Тадбирларнинг номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар | |
I. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА НОҚОНУНИЙ АРАЛАШИШ ВА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИШ, ХУСУСИЙ МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ДАВЛАТ, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ДАРАЖАСИГАЧА ОШИРИШ | ||||
1. | Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш, шу жумладан қуйидагиларга алоҳида маъмурий жарималарни назарда тутиш: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш; давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузиш; тадбиркорлик фаолияти субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш; хўжалик субъектлари фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ноқонуний тўхтатиб қўйиш; хўжалик субъектларининг ҳисобварақларидаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотни асоссиз талаб қилиш; хўжалик субъектларини пул ажратиш билан боғлиқ хайрия ёки бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилиш; рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш. | Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига «Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш, ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик» мазмунидаги XVI-1 алоҳида боб киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Адлия вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси |
2. | Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари масъулиятини қуйидагилар орқали ошириш: қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлиги ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни бир неча марта бузган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жазо чораларини қўллаш; | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, |
хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш, шу жумладан хусусий мулкка тажовуз қилиш, мулкдорга номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мажбуран қабул қилдириш, шу билан бирга мулк ва мулк ҳуқуқларини топширишни асоссиз талаб қилиш, шунингдек, мулкни босқинчилик йўли билан эгаллаш ёки хусусий мулкдан воз кечишга мажбур қилиш. Бунда ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлаб берган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилади. | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, | |
3. | Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тадбиркордан ҳақ тамагирлик қилишни жазони кучайтирувчи ҳолат сифатида квалификациялаш орқали давлат органи хизматчисининг жиноий жавобгарлигини кучайтириш. | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИИВ |
4. | Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш бўйича процессуал нормаларни қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш: давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка тегишли бўлмаган ҳужжатни қабул қилиш натижасида тадбиркорлик субъектига бой берилган фойда билан бирга етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаб бериш механизмини жорий этиш; тадбиркорлик субъектига тегишли бинолар, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки олиб қўйилаётган ер майдонларидаги дарахтзорлар учун етказилган зарарларни ушбу мулкка бозор қийматида олдиндан ва тўлиқ қоплаб берилмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш. | Фуқаролик кодекси, Хўжалик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Олий суд, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, |
5. | Тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар уларнинг ёзма мурожаатларисиз қўлланилади. | «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, |
6. | Тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш тизимини қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш: тадбиркорлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ҳатловдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва кейинчалик уларни такомиллаштириш ва унификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (такрорланишни, ҳаволаки ва эскирган нормаларни, қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликлар ва бошқаларни чиқариб ташлаш); | Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризация қилиш | Амалга ошириш муддати — 2015 йил май — август | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, ИИВ, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ |
тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчиликни кодификация қилиш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти соҳасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни изчиллик билан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тайёрлаш ва амалга ошириш. | Комплекс чора-тадбирлар | Амалга ошириш муддати — 2015-2016 йиллар | Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | |
7. | Амалдаги «Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази ва Бош прокуратура «ишонч телефони» негизида давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиши, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилишига доир масалалар бўйича мурожаатларни туну кун қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тизимини ташкил этиш. | Идоравий ҳужжат | 2015 йил 1 июнгача | Бош прокуратура, Ахборот технологиялари вазирлиги |
II. ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛАДИГАН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ | ||||
8. | Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан текширишни хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар иштирокида (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг ёзма равишда рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга ошириш тартибини ўрнатиш орқалихўжалик субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг судга мурожаат қилиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, ДСҚ, |
9. | Агар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган ва жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш кўринишидаги давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаганбўлса унга нисбатан жиноий иш қўзғатмаслик ва уни жавобгарликдан озод этилиши тартибини ўрнатиш. Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик факти ва уни содир этган шахс Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказига мажбурий ҳисобга қўйилади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил август | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, ДСҚ, |
10. | Савдо-сотиқ, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни, бунда жуда катта миқдорда содир этилган ҳуқуқбузарликларни истисно қилган ҳолда жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини декриминализация қилиш | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Савдо-саноат палатаси |
11. | Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик субъектларининг мансабдор шахслари томонидан сохта банкротлик ва банкротликни яширганлиги назарда тутилиб етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганда озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилмайди. | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Олий хўжалик суди, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
12. | Назорат қилувчи органларнинг вазифа ва ваколатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва унинг натижалари асосида назорат қилувчи органларнинг асосланмаган ва бизнесни ривожланишига тўсқинлик қилаётган амалиётни янада қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: хўжалик субъектлари фаолиятини текширишнинг ягона тартибини белгилаш; назорат қилиш ваколатларини кўрсатган ҳолда текширувчи органларнинг тўлиқ рўйхатини белгилаш; микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермерлик хўжаликлари учун 4 йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун 3 йилда бир мартадан кўп бўлмаган ягона муддатли режали текширувлар белгилаш; молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддатини 30 дан 10 календарь кунгача қисқартириш; тадбиркорлик субъектлари билан уларнинг фаолиятини комплекс текширишлар тайинлангунга қадар ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактика ишларини сифатли олиб бориш — назорат қилувчи органлар ишларини баҳолашда асосий мезон сифатида белгилаш; тадбиркорлик субъектларини текшириш давомида йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш имконини бериш; текширувлар натижаси бўйича тадбиркорлик субъектларини тугатиш ҳолатларини бартараф этиш; тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашиш, қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, режадан ташқари текширувлар сонини оширишга йўл қўйишда солиқчилар, божхона ва бошқа назорат қилувчи органлар масъулиятини кучайтириш; тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларнинг фаолиятида қонун бузилишларни бартараф этишга йўналтирилган профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича превентив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда) Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш Комплекс чора-тадбирлар | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил II чорак | Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши, ДСҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, |
13. | Кичик тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятини солиқ текширувлари ўтказишга мораторий қўллашга мезонларни учтадан иккитагача қисқартириш: улар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш; ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ўсишини таъминлаш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш | 2015 йил II чорак | ДСҚ, |
14. | Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши кафолатланишини қуйидагилар орқали кучайтириш: хўжалик судларига назорат қилувчи органининг шикоят қилинаётган ҳаракати (қарорни) ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқини тақдим этиш; хўжалик судлари томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қи�иш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартириш; шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ солиқ ва божхона қонунчилигини бузган тадбиркорлик субъектлари мулкини тортиб олиш фақат суд қарорлари асосида амалга оширилади; суд тартибида ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш (фаолиятни тўхтатиш; атрофдаги табиий муҳитга зарарли таъсир келтирувчи объектларни тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблашдан ташқари молиявий санкциялар қўллаш) тўғрисидаги ишлар бўйича даъво қилиш тоифасига кирмаган томонларни (назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари) давлат божи тўлашдан озод қилиш. | Хўжалик процессуал кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, |
15. | Қуйидаги тартибни ўрнатиш орқали экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларини кафолат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унга мувофиқ: тўловчи томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суд қарори бўйича ундирилади; ортиқча тўланган сумма ёки ундирилган божхона тўловлари қайтарилиши ёки тўловчининг талабига кўра бундай тўловлар тўланганидан ёки ундирилганидан бошлаб уч йил давомида қонунчиликда назарда тутилган тартибда келгусидаги тўловлар ҳисобига ҳисобланиши лозим. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
16. | Жиноят кодексига ноқонуний равишда моддий ҳақ олингани (тижоратда пора) ва ваколатлари суиистеъмол қилингани учун жазолашнинг енгилроқ чорасини назарда тутувчи алоҳида моддалар киритиш орқали тадбиркорлик тузилмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларда маъмурий тақсимлаш ва маъмурий хўжалик ваколатларни амалга оширувчи мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни енгиллаштириш йўли билан жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш. Бунда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган тақдирда озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо қўлланилмайди. | Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, |
III. БАРЧА ТУРДАГИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, РУХСАТ БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ, ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ | ||||
17. | Туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси негизида турли идоралар ҳузуридаги давлат хизматларининг алоҳида турлари бўйича мавжуд бўлган «ягона дарча» ўрнига тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш тартиб-тамойилларини соддалаштириш, давлат хизматларини тақдим этиш жараёнларини унификациялаш ва автоматлаштириш ҳисобига ҳужжатлар сонини ва уларнинг муддатларини камайтириш; давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари фаолиятининг ахборот таъминоти даражасини ошириш ҳисобига давлат хизматини тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилувчи мансабдор шахслар билан буюртмачиларни тўғридан-тўғри алоқаларига йўл қўймаслик; мансабдор шахсларнинг давлат хизматлари кўрсатишида шаффофликни ошириш ва фаолиятини назорат қилишни кучайтириш. «Ягона дарча» марказларини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан замонавий компьютер техникаси ва оргтехника билан жиҳозлаш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори Комплекс чора-тадбирлар | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь
