02.11.2009 йилдаги 10-0920/11968-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 02.11.2009 йилдаги 10-0920/11968-сон
Кучга кириш санаси
02.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Олмалиқ гўшт-сут савдо» ОАЖ улгуржи ҳудудий базаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар — «Турапов Анваржон Зуфарович» хусусий корхонаси ҳисобидан 11110000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, низо «Турапов Анваржон Зуфарович» хусусий корхонаси томонидани тарафлар ўртасида имзоланган 2004 йил 9 июлдаги 1/КПН-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида тарафлар ўртасидаги муносабат 2005 йилнинг август ойига қадар давом этганлиги қайд этилган. Бироқ, даъвогар томонидан иш ҳужжатларига ўз даъво талабларини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига 2006 йилнинг август ойидан бошлаб дебиторлик қарзларини ундириш бўйича тегишли чораларни кўрганлиги ҳақидаги ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бунинг натижасида, даъво муддатининг узилиши каби ҳолатлар исботини топмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ҳолатлар асосида, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўз даъво талабларини асослантира олмаган ва даъвогар судга даъво муддати ўтказиб юборилгандан сўнг мурожаат қилган ҳамда даъво муддатини тиклаш асослари мавжуд эмас деб ҳисоблаган ҳолда даъвони рад этиб, қонуний хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинганлиги учун ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 2 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0920/11968-сон