LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, хорижий инвесторларни объектларни хусусийлаштиришга кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хорижий инвесторлар иштирокида акциялаштириладиган корхоналар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
активлари биржа ва биржадан ташқари бозорларда эркин сотиладиган, шу жумладан хорижий инвесторларга ҳамда шахсий мулк сифатида сотиладиган корхоналар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
давлат улуши биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиладиган хусусийлаштирилган корхоналар рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-2-иловаларда кўрсатилган корхоналарнинг хусусийлаштириладиган мулки (акциялар пакетлари) қиймати эркин алмаштириладиган валютада белгиланади;
хорижий компанияларнинг — баҳолаш, аудиторлик, консалтинг ва молия агентларининг хизматларига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, Жаҳон банкининг институционал қайта ўзгартиришларни амалга ошириш учун берадиган қарзи бўйича тушадиган маблағлар ҳисобига, шунингдек давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига, кейинчалик харажатларни объектларни (акцияларни) сотиш тушумларидан қопланган ҳолда амалга оширилади;
баҳолаш компанияларининг — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг хизматларига ҳақ тўлаш давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига, кейинчалик харажатларни объектларни (акцияларни) сотиш тушумларидан қопланган ҳолда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акциядорлик жамиятларининг устав фондини кўпайтиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишда давлат улуши камайтирилишига йўл қўйилади, акцияларининг давлат пакети миқдори Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган корхоналар бундан мустасно.
3. Инвесторлар — резидентларнинг товар-хом ашё биржалари ҳисоб-китоб (клиринг) палаталаридаги ҳамда «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамиятидаги ҳисоб рақамларидаги миллий валюта — «сўм»даги маблағларидан:
улар сотиб оладиган, биржа ва биржадан ташқари бозорда эркин сотиладиган акциялар ва объектлар учун тўловларда;
Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорига кўра давлат мулки учун ҳақ тўлашнинг аралаш шаклини амалга оширишда фойдаланишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Вазирлар Маҳкамаси комплекслари билан келишилган таклифлари юзасидан:
хорижий инвесторлар томонидан улар сотиб олишадиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлашнинг турли шаклларини мослаштирилган ҳолда қўллаш тўғрисида;
3-иловага киритилган объектлар негизида белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда Хорижий инвесторлар томонидан улар сотиб олишадиган акциялар пакетлари ва объектлар учун ҳақ тўлаш шакллари тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда фонд бозорида, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш учун йўналтириладиган ресурсларни меҳнат жамоалари улушини ва акцияларнинг бошқа пакетларини қисқартириш ҳисобига кўпайтириш мақсадида акциядорлик жамиятлари устав фондларини 2001 йил 1 сентябргача хатловдан ўтказсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага* мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиботларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
давлат корхонасини хўжалик жамиятига (акциядорлик жамиятига, масъулияти чекланган жамиятга), ширкатга ёки бошқа тижорат ташкилотларига айлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки бўлган объектларни ва (ёки) давлатга тегишли акцияларни, улушлар ва мулкий пайларни жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига биржа ва биржадан ташқари савдоларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклларини танлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат мулки қўмитасининг (Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг) қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш хусусиятларини, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадларини ва ишлаб чиқариш кўламларини, асосий фондлар қийматини ҳамда потенциал инвесторлар таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг республикадан ташқарида жойлашган мулкини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)нинг бориши, мулкни сотиш бўйича битишувлар ва сотиб олиш тушумлари суммаси тўғрисидаги статистик ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги белгилаган тартибда ва муддатларда статистика органларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган (белгиланадиган) давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари (корхоналар рўйхатлари), шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатномалари (буюртманомалари) асосида амалга оширилади,
7. Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастурига киритилган объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан:
юридик шахслар бирлашмалари билан биргаликда ҳар бир объект бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини амалга ошириш жадваллари тасдиқланади;
давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган — Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастурига киритилган объектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан меҳнат жамоаси аъзоларидан буюртманомалар талаб қилинмайди.
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган объектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юридик ёки жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, ушбу корхоналар меҳнат жамоалари аъзоларининг буюртманомалари асосида амалга оширилиши мумкин. Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга оширувчи органни (Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасини) белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.
