Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 25.02.2016 йилдаги 52-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари суръатларини жадаллаштириш, шунингдек йўл-қурилиш техникасидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда компания деб аталади) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун масъулияти чекланган жамият шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари (кейинги ўринларда пудрат қурилиш ташкилотлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компания директорига, зарурият бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компания ташкил этиладиган пудрат қурилиш ташкилотларининг муассиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компания томонидан ташкил этилган пудрат қурилиш ташкилотлари ўз фаолиятини умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда тузиладиган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси компаниянинг мурожаатига биноан компаниянинг янгидан ташкил этиладиган пудрат қурилиш ташкилотларининг ҳақ ундирмасдан тегишли ишлаб чиқариш базаларида (зарур муҳандислик коммуникацияларига, шунингдек темир йўл тармоғига улаган ҳолда) жойлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Трансйўлқурилиш» давлат компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 31 мартдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 52-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонаси ижро этувчи аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг чекланган сони — 26 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 52-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарори билан ташкил этилган «Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Компания деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компания автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендерлар ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномалар асосида, махсус йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компания Давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг герби тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида кўрсатилган муҳрга эга бўлади ва ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи молиялаштириш принципларида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компаниянинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дарҳон кўчаси, 15-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компаниянинг фаолият муддати чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Компаниянинг номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлиқ номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида: «Transyoʻlqurilish» kompaniyasi» Davlat unitar korxonasi;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида: Государственное унитарное предприятие «Компания «Трансйулкурилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида: State enterprise «Company «Transyoʻlqurilish»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қисқартирилган номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида: «Transyoʻlqurilish» DUK;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида: ГУП «Трансйулкурилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида: SE «Transyoʻlqurilish».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Компаниянинг муассиси (кейинги ўринларда муассис деб аталади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компания қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Компания муассиснинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ уларда юридик шахсларнинг иштирокига йўл қўйиладиган тижорат ташкилотларининг, шунингдек нотижорат ташкилотларининг қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Компания бошқа давлат унитар корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Компаниянинг предмети, асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш Компания фаолиятининг предмети ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича тендерлар ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномалар асосида махсус йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки билан лойиҳа доирасида олинадиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг сақланишини, уларга ўз вақтида техник ва профилактик хизмат кўрсатилишини ва уларнинг зарур иш ҳолатида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва унинг белгиланган қисмини ўз маблағлари ҳисобига қайтариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Компания қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан ва уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришга пудрат ташкилотларининг буюртманомаларини қабул қилади ва умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан пудрат ташкилотлари — тендерлар ғолиблари билан тузилган шартномалар асосида йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан ва уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади. Бунда пудрат ташкилоти механизациялаштирилган ишлар бажарилганлиги учун белгиланган тарифларга мувофиқ «Трансйўлқурилиш» компаниясига ҳақ тўлайди, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг умумий ҳажми эса — белгиланган тартибда пудратчи ҳисобига ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий корхоналари базалари ҳудудида ҳақ ундирилмасдан жойлаштириладиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналари комплекслари таркибида ҳаракатчан ҳудудий бўлинмаларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан, шунингдек Компания балансидаги бошқа мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг зарур иш ҳолатида сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзйўлмашсервис» йўл-таъмирлаш корхонасининг ишлаб чиқариш базасида унга ҳақ ундирилмасдан бериладиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатади ва уларни таъмирлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига ўқитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидалари талаблари бажарилиши юзасидан қатъий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган битимларга мувофиқ Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатилишини ва қарзнинг белгиланган қисми қайтарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ташиш ишларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари, ушбу Уставнинг 14-бандида кўрсатилган фаолият турлари бундан мустасно, Компания томонидан белгиланган тартибда тегишли лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Компаниянинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Компания:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга ошириладиган механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларига тарифлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилотларининг йўл-қурилиш техникасига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб бажариладиган ишлар ҳажмини прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарининг жойини ўзгартириш ва улардан фойдаланишнинг навбатлилиги ва режа-жадвалини тартибга солиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Компания:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар шартларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга ва сақлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ўз вақтида мукаммал ва жорий таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тадбирларини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари бузилишининг сабабларини таҳлил қилишга, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Компания тузилган шартномаларга мувофиқ механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек йўл-қурилиш техникаси профилактикасининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, уларнинг зарур тарзда сақланиши ва улардан фойдаланиш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Компания фаолиятини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Компания муассисга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания