Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига кўра Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бир қанча вазирликлар ва идораларда бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилган. Ушбу жамғармалар маблағлари ҳисобига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш таъминланмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирга қадар вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш учун методологик ёндашув ва таъсирчан механизм яратилмаган, бу эса кўрсатиб ўтилган жамғармалар маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келмоқда.
Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссиясининг 2004 йил 1 январдан бошлаб давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жазолардан вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган айрим ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ бирхиллаштирилган ва янгиланган миқдорларини белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин ва маблағлардан самарасиз фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрган ҳолда самарасиз фойдаланилган суммани Давлат бюджети даромадига олиб қўйсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини харид қилиш, сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 2003 й., 4-сон, 34-модда) 3-банди учинчи хатбошидаги «85 фоизи» ва «15 фоизи» сўзлари тегишли равишда «90 фоизи» ва «10 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2002 й., 5-сон, 23-модда, 8-сон, 49-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ахборот технологияларини жорий этиш ва замонавийлаштиришда, Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда;
Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ихтисослаштирилган кутубхоналарини шакллантиришда, маълумотнома адабиётлар ва ҳар хил даврий матбуотни сотиб олишда;
Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасидан 10 фоиз ажратма, шунингдек божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги тушумларнинг 65 фоизи ҳисобига шакллантирилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандининг иккинчи-учинчи хатбошидаги «35» рақамлари «20» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)