Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869-сон Фармонини бажариш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган кредитлардан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун берилаётган кредит ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Ажратилган кредитларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида Ҳукуматга мунтазам равишда, ҳар ярим йилда камида бир марта ахборот бериб турсин;
8. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукумати ва Япония Ҳукумати томонидан берилаётган кредитлар маблағлари ҳисобига етказиб берилаётган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва ўқитишнинг техник воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона йиғимлари бундан мустасно.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси