LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ҳукуматининг қарорлари ижросини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилди, хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий ишлари такомиллаштирилмоқда, ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимий таҳлил қилиш ва унинг мониторинги ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар бериш тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар адлия органларининг фаолиятини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш Адлия вазирлигининг асосий ва энг муҳим вазифаси бўлиши лозим.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
қонунчилик ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, улар амалга оширилишини таъминлаш;
Конституция ва қонунлар билан мустаҳкамланган инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
судларни моддий-техникавий ва молиявий жиҳатидан таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш;
нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқий таъминлаш самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш ва рўйхатга олиш жараёнини соддалаштиришга, шартномавий интизомни мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
юридик шахслар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш;
тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
3. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида 6 кишидан иборат Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса 1-иловага мувофиқ тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
4. Белгилансинки, адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг тузилмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмалари 2—6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони 202 кишидан, шу жумладан 151 нафар бошқарув ва 51 нафар хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат этиб белгилансин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси» нашрлари негизида Ўзбекистон Республикасининг барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ягона расмий нашри — «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»ни таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами» даврий нашр қилинишини, шунингдек унинг очиқ обуна йўли билан тарқатилишини ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
қонун ҳужжатларига мазкур қарор талабидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг штатдаги ходимлари сони*
Минтақалар | Штатдаги ходимлар сони |
Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри | 3 |
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари | 2 |
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
2. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради (кейинги ўринларда матнда адлия органлари ва муассасалари деб юритилади).
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш, шунингдек адлия тизимининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирликка ажратиладиган маблағ доирасида давлат бюджети Судлар, адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 263-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 523-модда)
5. Вазирлик, унинг органлари ва муассасалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эгадир.
1) қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
2) Конституция ва қонунлар билан мустаҳкамланган инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;
3) жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
4) судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва давлат органлари бошқа ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш;
5) нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
6) тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари, хорижий инвесторлар ва чет эл инвестициялари жалб қилинган корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
7) хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик шартномаларини тузишда ва уларни бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлаш;
8) юридик шахслар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш;
9) тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
10) замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
1) қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
давлат бошқаруви органларининг қонунчилик ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
давлат бошқаруви органлари томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг зарурлиги масалалари бўйича олдиндан келишишни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳаларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича таклифларини кўриб чиқади ва умумлаштиради;
қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказади ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги юзасидан хулосалар беради;
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимга солинишини ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим қилади, қонун ҳужжатларини кодекслаштириш бўйича ишларни олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, уларнинг Кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари билан доимий амалий алоқада бўлади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий мажбурий тусдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш, шунингдек уларни қўллаш бўйича ишларини назорат қилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб туради;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш ишларини олиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади;
Ўзбекистон Республикаси тармоқ қонунчилигининг умумҳуқуқий классификаторини ривожлантирилишни амалга оширади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилайди ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш ишларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижалари бўйича таклифлар киритади;
2) Конституцияда ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
инсон ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилади ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларидаги ижроси бўйича таклифлар тайёрлайди;
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ғоясини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
инсон ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилишнинг ҳолатини ўрганади ва умумлаштиради ҳамда уни яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатлик тузилмаларининг ролини кучайтиришга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига кўмаклашади;
инсон ҳуқуқлари бўйича, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши мониторинги соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатлари холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўради;
ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлил қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимлар аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;
ҳуқуқ соҳасида таълим ишлари методик жиҳатдан таъминланишини ташкил этади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
олий ва ўрта махсус ҳамда касб-ҳунар ўқув юртларининг талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек, илмий-оммабоп ва бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;
жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
адлия органлари ва муассасалари учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг улардан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди;
кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» расмий нашр этилишини ташкил этади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади;
тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш қоидаларини белгилайди, уларнинг ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
4) судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатлари ижросини таъминлаш соҳасида:
судларнинг биноларини қуриш ва таъмирлашга, судларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга ажратилган маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлайди;
судларнинг фаолиятини таъминлаш, уларнинг амалдаги мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
суд ҳужжатлари ва бошқа давлат органлари ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг самарали механизмларини яратади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг 5-кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 175-модда)
стажер нотариуснинг стажировкани ўташ тартибини, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартибини белгилайди, малака ва апелляция комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва улар муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;
нотариуслар томонидан хизмат мажбуриятларининг, шу жумладан нотариал иш юритув қоидаларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назорат олиб боради, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариал ҳаракатлар, тасдиқловчи ёзувлар ва гувоҳномаларни рўйхатга олиш реестрлари шаклини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади;
(7-банднинг 5-кичик банди тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 175-модда)
фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкил қилади, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уларни назорат қилади;
ФҲДЁ органларини ташкил қилади, қайта ташкил қилади ва тугатади, уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
ФҲДЁ ва нотариат идоралари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
ФҲДЁ органларини ва Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди;
нотариат ва ФҲДЁ органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек ушбу органлар учун кўрсатмалар ва методик тушунтиришлар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
адвокатларнинг республика жамоат бирлашмаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатларини ва улар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
адвокатларнинг республика жамоат бирлашмаси билан биргаликда адвокатларнинг Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;
адвокатларга лицензиялар беришни ва адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари ва адвокатларнинг Олий малака комиссиясининг фаолиятига методик ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;
адвокатларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ таъқиблар, асоссиз чеклашлар ва тажовузлардан адвокатларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига, адвокатлик этикаси қоидаларига риоя қилиниши, шунингдек адвокатларнинг касбий тайёргарлиги устидан назоратни амалга оширади;
адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг адлия органларига статистика ҳисоботи тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиради, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳуқуқий ишларни йўлга қўйиш амалиётини текширади ва таҳлил қилади, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизматларининг ишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ижобий иш тажрибасини ёйиш, юридик маслаҳатчиларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради, уларни аттестациядан ўтказади;
6) тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгаларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
ҳуқуқий таъминот самарадорлигини оширишга ва тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгаларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун ҳужжатларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кичик корхоналарни, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганади, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
(7-банднинг олтинчи кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлайди, ўрганади ва мониторингни амалга оширади;
тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилади;
шартнома интизомини такомиллаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
хўжалик юритувчи субъектларни ва энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чоралар қўлланилишини назорат қилади;
хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя этиш юзасидан жавобгарлигини ошириш ишларини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан жамоат бирлашмалари (диний ташкилотлар, сиёсий партиялар)ни, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказади, кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар ва филиалларнинг хорижий давлатлар фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;
(7-банд 8-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
аудиторлик ва суғурта ташкилотларини, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарни, биржалар, бозорлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказади;
адлия органларида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат олиб боради;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятни молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиладиган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;
(7-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 343-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 334-модда)
9) халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини самарали ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва бажаришда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири ҳисобланадиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида тузилган қарз ва кредит шартномалари бўйича юридик хулосалар беради;
ўз ваколатлари доирасида бошқа давлатларнинг тегишли органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;
ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
хорижий давлатлар судларида томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
давлат органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида, Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги академик лицейда ва Вазирлик тизимининг бошқа ўқув юртларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади, ҳуқуқшунослар ўртасида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар захирасини яратади, кадрларни тайёрлашни ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқади, ушбу масалалар бўйича шикоятлар ҳар томонлама холисона кўриб чиқилишини таъминлайди;
қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятларни зарур ҳолларда жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириб, адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди;
адлия органлари ва муассасаларининг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади ва бу борадаги ишларни умумлаштиради, шу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
давлат органлари ва бошқа органлардан олинган ҳуқуқий статистика маълумотларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, ушбу масалалар бўйича статистика ҳисоботи юритиш ва таҳлил қилишга методик раҳбарликни таъминлайди;
адлия органлари ва муассасаларида статистика ҳисоботи ва бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари шаклларини ишлаб чиқади;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олишни, шунингдек адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича статистикани юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади.
(7-бандининг ўн иккинчи кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 443-модда)
адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади, адлия органлари, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари, суд ижрочилари бўлимлари ва бошқа адлия муассасалари биноларини капитал қуриш ва таъмирлаш чораларини кўради, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
адлия органлари ва муассасаларини белгиланган тартибда молиявий таъминлашни амалга оширади, адлия тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкил этади;
(7-банднинг 14-кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси давлат суд-эксперт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга илмий-методик раҳбарлик қилади, шунингдек Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгашни бошқаради;
(7-банднинг 14-кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
(7-банднинг 14-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги 299-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Республика юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи ва бошқа адлия муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
(7-банднинг 14-кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 528-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 226-модда)
8. Вазирлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига бўйсунувчи республика органлари ва ҳудудий органлар орқали амалга оширади.
1) давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш соҳасида таҳлилий, статистика материаллари ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
3) давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
4) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий муассасалар, ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлардан қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар олиш ҳамда кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
5) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича белгиланган тартибга улар томонидан риоя қилиниши, шунингдек уларнинг қўлланилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;
6) вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларга давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек тегишли органлар олдига бунда айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани қўйиш;
7) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш ёхуд уларнинг (тўлиқ ёки қисман) амал қилишини тўхтатиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда уларни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
9) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилиши бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормалари зарур даражада қўлланилиши тўғрисида тақдимномалар киритиш;
10) Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажармаганлик (лозим даражада бажармаганлик) ҳолатлари юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиш учун киритиш;
11) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш.
