25.04.2002 йилдаги 141-сон
Ҳужжат 25.04.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида Низом»да:
I бўлимнинг 6-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органлари (назорат остидаги объектларда)» сўзлари «Саноатконтехназорат» ва «Ўзэнергоназорат» агентликлари органлари назоратдаги тегишли объектларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назорат остидаги корхоналар (объектлар)да» сўзлари «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назоратдаги тегишли корхоналар (объектлар)да» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим 10-бандининг иккинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим 2-бандининг саккизинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлигининг маҳаллий органларига» сўзларидан кейин «ва «Ўзэнергоназорат» агентлигининг ҳудудий органига» сўзлари қўшилсин;
III бўлим 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «ёки «Саноатконтехназорат» агентлиги вакили» сўзларидан кейин «ёхуд «Ўзэнергоназорат» агентлиги вакили» сўзлари қўшилсин;
III бўлим 3-бандининг тўртинчи ва тўққизинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи», «Саноатконтехназорат» агентлиги органининг» сўзлари тегишли равишда «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи», «Саноатконтехназорат» ёки «Ўзэнергоназорат» агентликлари органининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим 8-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги органи» ва «Саноатконтехназорат» агентлиги органига» сўзларидан кейин «ёки «Ўзэнергоназорат» органига сўзлари қўшилсин»;
IV бўлимнинг 5 ва 6-бандларидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги ҳайъатида» сўзларидан кейин «ёки «Ўзэнергоназорат» агентлиги ҳайъатида» сўзлари қўшилсин;
IV бўлимнинг 8-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзларидан кейин «ва «Ўзэнергоназорат» агентлиги» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 17-модда) 1-илова II бўлимининг 13-банди ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисида Низом» (2-илова) 5-бандининг «з» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
иккинчи—тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи бешинчи хатбошилар деб ҳисобланасин;
III бўлимнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
IV бўлимнинг 9-бўлими қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
V бўлимнинг 11-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўздавэнергоназорат» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), лавозими бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида электр энергетикасида давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларнинг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарларининг улар ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитади. Ҳайъатнинг қарорлари, қоидага кўра, «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.