ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖА ВА ЯРМАРКА САВДОСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги боғловчи бўғин ҳамда бозор инфратузилмасининг таъсирчан механизми сифатида товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Республика товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб (клиринг) палаталари тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
3. Вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ҳамда ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмаларига, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмалари аъзоларига битишувларни, қоидага кўра, биржалар ва ярмаркаларда тузиш тавсия қилинсин, бунда рақобат, қулайлик ва битишувларнинг ошкоралиги таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги товарлар ва хом ашёларнинг асосий турлари учун Биржалар кенгаши томонидан тақдим этилган биржа котировкалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб борилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда белгиланган тартибда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
1. Мазкур Тартиб «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у тўлов ҳамда ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «сўм»да назарда тутиладиган биржа савдоларида тузиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва хом ашё харид қилиш бўйича импорт контрактларга жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаларида (кейинги ўринларда биржалар дейилади) импорт товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотувга қўйишда сотувчи-норезедентнинг брокери биржага чопар билан ёки факсимил алоқа орқали (ўз хоҳшига кўра):
сотувга қўйилаётган товар ҳақиқатда унинг мижозининг мулки эканлигини ва унда товарнинг мавжудлигини тасдиқловчи, раҳбар ёки эгаси томонидан имзоланган ҳужжат (маълумотнома, кафолат хати)ни;
ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган товарнинг тайёрланиши (агар товар мавжуд бўлмаса) тўғрисида кафолат хатини;
импорт товарни биржа савдолари орқали сотишга контракт тузиш учун зарур бўлган барча шартлар (товарнинг тўлиқ номи, ўлчов бирлиги, сони, сифат сертификати, биттасининг нархи, товарнинг келиб чиқиш сертификати ва зарур бўлганда бошқа маълумотлар) кўрсатиб ўтиладиган буюртманомани;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини тақдим этади.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг белгиланган тартибдаги шартнома-кафолатномалари, кафолатлари сўм асосида биржаларда тузилган импорт контрактларни таъминлаш шакллари ҳисобланади.
4. Биржа савдоларида тузилган импорт контрактларида консалтинг хизматларининг нархлар даражаси ҳақидаги эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Биржанинг барча қатнашчилари, шу жумладан ҳудудий савдо майдонларидан фойдаланувчи брокерлар учун реал вақт режимида ташкил этилган биржа савдоси натижалари бўйича тузилган импорт контракти:
тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузиладиган контрактлар бўйича идентификация тартиб рақамлари бериш тартибига мувофиқ биржа томонидан рўйхатдан ўтказилади;
ҳужжатларда кўрсатилган, 2-бандда санаб ўтилган маълумотларнинг ишончлилиги учун уларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб берадилар.
Импорт контрактлари (шу жумладан биржа филиаллари томонидан расмийлаштирилган ва тасдиқланган контрактлар)нинг тўғри расмийлаштирилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Биржада рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари икки иш куни давомида уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ёки унинг ҳудудий органларида ҳисобга қўйиш учун шахсан жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Божхона органлари биржа ёки унинг филиали курьеридан импорт контрактларини рўйхат бўйича қабул қилиб оладиган масъул ходимларни белгилайди, контрактлар ҳисобга қўйилгандан кейин икки иш куни давомида биржага қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 45-модда)
8. Импорт контрактлари божхона органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тегишли банк муассасалари томонидан ижро этишга қабул қилинади. Биржада тузилган импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлаш контракт ва импорт битишуви паспорти асосида амалга оширилади. Факсимиль алоқа бўйича олинган ва биржа муҳри билан тасдиқланган шартномалар — топшириқлар, кафолат хатларидан фойдаланишга йўл қўйилади, кейинчалик асл нусхалари навбатдаги ўн календарь кун давомида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Биржаларда тузилган импорт контрактлари бўйича импорт битишуви паспорти биржа ҳисоб-китоб (клиринг) палатасида белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Импорт контракти тузилгандан кейин харидор уч банк куни давомида контрактда кўрсатилган тўлов шартларига мувофиқ, бироқ битишув суммасининг камида 15 фоизи миқдорида биржа ҳисоб-китоб (клиринг) палатасининг махсус счётига пул маблағлари ўтказади. Тўлов факти божхона органида контрактни рўйхатдан ўтказиш учун етарли ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа импорт контрактлари бўйича товарни олиб келишда товарнинг келиб тушиш жойидаги божхона бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун тегишли ҳужжатларни тақдим этган шахс жавоб беради.
12. Ўзбекистон Республикасига биржа импорт контрактлари бўйича товар келиб тушгандан ва харидор томонидан қабул қилингандан кейин тегишли биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда маблағлар ўтказилади:
биржа ҳисоб-китоб (клиринг) палатасида резидент бўлмаган сотувчи счётига, унда сотувчи биржа савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) ва хом-ашё сотиб олиши мумкин;
хорижий банкларнинг «ЛОРО» ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида очилган корреспондент счётларига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1992 йил 3 мартдаги 95-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 5-модда):
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби 3-бандидаги «лекин 2500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари «лекин энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан кам ва юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
«импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида — бир иш кунида амалга оширилади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.