LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — доимий ишловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан таъминланади.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
базавий тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;
минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Идоралараро кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)