Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 январигача мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактабларини қура бошлаш муддатларига мувофиқ уларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган олий маҳорат спорт мактаблари фойдаланишга топширилганидан сўнг бир ой муддатда уларнинг тузилмасини тасдиқлашни, жумладан, етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда уларни юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан тўлдиришни, спорт мактабларининг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ўқув-машқ хоналарини зарур моддий-техник база билан, шунингдек тегишли ўқув-услубий адабиётлар ҳамда ўқув-машқ дастурлари билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Олий маҳорат спорт

мактабларининг номланиши

Спорт турлари бўйича ихтисослиги

Қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш даври

Спорт мактаблари билан ташкилий-кадрлар, ўқув-услубий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилувчи спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар

1.

Нукус

олий маҳорат спорт мактаби

Спорт

кураши

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси

2.

Андижон

олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

2016-2017 йиллар

Ўзбекистон бокс федерацияси

3.

Бухоро

олий маҳорат спорт мактаби

Гимнастика

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

4.

Жиззах

олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон бокс федерацияси

5.

Қарши

олий маҳорат спорт мактаби

Дзюдо

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон дзюдо федерацияси

6.

Навоий

олий маҳорат спорт мактаби

Сув спорт турлари

2018-2019 йиллар

Ўзбекистон сузиш федерацияси

7.

Наманган

олий маҳорат спорт мактаби

Велоспорт

(шоссе, трек)

2018 — 2020 йиллар

Ўзбекистон велоспорт федерацияси

8.

Самарқанд

олий маҳорат спорт мактаби

Енгил

атлетика

2016-2017 йиллар

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

9.

Термиз

олий маҳорат спорт мактаби

Якка кураш

спорти

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон дзюдо федерацияси,
Кураш федерацияси

10.

Гулистон олий маҳорат спорт мактаби

Теннис, стол тенниси

2017-2018 йиллар

Ўзбекистон теннис федерацияси,

Стол тенниси федерацияси

11.

Тошкент вилояти

олий маҳорат спорт мактаби

Ўқ отиш спорти

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси

12.

Фарғона

олий маҳорат спорт мактаби

Таэквондо WTF

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон таэквондо WTF федерацияси

13.

Урганч

олий маҳорат спорт мактаби

Оғир

атлетика

2019-2020 йиллар

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

14.

Тошкент шаҳар

олий маҳорат спорт мактаби

Спортнинг ўйин турлари

2016 — 2018 йиллар

Ўзбекистон баскетбол федерацияси,

Волейбол федерацияси,

Гандболфедерацияси,

Теннис федерацияси,

Стол тенниси федерацияси,

Чим устида хоккей федерацияси,

Бадминтон федерацияси,

Шахмат федерацияси

I. ХАЛҚАРО ДАРАЖАСИДАГИ СПОРТ УСТАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ШУ БИЛАН БИРГА ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ДАРАЖАСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ БАЗА, СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАР ВА ЭКИПИРОВКАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

1.

Вазирлар Маҳкамасининг олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

олий маҳорат спорт мактабларининг вазифа ва функцияларини белгиловчи Низомни, спортчиларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш танловлари ўтказиш, ўқув-машқ жараёнини ташкиллаштириш, спортчилар ва мураббийлар таркиби учун шарт-шароитлар яратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини тасдиқлаш;

спортчиларни яшаш жиҳозлари, спорт экипировкалари ва махсус формалар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш;

Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари билан ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда, моддий-техника базани мустаҳкамлашда, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, мусобақалар ва ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказишда ташкилий-кадрлар ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби.

бир ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

2.

Лойиҳалаш ташкилотлари орасида олий маҳорат спорт мактабларининг, уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказиш.

2016 йил I чорак

Давархитектқурилиш,

Маданият ва спорт вазирлиги

3.

Олий маҳорат спорт мактабларини спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган қурилиш муддатларини инобатга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

қурилишнинг тасдиқланган муддатларига мувофиқ ҳар йили

Қурилиш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

4.

Ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни олиб бориш ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотни киритиб бориш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларининг ҳудудий режалари;

ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларига ихтисослаштириладиган спорт турларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2016 йил I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

6.

Олий маҳорат спорт мактабларини халқаро талабларга жавоб берадиган янги спорт ускуналари, анжомлар ва экипировкалар билан жиҳозлаш.

ҳар йили

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Молия вазирлиги,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

II. ИЛҒОР ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНЛАРИГА ЭНГ ЯНГИ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТАВСИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ОРҚАЛИ СПОРТЧИЛАРНИ НАЗАРИЙ ВА ТЕХНИК-ТАКТИК ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ШУ АСОСДА МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРНИНГ ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

7.

