Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда)
Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича тегишли кичик комиссияларга эга бўлган Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш бўйича кичик комиссияларнинг, шунингдек «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, «Дававианазорат» инспекциясининг авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиришни ва уларга умумий раҳбарликни ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади, лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кичик комиссиялар лицензия талабгорларидан тегишли ҳужжатлар билан аризаларни қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосалар ва комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва қайта тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилади. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, «Дававианазорат» инспекцияси тегишли кичик комиссияларнинг ишчи органлари функциясини бажаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро, халқаро ташиш, йўловчиларни ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти томонидан қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ва Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Темир йўл транспорти соҳасида лицензиялаш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда кичик комиссия деб аталади) эксперт хулосалар ҳамда Комиссиянинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
4. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
5. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия камида 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
қонун ҳужжатларига, юкларни ташиш қоидаларига, йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш;
ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ҳамда нормаларини таъминлаш;
йўловчилар ва юк ташиш учун фойдаланиладиган ҳаракатланиладиган таркибнинг, шунингдек ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
шартномалар тузишда — мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш пайтида — назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур ахборотни унга тақдим этиш.
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризада кўрсатилган фаолият турига оид лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар (ҳужжатларда ҳаракатланадиган таркиб парки мавжудлиги, унинг типи, миқдори, аризада кўрсатилган фаолиятга жалб қилинган ходимларни танлаш ва уларнинг тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак);
10. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар кичик комиссиянинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Кичик комиссия котиби вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг функцияларини кичик комиссия раиси томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
12. Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кичик комиссия ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
15. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси учун бир нусхадан тузилади.
16. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбари жавоб беради.
17. Лицензия «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ва/ёки кичик комиссия мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда кичик комиссия ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан икки ой олдин берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
26. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
кичик комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор киритиш;
темир йўл транспорти соҳасида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясида қолади.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш кичик комиссия томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Кичик комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, кичик комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
32. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига ҳақ тўлаган ҳолда олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
35. Темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади. Ҳаракатланадиган таркиб сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи қўшимча равишда ҳаракатланадиган таркибнинг ҳар бир бирлиги учун ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади.
(35-банднинг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл
транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш
фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш
фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни тижорат асосида амалга ошириладиган ташиш фаолияти лицензияланиши лозим.
Қуйидагилар халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш учун асос ҳисобланади:
парвозларни амалга ошириш тўғрисида авиация маъмурлари ўртасидаги битимлар, протоколлар, меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан бериладиган махсус рухсатномалар.
3. Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ва Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур бўлган ҳолларда Комиссия қарорлари сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Авиация транспорти соҳасида лицензиялаш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда кичик комиссия деб аталади) эксперт хулосалар ҳамда Комиссиянинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
5. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
6. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия камида 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
8. Қуйидагилар ҳаво транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
парвозлар хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ҳамда нормаларини таъминлаш;
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва амал қилинувчи ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
шартнома тузишда — мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш пайтида — назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;
«Дававианазорат» инспекциясига талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур ахборотни тақдим этиш.
9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёки унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризада кўрсатилган фаолиятга қараб лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар (ҳаво кемаларининг мавжудлиги, уларнинг типи, тартиб рақами, сони ва уларнинг иш ресурси, мунтазам амалга оширилаётган ҳаво қатновлари, йўналишлар ва жадвал, аризада кўрсатилган фаолиятни бажаришга жалб қилинган ходимларни танлаш ва тайёрлаш);
ариза берувчининг лицензияланадиган фаолияти турини бажариш имкониятини тасдиқловчи фойдаланувчи гувоҳномаси (сертификат) нусхаси;
ИКАО (Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти)нинг уч рамзли коди ёки шартнома асосида бошқа ташкилотнинг уч рамзли кодидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Дававианазорат» инспекциясига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар кичик комиссиянинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Кичик комиссия масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини кичик комиссия раиси томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
12. Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим «Дававианазорат» инспекциясининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик шахс ёки жисмоний шахс унинг ҳужжатлари кўриб чиқилаётган даврда берилган аризадан воз кечганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кичик комиссия ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва Комиссияга тасдиқлаш учун лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда, кичик комиссия қарорига кўра «Дававианазорат» инспекцияси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятларини ўрганишга ҳақлидир.
15. «Дававианазорат» инспекцияси лицензия талабгорини тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Лиценцияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими «Дававианазорат» инспекцияси билан лицензиант ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Дававианазорат» инспекцияси томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Дававианазорат» инспекцияси учун бир нусхадан тузилади.
16. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Дававианазорат» инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда «Дававианазорат» инспекцияси буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун «Дававианазорат» инспекцияси раҳбари жавоб беради.
17. Лицензия «Дававианазорат» инспекцияси томонидан лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Дававианазорат» инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек кичик комиссия мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда кичик комиссия ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва Комиссияга тасдиқлаш учун лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тақдим этади.
