Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини, шу жумладан сотиб олинадиган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар ойда қонун ҳужжатларида белгиланган нисбатларда амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилаётган корхоналар Ҳукуматнинг қарорлари бўйича ихтиёрида қолдириладиган маблағларни ўтказиш ушбу корхоналар томонидан махсус депозит ҳисоб рақамининг банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ёзма сўровлар асосида амалга оширилади. Корхона томонидан сўров сотилаётган давлат активлари учун якуний ҳисоб-китоблар қилинган вақтдан бошлаб бир ой ўтгунгача тақдим этилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)