фаолияти мақсадларини, предмети ва турларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг мол-мулки билан тузилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компанияни истиқболли ривожлантиришнинг стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компанияни ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механизациялаштириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, замонавий илмий-техника ютуқларига мувофиқ ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхоналар ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг ташкилий тузилмасини ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи орган фаолияти тартибини белгилайдиган ҳужжатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Компанияга тезкор раҳбарлик қилиш Компания дирекцияси томонидан амалга оширилади. Компания дирекциясига директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Директорнинг икки нафар ўринбосари бўлади, улардан бири лавозимига кўра Компаниянинг бош муҳандиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Компания директори муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Компаниянинг устав фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Компаниянинг устав фонди Компания томонидан ишлаб чиқариш — хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Компаниянинг устав фонди миқдори 8 749 078 042 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйидагилар Компаниянинг устав фондини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш воситалари ва муассис томонидан бериладиган бошқа мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари, қимматли қоғозлар, асосий воситалар ва муассис томонидан ёки унинг номидан киритиладиган бошқа мулкий ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Компаниянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Компаниянинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш Компания Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан, муассиснинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Компаниянинг мол-мулкини тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Компаниянинг мол-мулки қуйидаги манбалардан ҳосил бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар ва «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг «Ўзйўлмашсервис» йўл-таъмирлаш корхонасидан бериладиган бошқа мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг пул улушлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қарзининг қайта кредитланадиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолияти юритишдан, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш филиаллари фаолиятидан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Муассис томонидан Компанияга тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Компаниянинг мол-мулкини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Компаниянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмас ҳисобланади ва омонатлар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Муассис Компанияга берилган давлат мол-мулкининг мақсадли фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек ўзгага берилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Компания директори муассис билан келишган ҳолда қуйидаги ҳолларда Компания мол-мулкини тасарруф этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситаларни реализация қилиш, ижарага ёки гаровга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни омонат сифатида хўжалик жамиятларининг устав фондига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа хўжалик жамиятларининг акцияларини (улушларини) сотиб олиш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Даромадни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Олинган даромадлар билан амалга оширилган сарф-харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланадиган фойда Компания молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдадан жалб этилган қарзларнинг белгиланган қисмини қайтаришда ва Компанияни ривожлантиришни молиялаштиришда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзнинг белгиланган қисмини қайтаришда фойда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлангандан кейин Компания тасарруфида қолади ва Компанияни ривожлантиришни молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Компаниянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларни қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Захира жамғармасини ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Компания соф фойданинг ўз тасарруфида қоладиган қисми ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек миқдори ва шакллантириш тартиби муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа жамғармаларни ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира жамғармасини тўлдиришга асосий воситаларни қайта баҳолаш суммаси ва бепул олинган мол-мулк қиймати ҳам йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Компания директорининг функциялари, мажбурияти ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания номидан ишончномасиз иш кўради, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, белгиланган тартибда битимлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Компания маблағларини белгиланган тартибда ишончномасиз тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания номидан шартномалар тузади, бундай шартномаларни тузишга ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, уларни ўзгартиради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қуйидагилар директорнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг ички тартиби ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компаниянинг йиллик ҳисоботларини ва молия-хўжалик фаолияти балансларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фаолиятни истиқболли ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга, ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларини такомиллаштиришга, илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда Компания манфаатларидан келиб чиқиб иш кўради ва Компанияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ушбу Уставга риоя қилиниши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Ҳисоботларни тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Компания ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молия ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этади, уларнинг рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Компания фаолиятини назорат қилиш муассис томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Директор йилнинг ҳар чорагида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти натижалари ва Компанияни ривожлантиришнинг тасдиқланган муҳим дастурлари амалга оширилиши тўғрисида муассисга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Компаниянинг филиаллари ва ваколатхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Компания муассис билан келишиб, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Компаниянинг филиаллари ва ваколатхоналари Компания томонидан тасдиқланган Низом асосида, унинг номидан иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Компаниянинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари муассис билан келишган ҳолда директор томонидан тайинланади ва ўзига берилган ишончнома асосида иш юритади, ишончнома ушбу ходим билан меҳнат шартномаси тўхтатилганда директор томонидан бекор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. Компанияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Компания қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муассиснинг қарори бўйича ёки суднинг қарорига кўра тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Компаниянинг тугатилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказилмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади. Қайта ташкил этишда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 80-модда)