22.05.2015 йилдаги 135-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Ҳужжат 02.11.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси нормаларини амалга ошириш, шунингдек республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларидан ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
6. Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танловда танлаб олиш Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи тижорат банкларига танлаб олишда қатнашиш учун таклифнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
2. Жамғарма маблағларини тақсимлаш (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 6-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача миллий валютада қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
илгари сотилган давлат активлари қийматига қўшимча тўлов тарзида, давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари тарзида, шунингдек суд қарорларига асосан давлат активлари бўйича етказилган зарар ва бой берилган фойда тарзида тушган, ушбу бандга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар тегишли бюджетга давлат активи жойлашган жой бўйича йўналтирилади. Давлат активи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;
мазкур банднинг еттинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа манбалар бўйича тушган, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети олиши лозим маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.
7. Маблағларни ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланади.
Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларида жамланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар ҳар ҳафтада Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамига Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.
18. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган олувчилар томонидан маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги йўналишлар бўйича сарфланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.

ҲИСОБОТ

_________________________________ молия бошқармасининг

(номи)

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларининг бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига ишлатилиш йўналишлари тўғрисида

___________________________________
(ҳудуд номи)

20__йил _____________________даги ҳолатига кўра

(ой)

Т/рКўрсаткичлар номиЖами йил бошидан Ҳисобот ойи даврида

1.

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети (__________вилоятининг вилоят бюджети, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети) тегишли ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг давр бошидаги қолдиғи
Жами

2.

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасидан тушди,
Жами

3.

ХАРАЖАТЛАР
Жами
шу жумладан йўналишлар бўйича:

а) кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

б) аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифалари учун уй-жой қурилиши;

в) қурилиш:
муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари;
сув қувурлари, канализация тизимлари ва иншоотлар, газ ва электр таъминоти тармоқлари;
йўллар, ҳудудларни ободонлаштириш;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари;

г) лойиҳалаш ҳужжатларини, шу жумладан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

д) бошқа харажатлар (очиб берилади)

Кейинги таҳрирга қаранг.