нодавлат юридик шахслардан (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан) буюртманома мулкдорлар томонидан ёки мулкдорлар бунга вакил қилган шахслар томонидан имзоланган ва аризачининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (1-илова*);
жисмоний шахсдан (Ўзбекистон Республикаси фуқаросидан, хорижий давлат фуқаросидан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан) буюртманома унинг томонидан ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак (2-илова*);
корхонанинг меҳнат жамоасидан буюртманома меҳнат жамоаси аъзоларининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан бунга вакил қилинган корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоси томонидан имзоланади (3-илова*). Меҳнат жамоаси буюртманомасига меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси)нинг корхона муҳри билан тасдиқланган протоколидан кўчирма, имзолаш варақаси илова қилинади. Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар корхона муҳри билан тасдиқланади.
* 1—3-иловалар матни рус тилида берилган.
10. Корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона (объект) жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқармасига берилади.
11. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомага энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги махсус йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси илова қилинган бўлиши керак. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, аризачига қайтарилмайди.
12. Буюртманома берилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан аризачига ёзма шаклда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборот етказилади. Ахборотда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган — Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси кўрсатилади, Салбий қарор қабул қилинган тақдирда аризачига рад этиш сабаблари хабар қилинади. Бунда рад этиш сабаблари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) амалга оширилиши мумкин бўлган шартлар ва муддатлар кўрсатилади.
13. Олий Мажлиснинг 1995 йил 31 августдаги 119-1-сон қарорига 2-иловага киритилган корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома тушган тақдирда ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнини ўтказишга тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Давлат мулки қўмитаси томонидан корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарорлар қабул қилинган, Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) дастури тасдиқланган, объектни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомалар берилган вақтдан бошлаб ҳамда ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ушбу корхонага (улуш, пай, акцияларга) мулкий эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа мулкдорга берилгунгача ёки корхонани қайта ўзгартириш рад этилгунгача:
корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш (белгиланган тартибда банкротлик тартиботини ўтказиш бундан мустасно);
давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхонанинг хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидаги мулкини, мулкий ҳуқуқларини бегоналаштириш (рўйхатдан чиқариш) тақиқланади.
15. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказиш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузади. Комиссия таркибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан бир қаторда:
таркибига давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона кирадиган юридик шахслар бирлашмаси;
15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган (қарорни рус тилидаги матнига қаранг).
16. Ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тузилган давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини ўтказиш графиги асосида ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома асосида давлат мулки объектини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси тегишли органлардан уларни Комиссия таркибига киритиш учун сўровни амалга оширади.
17. Тегишли бошқарув органларининг ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муассасаларнинг раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси сўровномаси олингандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни хабар қиладилар ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишларида иштирок этиши учун шароитларни таъминлайдилар.
Комиссия аъзоларининг Комиссияда ишлаган вақти учун асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланиб қолади.
18. Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилиш ва унинг ишларини ташкил этиш Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ўз ходимларидан тайинлайдиган Комиссия раиси томонидан амалга оширилади.
Комиссия аъзоларига, давлат мулки бўлган қайта ўзгартирилаётган объектнинг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;
Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси кўриб чиқиши учун Комиссия иш тартибини мунтазам равишда бузувчи айрим аъзоларни Комиссия таркибидан чиқариш, уларни тегишли равишда алмаштириш масалаларини киритиш.
19. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга.
20. Комиссия алоҳида иш йўналишлари бўйича экспертлар гуруҳларини шакллантириши, давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда баҳоловчиларни, консультация, аудиторлик ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни жалб этиши мумкин.
21. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)га тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:
объектнинг баҳолаш қийматини, шу жумладан, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензияга эга бўлган ташкилотлар хулосаси асосида белгилаш;
22. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маъмурияти мулкларни хатловдан ўтказиш далолатномаларини тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Ишчи комиссия ўз фаолиятини Комиссия раҳбарлигида амалга оширади. Ишчи комиссия аъзолари тақдим этилаётган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
корхонани акциядорлик жамиятига, бошқа хўжалик жамиятига, ширкатга ёки бошқа тижорат ташкилотига айлантириш тўғрисидаги;
корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш), шунингдек, қайта ташкил этиш жараёнида вужудга келадиган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шакллари тўғрисидаги таклифлардан биттасини киритади.
Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича, давлат тасарруфидан чиқаришнинг намунавий режасига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) режаси тузилади, унда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказишнинг тавсия этилаётган муддатлари, объектнинг баҳолаш қиймати, қонунчиликка мувофиқ корхона меҳнат жамоасининг айрим аъзоларига тавсия этилаётган имтиёзлар кўрсатилади;
26. Корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тўғрисида таклифлар киритилганда Комиссия уни қайта ташкил этишнинг зарурлигини асослаши ва қайта ташкил этишга доир тадбирлар режасини тузиши керак. Тақдим этилган ҳужжатларда, зарурат бўлганда, қайта ўзгартирилаётган бирликлар ўртасида мажбуриятларнинг тақсимланиши ва бошқа алоқалар бўйича таклифлар бўлиши мумкин.
27. Комиссиянинг иш якунлари бўйича Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига мажлислар протоколлари, Комиссия тасдиқлаган мулк қийматини баҳолаш далолатномалари, ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларнинг, ер участкаларини тақсимлашнинг тавсифи (режа-схемаси, ҳажмлари, жойлашиши), қайта ўзгартириш объектининг баҳолаш қиймати тўғрисидаги хулоса, ушбу Низомнинг 23—26-бандларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклига доир таклифлар, шунингдек:
корхона солиқ бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган корхона баланси;
ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Таркибий ўзгартиришлар бўйича режаларда корхоналарнинг монополист (монополистлар) корхоналар (юридик шахслар гуруҳлари) пайдо бўлишига олиб келувчи қўшиб юборилиши назарда тутилган ҳолларда монополияга қарши курашиш органининг розилик хати ҳам тақдим этилади.
Комиссия томонидан корхонани масъулияти чекланган жамиятга ёки ширкатга айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда айни бир вақтда 4-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг ёки 4а-иловага* мувофиқ жисмоний шахсларнинг қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав фондидан муайян улушлар сотиб олиш хоҳиши тўғрисидаги буюртманомалари тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия томонидан корхонани акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда акцияларнинг меҳнат жамоаси аъзоларига сотишга тавсия этилган пакети доирасида, уларнинг ҳар бири томонидан улар кўрсатган суммага акциялар сотиб олиш хоҳиши тўғрисида 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш варақаси тақдим этилади.
Комиссия томонидан меҳнат жамоасининг қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлган аъзолари рўйхати ҳам тақдим этилади.
* 4, 4а, 5-иловалар матни рус тилида берилган.
29. Комиссия тақдим этган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси бир ҳафта муддатда қуйидаги қарорлардан биттасини қабул қилади:
Комиссияга ҳужжатларни, қайтариш сабабларини кўрсатган ва ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун қайтаради, ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддати улар қайтарилган вақтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак. Агар Комиссия томонидан ҳужжатлар такрорий тақдим этилганда уларда давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга имкон бермайдиган жиддий камчиликлар топилса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янги Комиссия тузилади;
давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқаради. Корхона акциядорлик жамиятига айлантирилганда намунавий уставга ва эмиссия проспектига мувофиқ тузилган устав ва эмиссия проспектини айни бир вақтда буйруқ билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Буйруқ, устав, эмиссия проспекти (чиқариш тўғрисидаги ахборот) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ваколатли раҳбари томонидан имзоланади, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади, тарқатилади ва сайланади.
хўжалик жамиятини, ширкатни ёки бошқа ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича — унинг раҳбарига;
корхона акциядорлик жамиятига айлантирилганда объектларни тўлиқ, устав фондидан улушларни (акцияларни), шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларига сотиш, бошқарув органларини шакллантиришни ташкил этиш бўйича — тегишли равишда Давлат мулки қўмитасининг аниқ ходимларига, Давлат мулки қўмитасининг ваколатли агентларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади;
бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда амалга оширилади.
33. Давлат корхоналари негизида ташкил этилган хўжалик жамиятларида ва ширкатларда мавжуд бошқарув органлари улар қайта сайлангунгача (қайта тайинлангунгача) фаолиятини давом эттиришади.
34. Қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) даврида корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир.
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида унинг билан корхонанинг меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.
35. Агар таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат мулки объекти негизида янгидан ташкил этилган хўжалик жамияти ёки ширкат давлат тасарруфидан чиқарилган ёки хусусийлаштирилган вақтда корхонада мавжуд бўлган барча ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг, шу жумладан, ерлардан, ер ости бойликларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
36. Алоҳида давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда тайёргарлик ишларини амалга ошириш, объект қийматини баҳолаш, хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва олди-сотди жараёнини амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарорига биноан молиявий, техник ва бошқа консультантлар жалб этилиши мумкин. Агентлар ва консультантларнинг аниқ вазифалари Давлат мулки қўмитаси ёки унинг топшириқларига биноан ваколатли агентлар томонидан белгиланади.
Алоҳида давлат корхоналари қайта ташкил этилганда стратегик инвесторларни жалб этиш мақсадида, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштиришни амалга ошириш учун белгиланган тартибда ташкил қилинадиган ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
37. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхоналарини қайта ташкил қилиш натижасида барпо этиладиган акциядорлик жамиятларининг таъсисчилари бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш улар жойлашган жойда, ҳокимликлар аппаратининг корхоналарни рўйхатдан ўтказишга масъул бўлган тегишли бўлимлари томонидан бир ҳафта муддатда амалга оширилади.
Мазкур Низомга мувофиқ таъсис этилган акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Акциядорлик жамиятининг рўйхатдан ўтказилган ҳамда нотариал тасдиқланган устави нусхаси унинг раҳбари томонидан Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Давлат корхонасини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этиладиган очиқ акциядорлик жамияти устав фонди таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қийматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонининг қуйидаги талабларига мувофиқ бўлиши керак:
меҳнат жамоаси аъзолари улуши — Комиссия томонидан тақдим этилган имзолаш варақасида кўрсатилган миқдорда, бироқ 26 фоиздан кўп эмас;
40. Мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган улушлар қонун тартибида белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
41. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан корхонани хусусийлаштириш режаси тасдиқланиши уни очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор, эмиссия проспектини тасдиқлаш эса — акциялар чиқариш (эмиссия) тўғрисидаги қарор ҳисобланади.
42. Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш жараёнида эмиссия қилинган акциялар белгиланган тартибда янги мулкдорга сотилгунга қадар бирламчи жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.
43. Корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, эмиссия проспекти (акциялар чиқариш тўғрисида ахборот) улар имзолангандан ва тасдиқлангандан кейин уч кун муддатда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қийматли қоғозлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун Марказга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Марказ акциядорлик жамиятининг рўйхатдан ўтказилган ва нотариал тасдиқланган устави ҳамда мазкур Низомнинг 43-пунктида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддатда:
давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, коди кўрсатилган ва «Рўйхатдан ўтказилади» деган белги қўйилиб, ип ўтказиб тикилган ва ўз муҳри билан тасдиқланган эмиссия проспектининг бир нусхасини акциядорлик жамиятига боради;
Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи нусхаси билан биргаликда қийматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга олиш учун эмиссия проспектининг иккинчи нусхасини Марказий депозитарийга беради.
45. Бирламчи эмиссия проспектлари (акциялар чиқарилиши) Марказ томонидан текин рўйхатдан ўтказилади.
46. Марказий депозитарий мазкур Низомнинг 43-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда эмиссия проспекти рўйхатини тузади ва эмиссия қилинаётган акцияларни ҳисобга олади. Давлатга тегишли акциялар билан операциялар бўйича Марказий депозитарий хизматларига ва уларни сақлаш учун ҳақ тўлаш давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
47. Агар эмиссия проспектида акцияларни махсус бланкалар (нақд шаклда) шаклида чиқариш назарда тутилса, уларни тайёрлашга Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади. Бунда уларни чиқариш муддати, шу жумладан, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган матбаа корхоналари томонидан тайёрлаш ҳам шу жумлага киради, Марказий депозитарийга сақлаш учун бериш эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
48. Акцияларни меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида тарқатиш эмиссия проспектига мувофиқ, шунингдек, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси буйруғи билан (буйруқда акциялар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган меҳнат жамоаси айрим аъзоларига берилган имтиёзлар кўрсатилади, бироқ бу муддат бир йилдан ортиқ бўлмаслиги керак) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатли агенти томонидан амалга оширилади (буйруққа илова қилинадиган рўйхатга мувофиқ).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхоналар (объектлар) мол-мулкини баҳолаш қиймати унинг мавжудлигидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари бўйича ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, шунингдек, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида баланс бўйича мавжуд бошқа активлар ва пассивларни, миллий валютада шаклланаётган бозор нархларини ҳисобга олган ҳолда, агар мол-мулкни баҳолашнинг бошқа тартиби қонун ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, операциялар ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк курси бўйича, уни айни вақтда АҚШ долларида қайд қилган ҳолда белгиланади.
(49-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 20-сон, 422-модда)
Бошқа усуллардан ўрта ва йирик корхоналарни якка тартибда хусусийлаштиришда ёхуд корхонани ёки унинг бир қисмини биржадан ташқари савдоларда (тендер ёки инвестиция савдоларида) инвесторларга (шу жумладан, хорижий инвесторларга сотишда) Ўзбекистон томонининг устав фондига қўшган улушини аниқлаш мақсадида қўшма корхоналар ташкил этишда фойдаланилади.
50. Баҳоланиши мазкур Низомнинг 49-бандида назарда тутилган усулдан фарқ қилиши кўзда тутилган корхоналар рўйхати Давлат мулки қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Мазкур Низомнинг 49-бандида кўрсатилган усулни қўллашда харажат баҳоланаётган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:
корхона балансида бўлган барча асосий воситалар, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ҳам ишлаб турган (вақтинча тўлиқ таъмирлашда ва модернизацияда бўлган объектлар ҳам шу жумлага киради), ҳам консервацияда, захирада ёки резервда бўлган (ўрнатилмаган асбоб-ускуналар), ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари, иш моллари ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва асосий воситаларнинг бошқа турлари, шунингдек, бошқа корхоналар ва ташкилотларга фойдаланишга, ижарага берилган асосий воситалар;
1) ишга тушириш ёки сотиб олиш вақтида дастлабки қийматдан келиб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон, 1993 йил 1 июндаги 261-сон ва 1994 йил 28 ноябрдаги 572-сон қарорларига мувофиқ индексация коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган асосий фондларнинг баланс қиймати белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) асосий фондларнинг қийматини тайёрловчи заводлар нархларига, прейскурантлар, прайс-варақлар ва бошқаларга мувофиқ бўлгунгача қайта баҳолаш йўли билан ёки баҳолаш санасида Ҳукумат қарори бўйича асосий фондларни сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан асосий фондларнинг амалдаги нархлардаги (бозор нархларидан юқори бўлмаган) тиклаш қиймати аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10 фоиздан камроқ қолдиқ, қийматга эга бўлган асосий фондлар бўйича устав фондига уларнинг амалдаги нархлардаги тиклаш қийматининг 10 фоизи миқдоридаги қиймати киритилади.
Автотранспорт воситаларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
3) 1997 йил 1 январгача амал қилган ва 1997 йил 1 январдан кейин жорий этилган асосий фондларни тўлиқ тиклашга ва улардан фойдаланиш муддатларига белгиланган тегишли амортизация нормаларидан келиб чиқиб асосий фондларнинг эскириши ҳажми белгиланади. Ишчи комиссиянинг қарорига кўра эскириш даражаси асосий фондларнинг дастлабки истеъмол қийматлари йўқолиши даражасига қараб аниқлаштирилиши мумкин;
4) амалдаги нархларда тиклаш қиймати билан фойдаланиш давридаги муайян норматив эскириш ҳажми ўртасидаги тафовут сифатида амалдаги нархларда асосий фондларнинг қолдиқ қиймати аниқланади. Асосий фондларни баҳолаш далолатномаси 6-иловага* мувофиқ тузилади;
6) капитал қўйилмаларни (тугалланмаган қурилиш ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни) баҳолаш далолатномалари 8 ва 9-иловаларга* мувофиқ баҳолаш пайтида амалда бўлган нархларда тузилади;
7) охирги (баҳолаш санасидаги) корхонанинг бухгалтерия баланси ёки айланма активлар қийматини қайта рўйхатдан ўтказиш маълумотлари (ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, қисқа муддатли қўйилмалар, дебиторлик қарзлар), шунингдек, корхонанинг мажбуриятлари (узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар, аванслар, кредиторлик қарзлар) аниқланади;
8) ер участкаларидан, ер ости бойликларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланади, унинг натижалари 10-иловага* мувофиқ далолатномада акс эттирилади;
9) айланма воситаларга тегишли бўлган товар-моддий бойликлар, шунингдек, арзонбаҳо ва тез эскирадиган буюмлар амалдаги улгуржи ёки чакана нархларда баҳоланади, бойликларнинг айрим турларига янги нархлар ҳисобга олинган ҳолда уларнинг қиймати аниқлаштирилади.
* 6—10-иловалар матни рус тилида берилган.
