LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Котибиятига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолини газ билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорининг 5, 9, 11-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги», «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги», Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:
1-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига», «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига», «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Изоҳ: 2001—2003 йилларда терак кўчатлари ўстириш бўйича топшириқ қуйидаги миқдорда тақсимлансин (млн та):
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низомнинг II қисми тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари таркибига кирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 октябрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 147-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига сотиладиган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқларни бюджетдан қоплаш тартибининг 14-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат-кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кенг кўламли «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорининг 5-бандидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясининг (1-илова) IV бўлими ўн иккинчи хатбошидаги, VII бўлими саккизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида» сўзлари “Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари» номли 2-илованинг «Масъул ижро этувчилар» бўлимидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 6-сон, 30-модда):
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 9-сон, 57-модда):
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг табиий газ узатувчи хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг» ва «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги «Бошкоммунгаз» корхонасининг» ва «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг газ сотувчи ташкилотларига» сўзлари «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг газ сотувчи ташкилотлари» сўзлари «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) учинчи банддаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ва уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорининг 2-бандидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 1-сон, 5-модда):
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси техник инвентаризация кадастрлар ҳудудий бюролари фаолиятига услубий раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди йиғма кадастрининг юритилишини таъминлайди».
Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисида Низомнинг (1-илова) 6-банди 2-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан» сўзлари «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудини ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорида:
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Тошкент вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
ушбу қарорга 1-илова 3—5-бандларининг «Масъул ижро этувчилар» устунидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Тошкент вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ушбу қарорга 6-иловадаги «Михайлов В.К. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «лавозими бўйича «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Мамлакатда турар-жой-коммунал хўжалиги ишларини янада такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида» 1987 йил 8 апрелдаги 427-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 19 августдаги 339-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 8-сон, 49-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Уй-жой коммунал хўжалиги системасидаги корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотларни тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш тўғрисида» 1990 йил 9 августдаги 283-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтиш тўғрисида» 1993 йил 17 июлдаги 363-сон қарорининг 1-4, 7-10-бандлари ва қарорга илова.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 12 октябрдаги 490-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 10-сон, 36-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида» 1996 йил 2 апрелдаги 130-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Коммунал хизматлар учун иқтисодий асосланган ставкалар ва тарифларни ҳисоблаш методикаси.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича рўйхатга олиш-баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида» 1998 йил 21 январдаги 35-сон қарори, 1-банддан ташқари.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 3 октябрдаги 423-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 10-сон, 36-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-банди.