Кўрсатиб ўтилган органларнинг раҳбарларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини ва унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек инсоннинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш чора-тадбирларини кўриш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
12) хорижий давлатларнинг судларида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш;
13) ҳуқуқий, шу жумладан, суд масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг вакили сифатида иштирок этиш;
14) тегишли органларга судьялар ва суд аппарати меҳнат шароитларини яхшилаш, моддий ва ижтимоий таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш;
15) адвокатлар ва нотариусларга берилган лицензияларнинг белгиланган тартибда амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16) адвокатлар малака комиссияларига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;
17) адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар юбориш;
18) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳуқуқий ишлар ҳолатини, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини текшириш, улардан амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатилган органларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки уларнинг айби билан давлатга ёки корхона, муассаса ва ташкилотга етказилган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги масала билан юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;
19) хизмат мажбуриятларини қўпол равишда бузилишига йўл қўяётган юридик хизмат ходимларига берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш;
20) тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни жавобгарликка тортишнинг асослилигини зарур ҳужжатлар, шу жумладан жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар материаллари билан танишиш йўли билан ўрганиб чиқиш;
21) барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонун ҳужжатлари оғишмай бажарилишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, қонун бузилишининг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида;
тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида;
22) Конституцияда ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланганда, шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор шахслар томонидан бажарилмаганда айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани тегишли органлар олдига қўйиш;
23) вазирликлар, идоралар, назорат қилувчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳақ-ҳуқуқларини бузувчи қарорларини ва шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
24) жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд ҳужжатларини давлат божи тўламасдан қайта кўриб чиқиш тўғрисида суд инстанцияларига тақдимномалар киритиш;
25) тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
26) фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текшириш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш;
27) хўжалик шартномалари бажарилиши жараёнини назорат қилиш, шартнома интизоми бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ва судларда даъво қўзғашлари, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги (лозим даражада бажарилмаганлиги) натижасида етказилган зарарни қоплашлари юзасидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритиш; тақдимномада баён қилинган талаблар белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда ваколатли органлар ёки судлар олдига шартнома интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
28) адлия органларида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига амал қилишини текшириш, улардан керакли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган юридик шахсларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, таъсис ҳужжатларини ва амалдаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун мансабдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш, шунингдек, уларнинг айби билан давлатга ёки корхонага етказилган моддий зарарни ундириш учун юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;
сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятни давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(9-банднинг 28-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 343-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-1) Халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлар ваколатхоналари ва филиалларининг ходимларини, улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда аккредитациядан маҳрум қилиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига мувофиқ 28-1-кичик банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
29) ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатлар органлари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш;
30) барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳуқуқий статистикани ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
31) давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш;
32) адлия органлари ва муассасалари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли бўлинмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш.
10. Вазирликнинг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва уларнинг жойлардаги бўлимларининг ходимлари ўз ваколати доирасида назоратни амалга оширишда:
текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатиб тегишлича вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг, корхона ва ташкилотларнинг тобелигидан, мансублигидан қатъи назар, ҳудудларига ва биноларига киришга;
ўрганиш учун зарур бўладиган қарорлар, фармойишлар, йўриқномалар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олишга, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқига риоя қилиш бўйича қонунийликнинг аҳволи, шунингдек уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олишга;
мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини чақиришга, улардан тадбиркорларнинг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари риоя қилиниши бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.
11. Вазирлик ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нотариуслар, адвокатлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Вазирлик, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқаришга ҳақлидир.
12. Вазирлик қонунчилик ижодкорлиги соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш ва ўзига юкланган бошқа вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Адлия вазири бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган беш нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
1) яккабошчилик асосида Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
2) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Вазирлик фаолиятининг алоҳида қисмлари ҳамда унга бўйсунувчи органлар ва муассасаларнинг иши учун ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
3) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолайди;
4) Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ўзига қарашли органлар ва муассасаларнинг низом (устав)ларини тасдиқлайди;
5) ходимлар белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини тасдиқлайди;
6) Вазирлик марказий аппаратининг, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
8) тегишли давлат органларига адлия органлари ва муассасаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ходимлари сонини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
9) Вазирлик марказий аппарати, адлия органлари ва муассасалари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
10) Вазирлик марказий аппарати ходимларини, унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини, шунингдек Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
11) адлия органлари ва муассасалари ходимларига белгиланган тартибда мартаба даражалари беради, адлия органлари ва муассасалари ходимларига олий мартаба даражалари бериш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;
12) адлия органлари ва муассасаларининг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади;
15. Адлия органлари ва муассасаларининг, шу жумладан Вазирлик тизимидаги илмий муассасалар ва ўқув юртлари ходимларига эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ махсус даражали унвонлар ҳамда мартаба даражалари берилади ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб борилади.
Мартаба даражалари бериш ва ундан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишни давом эттириш, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 528-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 226-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 175-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 175-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, 5-бандининг иккинчи хатбоши, 6-банди, шунингдек ушбу қарорга 1 ва 2-иловалар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати таркибида иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 3-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва унинг аппарати тузилмасидаги ўзгартиришлар тўғрисида» 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 16-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида» 1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарорининг 6-банди.