53. Корхонани (мол-мулк, улушлар, пайлар, акциялар) сотишда таклиф этиладиган нарх АҚШ долларида қайд этилган баҳолаш қийматини сотиш пайтида Ўзбекистон Республикаси банклараро валюта бозорида белгиланадиган биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган (қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг)
54. Баҳолашнинг икки ёки ундан ортиқ усули қўлланилган тақдирда Комиссия Давлат мулки қўмитасига мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича барча олинган натижаларни тақдим этади. Улар асосида ҳайъат қарорига кўра корхонанинг қиймати (устав фонди миқдори) белгиланади. Корхона қиймати (устав фондининг белгиланадиган миқдори) мазкур Низомнинг 49, 51-53-бандларида назарда тутилган тартибда аниқланган баҳолаш қийматидан паст бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, корхона мол-мулкини сотиш тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси бўйича (беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга) амалга оширилиши мумкин.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 44-модда)
56. Корхона мол-мулкини тўловни бўлиб-бўлиб сотиб олишда (сотишда) олди-сотди шартномасида белгиланган тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ўртача ойлик ставкаси фоизидан келиб чиқиб асос бўлган қийматининг ўсиб боришини назарда тутиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57. Давлат мулки объектини хўжалик жамиятига ва ширкатга айлантиришда ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартнома-битим Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан акциядорлар (қатнашчилар), (кузатувчи Кенгаш раиси ёки ижро этувчи орган раҳбари) ваколат берган шахс билан тузилади. Шартнома-битимда қуйидагилар акс эттирилиши мумкин:
муайян даврда корхона фаолияти соҳасини ва ишлаб чиқариш, маҳсулот экспортининг келишилган ҳажмларини сақлаб қолиш шартлари;
экология хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
58. Давлат активларини сотишда Давлат мулки қўмитаси (Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси) билан инвестор ўртасида ҳам муайян даврда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида шартнома-битим тузилиши мумкин, унда зарурат бўлганда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
мулк қилиб сотиб олинаётган мол-мулк (улушлар, пайлар, акциялар) ҳақини инвесторларга тўлашнинг ва инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг келишилган муддатлари;
сотиб олинаётган мол-мулкни янги мулкдорга бериш, шу жумладан, мулк ҳуқуқини берувчи далолатнома бериш шартлари;
тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва инвестиция мажбуриятларини бажариш даврида инвестор томонидан сотиб олинаётган мол-мулк (улушлар, пайлар, акциялар)дан фойдаланиш шартлари.
Инвестор томонидан корхона яхлит ёки акциялар (улушлар, пайлар)нинг назорат пакети сотиб олинишида шартнома-битимга мазкур Низомнинг 57-бандида баён қилинган шартлар ҳам киритилиши мумкин,
59. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулкка мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг жорий этилиши янги мулкдор (мулкдорлар) Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган далолатномани олган пайтдан бошлаб амалга оширилади.
60. Далолатнома бланкаси 12-иловага* мувофиқ белгиланган шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
* 11-12-иловалар матни рус тилида берилган.
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган акциядорлик жамиятига — бошқарув органлари тузилгандан кейин;
масъулияти чекланган жамиятга (бошқа хўжалик жамиятига) ёки ширкатга — инвесторлар томонидан ушбу мақсадлар учун мўлжалланган жамият (ширкат) шакллантирилган устав фонди улушлари сотиб олингандан ва бошқарув органлари тузилгандан кейин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхона (объект)ни сотиб олган инвесторга — у мол-мулкнинг сотув қийматини тўлиқ тўлагандан кейин берилади, тузилган битишув нархига кирган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳам шу жумлага киради.
62. Мол-мулк тўлов бўлиб-бўлиб тўланганда давлат далолатномаси тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ инвестор томонидан барча мажбуриятлар бажарилгандан кейин берилади.
63. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулк (унинг бир қисми) ўзгага берилиши натижасида мулкдор ўзгарган тақдирда ўзгага берилган мол-мулкка янги давлат далолатномаси берилмайди.
64. Давлат мулки объекти кимошди савдосида ёхуд танлов, тендер, инвестиция савдоси натижалари бўйича сотиб олинган тақдирда давлат далолатномаси Давлат мулки қўмитаси томонидан олди-сотди шартномаси ва битишув шартларига мувофиқ харидор томонидан сотиб олинаётган мол-мулкнинг қийматини тўлаш бўйича барча мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида тақдимнома тақдим этилиши асосида берилади.
65. Далолатнома берилганлиги учун янги мулкдор (акциядорлик жамиятларига айлантирилган корхоналардан ташқари) томонидан объектни сотиш қийматининг бир фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.