LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган импорт ва экспорт контрактини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республикада импорт операцияларини амалга оширишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Мониторингни амалга ошириш ҳамда божхона органларининг солиқ органлари ва ваколатли банклар билан ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари бошлиқлари зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2003 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк, ваколатли банклар ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими амалга киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона статистикаси ва таҳлили маркази, унинг бўлимлари ва гуруҳлари ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари таркибида божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистик электрон базасини шакллантирадилар ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда зиммасига мониторинг олиб бориш ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими билан ишлаш функциялари юкланган раҳбарлар, ходимлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, шу жумладан Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасида уни амалга ошириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
божхона органлари томонидан экспорт-импорт операциялари, божхона расмийлаштируви ва ташқи савдо контрактларига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрадилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳоллар ва кўрилган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган ахборотлар асосида экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон, «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартибини белгилаб беради.
Биржаларда ва ярмаркаларда тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактларини ҳисобга олиш хусусиятлари биржалар ва ярмаркалар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
бартер контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида бартер асосида товарларни экспорт қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) юзасидан тузилган хўжалик шартномаси;
товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
импорт қилувчилар — юридик шахслар — товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишга Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан импорт контрактлари тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
импорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикасининг экспорт қилувчилари ва импорт қилувчилари;
экспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, — товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт ва бартер контрактларини тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
экспорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);
ишлар (хизматлар) экспорти — Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.1. Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади.
3.2. Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Товарнинг миқдори қабул қилинган ўлчовларнинг метрик тизимида халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирликлар тизими миқдорларини белгилаш тартибига мувофиқ ўлчов бирлигини аниқлаш мумкин.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
стандарт бўйича: умумий қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ГОСТлар;
асосий моддалар мавжудлиги бўйича: кўрсаткич-минимум, аралашмалар бўйича — кўрсаткич-максимум берилади;
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати).
3.3. Етказиб беришнинг базис шартлари. Товарни етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидорнинг қуйидаги асосий мажбуриятлари аниқланади («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича):
товарни етказиб бериш бўйича контрактни тузувчи томонларнинг мажбуриятлари ва харажатларни тақсимлаш;
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда).
3.4. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати. Контрактда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати вақтинчалик даврни англатади, бу давр мобайнида товар (ёки унинг туркуми) сотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши, кўрсатилган жойда ишлар ва хизматлар бажарилиши керак.
Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш санаси дейилганда сотувчи томонидан контрактларда кўрсатилган товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларининг бажарилиши тушунилади.
3.5. Контрактнинг нархи ва умумий суммаси. Товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади.
3.6. Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади.
Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
3.7. Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади.
3.8. Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жазо назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра унга неустойка тўлаш мажбурияти юкланади.
3.9. Томонларнинг реквизитлари. Контракт матни томонларнинг реквизитларини кўрсатиш билан тугалланади. Почта реквизитлари, манзил, банк реквизитлари ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг имзолари контрактда муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.10. Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади.
3.11. Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки рус тилида баён қилиниши керак. Агар контракт матни бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
4. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда тизимга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу бўлим талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек контракт шартларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса берган шахсга юкланади.
6. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тизими хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ташқи савдо контрактлари бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, божхона ва солиқ органлари, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлади.
8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш мақсадида ваколатли банклар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки импорт контрактлар бўйича аккредитив очишда;
олдиндан тўланган ҳақ (аванс тўлови) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича банк кафолати ва полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган маълумотномаларни ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилиши керак бўлган контрактлар бўйича контракт шартларига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлари экспорти бундан мустасно) давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона постларида бевосита товарларни божхонада расмийлаштириш жараёнида амалга оширилади.
Қолган хўжалик юритувчи субъектларнинг (шу жумладан рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарларини экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг) контрактларини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валюта назорати бўлимлари томонидан хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
улар бўйича тўлов импорт қилувчининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;
бир хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.
12. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан фақат, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, контрактда ва ТСОЯЭАТда кўрсатилган унинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа импорт контрактлари бўйича — тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
пахта толасини экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ўзмарказимпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» ХАЮТ давлат-акциядорлик компанияси учун товарлар, ишлар ва хизматларни амалда экспорт қилиш кунидан бошлаб 90 кундан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
муассислар томонидан чет элдаги корхоналарнинг (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, диллерлик тармоқлари ва консигнацион омборлар) манзилига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Савдо-саноат палатасининг савдо-инвестиция уйлари манзилига олиб чиқиладиган товарларнинг амалда экспорт қилинган кунидан бошлаб 180 кундан;
белгиланган тартибда экспорт контракти суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан ҳақ тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки банк кафолатисиз хорижий валютага товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
бошқа экспорт қилувчилар учун — товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошмаслиги керак.
15. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Шунингдек, аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
16. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг ваколатли банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Чет элдан валюта тушуми 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг;
валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг жарима тўлайдилар.
18. Хўжалик юритувчи субъектлар, ваколатли банклар ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарларнинг миқдори ва сифати бўйича амалдаги тавсифлар ва ассортимент ТСОЯЭАТда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги устидан назорат қиладилар:
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, иловалар билан биргаликда божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистика электрон базасини тузадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек маълумотларнинг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;
контрабанда операциялари амалга оширилиши йўллари ва механизмларини аниқлаш, товарлар ва бошқа моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ҳолларига барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторинг олиб борадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСОЯЭАТ маълумотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида электрон шаклда жойлаштириладиган муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Импорт товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлардан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьюторларининг маълумотларидан, шунингдек нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин.
21. Бюллетень ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг импорт қилинадиган товарларга нарх ҳосил бўлишида шаклланаётган тенденциялардан хабардорлигини ошириш, шунингдек уларни божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидаларини самаралироқ ва холисона амалга ошириш учун хизмат қилади.
Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюллетендан божхона органлари баҳолашда ва божхона қийматини назорат қилишда «Божхона тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда фойдаланади.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча ҳудудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОЯЭАТга уланган тақдирда эса — шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди.
23. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
олиб кирилаётган товарлар божхона расмийлаштирилувидан ўтказилишида товар божхона қийматининг экспорт қилувчи мамлакатида қайд этилган товар қийматига нисбатан асоссиз оширилиши мақсадида ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар божхона органларига тақдим этилиши;
товарлар экспорти олдиндан ҳақ тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, харидорнинг банки кафолати олинмасдан ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилиш полиси расмийлаштирилмасдан амалга оширилиши;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда суриштирув олиб борадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чора-тадбирларни кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий божхона бошқармалари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ хизмати ҳудудий бошқармаларининг валюта ва экспорт-импорт операциялари устидан назорат қилиш бўлимлари (шўъбалари)га ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборади.
25. Давлат солиқ хизмати органлари ТСОЯЭАТдан ва давлат божхона хизмати органларидан олинган ахборотни таҳлил қилади ҳамда пул маблағларини чет элга асоссиз равишда ўтказиш аломатлари аниқланган тақдирда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг минтақавий бўлинмаларига ушбу контрактни тузган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишни экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини ва солиқ ҳақидаги қонунларга риоя қилинишини текшириш учун навбатдаги йил чораги жадвалига киритиш тўғрисида буюртманомалар беради. Зарурат бўлганда текшириш давлат божхона хизмати органлари билан биргаликда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқни бузиш содир этилганлиги ҳолати тасдиқланган тақдирда солиқ органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божхона хизмати органлари, ваколатли банклар ва ТСОЯЭАТга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.
Давлат божхона хизмати органлари, ваколатли банклар ва ТСОЯЭАТдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек шу жумладан ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
ТСОЯЭАТдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
ТСОЯЭАТни техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланишни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
Идоранинг — ТСОЯЭАТдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишни молиялаштириш дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишнинг ташаббускори бўлган идоранинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар»;
19-банднинг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат товарлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорида:
«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ»;
«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби»;
матндаги барча «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
I бўлимнинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан» сўзлари «контрактнинг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тегишли хулосаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:
3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзларидан олдин «қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда» сўзлари қўшилсин, «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин, «ва рўйхатдан ўтказиш учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилгандан» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулосасидан сўнг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «контрактнинг Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулоса» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган «Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом»нинг XI бўлими 62-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш» сўзлари «экспертизадан ўтказиш» сўзлари билан, «рўйхатга олинмайди» сўзлари «экспертизадан ўтказилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.