LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сонли «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
икки ой муддатда мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, лицензия битимларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 8 августдаги 346-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 29-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги «туризм соҳасида лицензия бериш бўйича» сўзлари «туризм фаолиятини лицензиялаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
2. Туризм фаолиятига саёҳатлар, экскурсиялар ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этишга доир фаолият (туристик агентликлар, туроператорлар, сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхоналар, кемпинглар ва бошқа яшаш жойлари, туризмга ихтисослашган бошқа ташкилотлар) тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектуризм» миллий компанияси Комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) функциясини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, туризм соҳасидаги халқаро стандартларига ва Ўзбекистон Республикаси стандартларига мажбурий тарзда риоя қилиш;
юридик шахс штатида туризм соҳасида махсус маълумотга ёки туризм соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходим бўлиши;
юридик шахснинг бевосита саёҳатлар, экскурсияларни ташкил этиш ва улар билан боғлиқ хизматлар билан хизматлар кўрсатувчи ходимларининг камида 3 йилда бир марта малака оширишлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
мижоз билан фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартнома (контракт) тузилгандан кейин туризм хизмати кўрсатиш;
чет элга чиқиш, келиш ва у ерда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари, туристик саёҳат вақтида ўзини тутиш хусусиятлари ҳамда ҳар бири аниқ мамлакатда бўлишнинг бошқа қоидалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ҳар бир туристга белгиланган тартибда етказиш;
мижозга лицензиат иш режими, унинг юридик манзили, лицензия, мажбурий тарзда сертификатланадиган хизматларга сертификатларнинг мавжудлиги, туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот бериш;
туристлар хавфсизлигини таъминлаш, жароҳат олганда, касалланиб қолганда ва бошқа ҳолларда тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг мавжуд бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури ҳамда кўрсатилган ҳолдаги лицензия бериш тўғрисида ариза;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
лицензия талабгори томонидан бинодан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек бинони моддий-техник жиҳатдан жиҳозлашнинг лицензияланадиган фаолият тури талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ишчи орган вакиллари томонидан текшириш далолатномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туризм соҳасида махсус маълумотга ёки иш стажига эга бўлган мутахассислар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ);
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда раҳбар тўғрисидаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ишчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади, йиғим ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ҳамда қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
13. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
15. Туризм фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак. Лицензиялар бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда ишчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун ишчи орган раҳбари шахсан жавоб беради.
Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензияда Халқаро туризм ташкилотининг Туризмда фаолият турлари халқаро классификацияси стандартига мувофиқ рухсат берилган фаолият тури кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги потоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар лицензиат томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
24. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(V-бўлимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун масала киритиш.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг бекор қилиниши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
(31-банднинг олтинчи—тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Туризм фаолияти лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида ишчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма сифатида маълумот олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади, тўлов ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.