Халқаро тажрибани пухта ўрганган ва уни оқилона қўллаган ҳолда энг янги илмий-услубий технологиялар ва тавсияларни татбиқ этиш асосида ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш учун ўқув дастурларининг намунавий режалари ва халқаро даражадаги спорт усталарини тайёрлашнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил I чорак

Маданият ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёни технологияларини такомиллаштириш учун илмий-услубий адабиётлар, қўлланмалар, тавсиялар ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

ишлаб чиқиш

2016 йил I чорак,

нашр этиш — доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш учун ишчи гуруҳларни тузиш ва спорт соҳасида илғор бўлган Хитой, Корея, Германия ва бошқа хорижий давлатларга хизмат сафарлари-стажировкаларни ташкил қилиш ва шу асосда олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш ва миллий терма жамоаларни тайёрлашни тубдан яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган тавсияларни олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш дастурига кенг татбиқ этиш.

2016 йил

1 январгача






2016 йил

давомида

Маданият ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

10.

Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини тайёрлаш сифати устидан мунтазам мониторинг олиб бориш. Зарур ҳолларда уларни тайёрлашдаги ўқув-машқ жараёнига тегишли тузатишлар киритиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

11.

Ўқув-машқ жараёнини узлуксиз тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда:

ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларини тиббий ва фармакологик кузатуврежаларини тасдиқлаш (шу жумладан ўзида тиббий ва лаборатория текширувларини, тиббий асбоб-ускуна ва бошқалар билан янгилаш ва тўлиқ тўлдириш жадвали);

тиббий кўрик натижаларига кўра спортчиларнинг функционал ҳолатини мониторинг қилиш ва тузатишлар киритиш механизми, профилактика, жароҳатдан кейинги даволаш ва реабилитация, овқатланиш ва дам олиш режимини назарда тутиш.

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2016 йил 1 февралгача. амалга ошириш — доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Молия вазирлиги

12.

Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларининг бир кунлик овқатланиш нормасининг оширилган коэффициентини инобатга олган ҳолда спортчиларнинг овқатланиш рациони ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, олий маҳорат спорт мактабларини зарур дори воситалари ва витаминлар билан таъминлаш.

2016 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги

13.

Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларининг асосий таркиби ва терма жамоа захираларини чуқур тиббий кўрикдан (йилда камида икки марта) ўтказишни ташкил этиш ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва ҳудудий врачлик жисмоний тарбия диспансерларида профилактик соғломлаштириш, фармакологик жиҳатдан таъминлаган ҳолда даволаш ва жароҳатдан кейинги реабилитация қилиш.

доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

III. БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ, ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ СПОРТЧИЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ, ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ЕТАКЧИ ХОРИЖ МУТАХАССИСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

14.

Олий маҳорат спорт мактаблари тузилмасини уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослиги ҳамда спортчилар контингентини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш.

спорт мактаблари ишга тушганидан сўнг бир ой муддатда

Спортни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги

15.

Олий маҳорат спорт мактабларида тайёрлаш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларида, олимпия захиралари коллежларида шуғулланаётган иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасидан спортчилар захирасини шакллантириш механизмини тизимли равишда ташкил этиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

16.

Ҳудудий олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятига жалб қилиш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари коллежларинингюқори малакали ва тажрибали тренер-ўқитувчиларини самарали ва холис саралашнинг механизмини жорий этиш.

бир ой муддатда, амалга ошириш — доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

17.

Олий маҳорат спорт мактабларини етакчи хориж мутахассисларини жалб қилган ҳолда юқори малакали тренер-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш.

спорт мактабларининг ишга тушиш муддатида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

18.

Тренерлар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун олий маҳорат спорт мактабларининг хориждаги спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

тасдиқлаш —
2015 йилнинг
IV — чораги

амалга оширишдоимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

19.

Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиш учун олий маҳорат спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари таркибини хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказларида стажировкадан ўтказиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)

20.

Олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машғулот жараёнида иштирок этиш ва маслаҳат бериш ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш учун етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси

IV. МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ ВА ЗАХИРАЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ВА ҲУДУДИЙ МУСОБАҚАЛАРИ, ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЙИҒИЛИШЛАРИ, ШУНИНГДЕК, РЕСПУБЛИКАНИНГ ЕТАКЧИ СПОРТЧИЛАРИ — ОЛИМПИЯ ВА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ, ЧЕМПИОНАТЛАРИ ҲАМДА ЖАҲОН КУБОКЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

21.

Ўқув-машғулот машқларини мунтазам ўтказиб бориш орқали олий маҳорат спорт мактабларида спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлашнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар),

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларида халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — ҳар йили,

амалга ошириш 20162020 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

23.

Олий маҳорат спорт мактабларида республиканинг етакчи спортчилари — нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари совриндорлари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш.

доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси