LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2015 йил 2 январь жума куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан, техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилсин.
Бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилсин.