Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда) 2-илованинг 17-бандида:
«б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига»;
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
а) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби»да (1-илова):
«а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига»;
6-банднинг «а» кичик бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда «миллий паспорт» деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар — халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари хорижий фуқароларга таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар — халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан ошмаслиги керак»;
б) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида (2-илова):
3-банддаги «дипломатик корпус ҳамда доимий хорижий ваколатхоналар» сўзлари «хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг «в» кичик бандидаги «халқаро ташкилотлар» сўзлари «халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат автомобиль назорати» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбошидаги «халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар» сўзлари «халқаро ва хорижий ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова номидаги «халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар» сўзлари «халқаро ва хорижий ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «дипломатик, консуллик карточкаси» ва «дипломатик карточкалар» сўзлари тегишли равишда «аккредитация карточкаси» ва «аккредитация карточкалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Чет эл дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро банклар, халқаро ва хорижий нотижорат ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига тегишли транспорт воситаларига бериладиган давлат рақами белгилари.
«Т» серияли махсус рақам белгилари элчихона, консуллик ваколатхонаси ёки халқаро банклар, халқаро ва хорижий нотижорат ташкилотларнинг сўров хати ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида берилади. Шахсий автомобилларга «Т» серияли рақам белгиларини олиш учун тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан берилган аккредитация карточкаси тақдим этилади»;
6-банднинг учинчи хатбошидаги «ички ишлар органларида қайд этилган миллий паспорт» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган аккредитация карточкаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг хулосаси халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилот ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 30-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтказилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари — тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)