LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги ЎРҚ-521-сонли «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Қонунда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
«уруғлик» — ўсимликнинг нав ва дурагайларни сақлаб қолиш, такрор етиштириш учун ишлатиладиган ботаник донлари ёки бошқа қисмлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«репродукцион уруғликлар» — фонд уруғликларини ва уларнинг кейинги репродукцияларини кўпайтиришдан олинадиган уруғликлар;
(1-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
«генетик сифат (нав сифати)» — муайян нав уруғликнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
«экинбоплик хусусияти» — уруғликларнинг экишга қанчалик яроқли эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
«уруғлик туркуми» — бир турдаги (муайян экин, нав, репродукция, тоифа, генетик (нав) тозаликдаги, муайян йил ҳосилидан олинган, келиб чиқиши бир), ҳужжат билан тасдиқланган махсус жамланган уруғликнинг бир хил миқдори;
«апробация қилиш» — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида далада ўтказиладиган тадқиқот;
«патент эгаси (лицензиар)» — селекция навининг эгаси, дурагай эгаси ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ олган шахс.
навни янгилаш ва нав алмаштириш жараёнида уруғлик навлари ва дурагайларининг биологик ҳамда хўжалик жиҳатидан қимматли хусусиятларини сақлаб қолиш;
республиканинг турли табиий-иқлим минтақаларига мосланган янги тезпишар, серҳосил, интенсив навларини яратиш ва кўпайтириш;
(2-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Қорақалпоғистон Республикасида уруғчилик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Патент билан муҳофаза қилинадиган навлар ва дурагайлар уруғлигини етиштириш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқига патент эгалари, шунингдек лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар эгадирлар.
Патент ёки гувоҳнома билан муҳофаза қилинмайдиган навлар ва дурагайлар уруғлиги ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ етиштирилиши ва ундан фойдаланилиши мумкин.
Патент эгалари, улар ваколат берган шахслар, шунингдек улар ўртасидаги шартномалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Уруғчилик билан, дурагайлар ва янги навлар яратиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
бирламчи уруғчиликнинг самарали тизимини ва уруғ етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
уруғликларни ишлатувчилар билан шартнома тузиш асосида юқори навли ва экинбоп хусусиятли уруғликлар етиштириш;
Уруғликнинг генетик (нав) сифати дала ва лабораторияда ўтказиладиган синов натижалари бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги белгилайдиган тартибда апробация қилинади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Уруғликларни сертификатлаш амалдаги стандартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандарт уруғликларга мувофиқлик сертификати, ностандарт уруғликларга эса уларнинг сифати тўғрисида талон берилади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Уруғликларнинг нави ва экинбоплик хусусиятлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда уларни реализация қилишга йўл қўйилади.
Кимёвий ёки биологик ишлов берилган уруғлар истеъмолчига ёки савдо тармоғига фақат ўралган ҳолда етказиб берилади. Ҳар бир ўрамда қайси турда ишлов берилганлиги кўрсатилган ёрлиқ ва хавфсизлик чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома бўлиши шарт.
(8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ҳимоя қилинадиган навлар Давлат реестрига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилмаган навлар ва дурагайларнинг уруғлигини сотиш мумкин эмас.
Муомалага киритилаётган уруғликлар давлат стандартлари талабларига мувофиқ албатта тамғаланади ва идишларга жойланади.
Карантиндаги ва бошқа хавфли ҳашаротлар, ўсимлик касалликлари ёки бегона ўтлар кенг тарқалган давлатлардан келтирилган уруғликларни республика ҳудудида тарқатиш тақиқланади.
улар давлат синовидан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган навнинг уруғи бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ва нав синаш мақсадларида импорт ва экспорт қилинаётган уруғликлар учун бож тўлови ундирилмайди, улар квоталанмайди ва лицензияланмайди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-134-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғликларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ёки у ваколат берган органнинг хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Экспорт қилинадиган уруғликларга Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати томонидан бериладиган фитосанитария сертификати илова қилинади.
Уруғликлар етиштириш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар уруғларнинг нави ва экинбоплик сифатлари тегишли ҳужжатларда кўрсатилгандек бўлишига кафолат берадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Башарти, уруғликлар етиштириш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган уруғликларнинг сифат кўрсаткичлари йўқлиги ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг оқибати эканлигини исботласалар, уруғликни ишлатувчи кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин эмас.
Сотиб олинган уруғликларга берилган кафолатлар уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган муддат давомида амал қилади.
Суғурта уруғлик фонди имкониятлари чекланган минтақаларга, халқаро шартномаларга мувофиқ навли уруғликларни етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадларда ташкил этилади.
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғчилик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, тегишли тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий ташкилотлар томонидан илмий жиҳатдан таъминланиб, улар:
(12-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрини юритади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларининг муайян ҳудудларга мослаштирилган ва истиқболли навларини экиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестри тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом.
(14-модданинг номи ва биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари уруғликларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат органидир.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси:
асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта ва ғалла) учун ажратилган экин майдонларини мунтазам назорат қилади, экин майдонларининг ишлаб чиқарувчилар — фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартнома мажбуриятларига мувофиқлиги бўйича танлаб текширишларни амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва ушбу экинлар уруғликларининг сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини жойлаштириш, районлаштириш ва навли уруғликлар тайёрлаш режаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
юқори сифатли элита уруғликларни, биринчи ва кейинги репродукциялардан ҳосил қилинган уруғликларни етиштириш, уруғликларни давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя этилган ҳолда тежаб сарфлаш устидан назоратни амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг маҳаллий ва хорижий селекция навларининг, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш устидан назоратни амалга оширади;
тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;
сертификатлаштирилмаган ва давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғликларнинг тарқатилишини тақиқлайди;
экинлар бўйича уруғлар архивининг таркиби ва уруғлар архивларининг юритилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сифат кўрсаткичларининг тўғрилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур таҳлиллар ўтказиш учун уруғликларнинг намуналарини танлаб олиш;
ҳар қандай уруғлик етиштирувчининг, уруғлик етказиб берувчининг ва савдо ташкилотининг ҳудудига кириш;
уруғчилик далаларига ҳамда уруғликларнинг туркумларига доир зарур ахборот, ҳужжатлар ва намуналарни олиш;
қонун ҳужжатларини бузган ҳолда уруғликни етиштириш, сақлаш ва сотиш ҳолларини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
мувофиқлик сертификати ва фитосанитария ёки карантин сертификати мавжуд бўлмаса, уруғликлар туркумларининг ташилишини тақиқлаб қўйиш;
мувофиқлик сертификати, фитосанитария ёки карантин рухсатномаси бўлмаган уруғликларни бошқа давлатлардан республикага олиб киришга йўл қўймаслик;
қишлоқ хўжалиги экинларининг навини янгилаш ва навларни жойлаштириш тартибини бузганлик учун хўжаликларнинг раҳбарларига ва бошқа масъул шахсларга нисбатан чоралар кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.