Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРНИНГ ЎЗ ХАРАЖАТЛАРИНИ ЎЗИ ҚОПЛАШИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ 271-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал хизматларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
5-илованинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Уй ичидаги тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва уни тўлаш коммунал- уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасидаги шартнома билан аниқланади»;
5-илованинг II бўлими номидаги «қоплаш» сўзидан кейин «норматив» сўзи қўшилсин ва давоми матн бўйича.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 11 февраль,
65-сон