Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг маърузасида баён қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги пул ислоҳоти масалаларига доир хулосалар ва таклифлар тўла-тўкис қўллаб-қувватлансин. Россия ва Қозоғистон билан келишилган ҳолда Ўзбекистонни рубль зонасида сақлаб қолиш ҳамда 1961—1992 йилларда чиқарилган пулларни 1993 йилда чиқарилган пулларга алмаштириш юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига зарурат бўлса миллий валюта жорий этиш юзасидан узил-кесил қарор қабул қилиш ваколати берилсин.