2016 йил январь ойидан 2015 йил III чорак | Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари вазирлиги, |
18. | Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ортиқча ҳужжат ва тартиб-таомилларни қисқартириш, бунда қуйидаги мажбурий талабларни ишлаб чиқиш: кичик тадбиркорлик субъектлари учун думалоқ муҳрнинг мавжуд бўлиши; хўжалик шартномалари тузилганда тадбиркорлик субъектлари учун юридик хизматнинг хулосаси ёки жалб этилган адвокатлар бўлиши; ваколатли органлар орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали бож тўловлари тўланганлиги ҳақидаги маълумотларни мажбурий киритиш механизмини сақлаб қолган ҳолда давлат божхона хизмати органларига божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш; тадбиркорлик субъектлари рухсатнома олиш жараёнида, лицензиялаш ва бошқа давлат хизматлари олишларида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, Марказий банк, ДБҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги, |
19. | Юридик шахслар томонидан ходимларининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратиладиган тўловлар тизимини соддалаштириш, жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасини янада такомиллаштириш, бунда: Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларининг электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлаш тартибини жорий этиш; тадбиркорлик субъектларига электрон шаклда расмийлаштирилиб бериладиган аризани интерактив тарзда расмийлаштириб фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш, шунингдек, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш; жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар тўғрисидаги маълумотлар реестрига Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юридик шахсларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш имконини бериш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил II чорак Жорий этиш механизми — 2015 йил 1 июлдан | Халқ банки, Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги |
20. | Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга доир тартиб-тамойилларни соддалаштириш, бунда: экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини тасдиқлаш; ушбу ҳужжатлар рўйхатида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилишни тақиқлаш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | ТИАИСВ, ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси |
21. | Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият кўрсатиши тартибини қуйидагилар орқали соддалаштириш: Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва давлат божхона хизмати органларида ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида уларни рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилиш; импорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини ортиқча ва замонавий талабга жавоб бермайдиган ҳужжатларни чиқариб ташлаган ҳолда қисқартириш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | ДБҚ, ДСҚ, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, |
22. | Ер участкаларини тақдим этиш ва қурилишга тегишли рухсатномалар олиш билан боғлиқ жараёнларни янада такомиллаштиришни қуйидагилар ҳисобига амалга ошириш: қурилиш объектлари бўйича давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабардор қилиш тартибини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектлари орқали зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга (қурилиш объектини мажбурий давлат текширувидан ўтказишдан олдин қурилиш-монтаж ишлари даврида инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартнома тузган ҳолда) рухсатнома бериш; қурилишга тегишли рухсатнома олиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари ва муддатларини оптималлаштириш, ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишиш ва тайёрлаш, шунингдек, тартиб-тамойилларни соддалаштириш; муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини олиш, АРТ (I ва II-қисмлари) лойиҳа ташкилотига ишлаб чиқиш ва топшириш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини (фасад) ва объектнинг бош режасини ўзгартиришга келишиш вазифасини архитектура ва қурилиш ҳудудий бошқармалар зиммасига юклаш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
23. | Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш механизмини соддалаштириш, бунда ҳудудий эксплуатация корхоналарига техник шартларни олишдан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишгача бўлган барча жараёнларни амалга ошириш орқали «тайёр ҳолда топшириш» шартларида уларни улаш механизмини жорий этиш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, |
24. | Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона маркази томонидан амалга оширилади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | ДСҚ, Савдо-саноат палатаси |
25. | Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга ошириш тартибини соддалаштириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, |
26. | «Электрон ҳукумат» тизими доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни 2015 йил охиригача тугатган ҳолда электрон шаклга ўтказиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш: барча рўйхатга олиш ва назорат қилувчи давлат органлари ҳамда кредит ташкилотларининг маълумотлар базасини интеграция қилишни ҳисобга олган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш; ер участкалари ҳамда қурилишга тегишли рухсатнома бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга оид тартиб-таомилларни интерактив шаклга ўтказиш; давлат хизматларини тақдим этишнинг барча тартиб-таомилларидан ўтиш ҳамда хизматлар учун тўловларни «ягона дарча» тамойили бўйича электрон шаклда амалга ошириш имкониятини таъминлаш учун «Солиқ», «Божхона», «Лицензия», «Коммунал» ахборот тизимлар комплексини яратиш ва ягона платформага интеграциялаш; Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ахборотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари учун статистика, солиқ, молия ва бошқа ҳисоботларни шакллантириш имконини берувчи ягона электрон ҳисобот тизимини жорий этиш. | 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси қарори | Тасдиқлаш — 2015 йил июнь Амалга оширишни якунлаш — 2015 йил охирига қадар | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, |
27. | Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг интеграциялашган автоматлаштирилган тизими орқали Интернет тармоғида туну-кун амалга ошириш тартибини ўрнатиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | 2015 йил II чорак Механизмни жорий этиш — 2016 йил 1 апрелдан | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, |
28. | Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини тақдим этиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш, шу жумладан рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш бўйича қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш ҳақидаги материалларни ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали жамоат назоратини кучайтириш. | Материалларни нашр қилиш | Ҳар ойда | Савдо-саноат палатаси, |
IV. ХУСУСИЙ МУЛК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИШ, УЛАРНИ КРЕДИТЛАШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ ВА БИЗНЕС МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ | ||||
29. | Қуйидагилар орқали товар бозорларида тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиш даражасини ошириш: тадбиркорлар томонидан очиқ биржа савдолари орқали юқори ликвидлик маҳсулотларни реализация қилиш ҳажмларини ошириш; очиқ электрон савдолар орқали корпоратив ва давлат харидларини амалга ошириш тизимини кенгайтириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2015-2016 йиллар | ЎзРТХБ, |
30. | 2015 — 2019 йилларда тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мақсадларида (ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш, замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этишга) ажратиладиган кредитлар ҳажмини 2,5 баробарга кенгайтириш. | Банклар кенгашлари ва кредит қўмиталари қарорлари | 2015 — 2019 йиллар | Тижорат банклари, Марказий банк |
31. | Хусусий тадбиркорларга фаолият турига қараб юридик шахс ташкил этмасдан биттадан учтагача ишчиларни ёллаши мумкин бўлган ҳуқуқни тақдим этиш. Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш, бунда ёлланадиган ходимларнинг чекланган сонини фаолият турига қараб белгилаш ҳамда хусусий тадбиркорлар учун улар томонидан ёлланган ходимларга қонунчиликда қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод қилиш бўйича имтиёзлар жорий этишни назарда тутиш. | Солиқ кодекси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш Вазирлар Маҳкамаси қарори | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2015 йил июнь | ДСҚ, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
32. | Шундай тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ: устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг ҳомийликка ва бошқа беғараз ёрдамга сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар ташкилотлар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади; ҳомийлик хайриялари ва бошқа ёрдам олган шахслар мазкур ахборотни ОАВ ва ташкилотнинг расмий веб-сайтларида (мавжуд бўлса) ошкор этиши ва уларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт. | Қонун ҳужжатлари ва уставларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш | 2015 йил III чорак | Давлат рақобат қўмитаси, |
33. | Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш учун ҳар бир минтақада тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида сўров ўтказиш ва сўров натижаларини Иқтисодиёт вазирлигига киритиш. | Сўровномалар ўтказиш | Ҳар чоракда | Давлат рақобат қўмитаси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Иқтисодиёт вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон
Кучга кириш санаси
16.05.2015
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 10.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида:
1. Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидагилар инобатга олинсин:
тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш;
хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш;
барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш;
хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш.
Дастурга киритилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик масъул ижрочилар — тегишли вазирликлар, идоралар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар раҳбарларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юклатилсин.
микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти молия йили давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам тўланмай келган тақдирда режали текширувлардан ўтказилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтирсин, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминласин;
2015 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази ва Бош прокуратура «ишонч телефони» базасида давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиши, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилишига доир масалалар бўйича мурожаатларни туну кун қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тизимини ташкил этсин.
тегишли даъвони кўриб чиқиш даврида тадбиркорлик субъекти томонидан шикоят қилинганда хўжалик судларига назорат қилувчи орган қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ ва божхона қонунчилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан бузилиши билан боғлиқ ҳолатда уларнинг мол-мулклари фақат суд қарори бўйича олиб қўйилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари хўжалик суди қарори бўйича ундирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари даъволарини кўриб чиқиш муддати, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали тезлаштиришни таъминлаш бўйича суд органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида таклифлар киритсин.
5. 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини (кейинги ўринларда «бир дарча» марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига адлия органлари ходимларининг чегараланган миқдорини сақлаб қолган ҳолда, «бир дарча» марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмак кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан:
2015 йилнинг 1 июлига қадар турли идоралар ҳузуридаги «бир дарча» хизматлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилсин, «бир дарча» марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тизимга интеграция қилинсин, таъсис ҳужжатлари ва давлат хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган бошқа ҳужжатлар, жумладан, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг намунавий шакллари ишлаб чиқилсин;
«бир дарча» марказларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан кечиктирмасдан бошланиши таъминлансин, шу муддатдан бошлаб «бир дарча» марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқлансин.
8. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божининг жами суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари даромадига, 2016 йилнинг 1 январидан эса «бир дарча» марказларини молиялаштириш манбаи сифатида уларнинг даромадига ўтказилсин, келиб тушган маблағлар фақат марказлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадларига йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи