдек алоҳида ҳолатларда улардан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлаш;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадалларини тўлаш учун алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ташкилотлар ва компанияларнинг ихтиёрийлик асосида берилган маблағларини жамлаш.
Агентлик почта тўлови давлат белгиларини муомалага чиқариш ва муомаладан олиб қўйиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эгадир.
Агентлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Агентлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
15. Агентлик алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг таъминланиши, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
(16-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 489-модда)
Мақомига кўра бош директор вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарларига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 489-модда)
17. Агентликнинг бош директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради,
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ҳудудий бошқармалар, Агентлик тизимидаги давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, Агентлик фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик ва ҳудудий бошқармалар, Агентликка қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар иши учун ўз ўринбосарларининг, бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Агентлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, бюджетдан молиялаштириладиган ўзига қарашли давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Агентлик бўлимлари, ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни, Агентлик тизимига кирувчи ўзига қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни (уларнинг уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Агентлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, Агентлик тизимига кирувчи ўзига қарашли ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
19. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агентлик фаолиятининг алоқа, ахборотлаштириш ва радиочастота спектридан фойдаланиш, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, ушбу соҳада самарали давлат томонидан бошқаришни амалга оширишда стратегик йўналишларни шакллантириш ва рўёбга чиқариш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
20. Ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини Агентлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳудудий бошқармаларга Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қиладилар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 1-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарорига 2-илова.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 5-илованинг 2-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорга 3-илова.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 1-илова ва 5-илованинг 12-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 27 сентябрдаги 336-сон қарорининг 3-банди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига 5-илованинг 2, 5 ва 6-бандларидаги Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарорида:
қарорнинг номидан «ва Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддаги «мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низом ва Қоидаларга» сўзлари «мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низомга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатда баён қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар»;
«Ҳужжатлаштирилган ахборот — идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари бўлган материал манбаида қайд этилган ахборот»;
«Оммавий ахборот — омма учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, матбуот, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар»;
«Ахборот ресурслари — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборотлар, маълумотлар банклари, маълумотлар базаси»;
«Ахборот тизими — ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган йиғиндиси»;
«Ахборот ресурслари ёки ахборот тизимлари эгаси — ахборот ресурслари ёки ахборот тизимларига эгалик қилишни, улардан фойдаланишни ва уларни тасарруф этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар»;
«Ахборот хавфсизлиги — ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлиги ҳолати»;
Давлат ахборот ресурслари давлат органларининг ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирларига ва махфий ахборотларга эга бўлган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда бериладиган ҳужжатлаштирилган ахборотларидан шакллантирилади»;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «Фуқаролар тўғрисидаги ахборот (шахсий маълумотлар)» сўзлари «Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет орқали тарқатишни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштириб боришади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 418-сон қарорига 2-иловадаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент телеминорасининг узатувчи радиотелевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 ноябрдаги 440-сон қароридаги «Радиоалоқалар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар корхонаси» сўзлари «Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори 1-бандидан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорида:
«2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектрларидан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади»;
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг «Алоқа ва ахборотлаштириш комплекси» номли VIII бўлимида:
72-банднинг 2-устунига «Ҳудудий органлар (вилоят бўғинлари)» сўзлари ва кўрсатилган позиция рўпарасига 6-устунга «91» рақами қўшилсин, 6-устундаги «439» рақами «530» рақами билан алмаштирилсин;
75-банднинг 6-устунидаги «2806» рақами «2897» рақами билан, «875» рақами «966» рақами билан алмаштирилсин.