Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2017 23.09.1998 йилдаги Ф-895-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТоН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармойиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги ПФ-4974-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият ҳаёти барча соҳаларини ислоҳ қилиш жараёнларини чуқурлаштиришнинг стратегияси, асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, ўтиш даврида республика иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари ва фаолият шарт-шароитини шакллантириш, демократик ислоҳотларни рўёбга чиқаришни тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, Ўзбекистоннинг жаҳон тизимига интеграциялашуви, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро кенгаш тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ислоҳотлар ва инвестиция бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
1-илова Фармойишнинг рус тилидаги матнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи бўлиб, жамоатчилик асосида ишлайди ҳамда жамиятнинг демократик асосларини мустаҳкамлаш, қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, иқтисодий, молиявий, банк ҳамда маъмурий ислоҳотлар соҳасига янги куч бағишлаш мақсадида кенг доирадаги муаммолар бўйича тавсия тарзидаги қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг барқарор ва олға қараб ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш унинг жаҳон тизимига интеграциялашуви, жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш жараёнларини чуқурлаштиришнинг стратегияси ва устуворлигини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳ қилишнинг мақсадли дастурлари ва аниқ моделларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни рўёбга чиқариш мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократик ва иқтисодий ислоҳотлар борасида қабул қилинган қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш ва республика иқтисодиёти устувор тармоқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятини қуйидаги масалалар бўйича доимий ишлайдиган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, молиявий ва банк соҳаларини ислоҳ қилиш, бозор тамойиллари ва механизмларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви тизимини демократлаштириш ҳамда сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгиланишларни бир маромда олиб бориш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, хусусий мулкни ривожлантириш ҳамда кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий сиёсат ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш ишчи комиссиялари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
2-илова Фармойишнинг рус тилидаги матнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи аппарати вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати экспертлари гуруҳи зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-I Фармоннинг 1-пункти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида»ги 360-Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармойиш ижросини назорат қилиш Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-895-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 194-модда; 2017 й., 10-сон, 144-модда)