Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 мартда 1337-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 347-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1337-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисидаги «Пахтасаноат» тайёрлов корхоналарига» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги тайёрлов корхоналарига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 февраль,
4/2-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2016 йил 27 февраль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2016 йил 27 февраль
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2016 йил 27 февраль
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2016 йил 27 февраль
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг раиси С. ТУРДИЕВ
2016 йил 27 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 12-сон, 114-модда)