Комиссия кичик комиссия таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Дававианазорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. «Дававианазорат» инспекцияси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш «Дававианазорат» инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Дававианазорат» инспекциясига лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида икки ой олдин берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
26. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Дававианазорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Дававианазорат» инспекцияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
кичик комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор киритиш;
маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишларида йўловчилар ҳамда юкларни ташишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиясиз фаолиятни амалга ошириш ҳоллари аниқланганлиги тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Дававианазорат» инспекциясининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Дававианазорат» инспекциясида қолади.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш кичик комиссия томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Кичик комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда кичик комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш Комиссия қарорига кўра, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
32. Лицензияни бекор қилиш Комиссия қарорига кўра, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг муддатини узайтириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида «Дававианазорат» инспекциясига ҳақ тўлаган ҳолда олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Дававианазорат» инспекцияси ҳисоб рақамига ўтказилади.
35. Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади.
(35-банднинг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Аэропортларда ҳаво кемаларига тижорат асосида амалга ошириладиган ташиш ишлар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланиши керак.
Лицензия талабгорига аниқ аэропортда (аэродромда) парвозларга, шунингдек ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ техник ва технологик таъминотнинг муайян турларини (ҳам бутун комплекс, ҳам унинг таркибий қисмларини) амалга оширишга бериладиган ҳуқуқ аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг мавзуи ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
ҳаво кемаларининг учиши-қўнишини таъминлаш (аэродром, электротехник, радиотехник, метеорологик, штурманлик, орнитологик, қидирув ва авария-қутқарув таъминоти, парвозларни бошқаришни, аэронавигация ахбороти билан ва авиация хавфсизлигини таъминлаш);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Авиация транспорти соҳасида лицензиялаш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда кичик комиссия деб аталади) эксперт хулосалар ҳамда Комиссиянинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
4. Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
5. Аэропортлардаги ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган қисмларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия камида 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва амал қилинадиган ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
ҳаво кемалари ва уларнинг асбоб-ускуналарини, аэродромларни, аэродромлар ва аэропортларнинг асбоб-ускуналарини, ҳаво ҳаракатини бошқариш воситаларини парвозларни ерда таъминлаш ва ҳаво кемаларига техника хизмати кўрсатиш воситаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;
фуқаро авиацияси объектлари иншоотлари, ердаги авиация техникаси, механизациялар ва транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланилишини таъминлаш;
шартномалар тузишда — мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни ўтказиш пайтида — назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;
«Дававианазорат» инспекциясининг талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур ахборотни унга тақдим этиш.
Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси, жисмоний шахс учун – тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун объектлар, бинолар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва тайёрлаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Дававианазорат» инспекциясига бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар кичик комиссия масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Кичик комиссия масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг функцияларини кичик комиссия раиси томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
10. Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Дававианазорат» инспекциясининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ва жисмоний шахслар ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
бештагача ва бешта транспорт воситасига хизмат кўрсатувчи юридик шахслардан — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида, бештадан ортиқ транспорт воситасига хизмат кўрсатувчи юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
12. Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кичик комиссия ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда кичик комиссия қарорига кўра «Дававианазорат» инспекцияси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганишга ҳақлидир.
13. «Дававианазорат» инспекцияси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими «Дававианазорат» инспекцияси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Дававианазорат» инспекцияси томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Дававианазорат» инспекцияси учун бир нусхадан тузилади.
14. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Дававианазорат» инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда «Дававианазорат» инспекциясининг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун «Дававианазорат» инспекцияси раҳбари жавоб беради.
15. Лицензия «Дававианазорат» инспекцияси томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
16. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Дававианазорат» инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
17. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек «Дававианазорат» инспекцияси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда кичик комиссия ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун муддатда улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Дававианазорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Дававианазорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
21. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
22. «Дававианазорат» инспекцияси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш «Дававианазорат» инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Дававианазорат» инспекциясига лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан икки ой олдин берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Дававианазорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Дававианазорат» инспекцияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
кичик комиссиянинг кўриб чиқиши учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор киритиш;
аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Дававианазорат» инспекциясининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома ўтказилади, далолатноманинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Дававианазорат» инспекциясида қолади.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш кичик комиссия томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Кичик комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, кичик комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, яшаш жойи, телефони;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида «Дававианазорат» инспекциясига ҳақ тўлаган ҳолда олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Дававианазорат» инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
33. Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади.
(33-банднинг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари
билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Авиация транспорти соҳасида лицензиялаш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда кичик комиссия деб аталади) эксперт хулосалар ҳамда Комиссиянинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
5. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ «Дававианазорат» инспекцияси томонидан белгиланадиган авиация хизматлари рўйхатига биноан авиация ишларига тегишли қисмларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия камида 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва амал қилинадиган ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
ҳаво кемалари ва уларнинг асбоб-ускуналарини, аэродромларни, аэродромлар ва аэропортларнинг асбоб-ускуналарини, ҳаво ҳаракатини бошқариш воситаларини парвозларни ерда таъминлаш ва ҳаво кемаларига техника хизмати кўрсатиш воситаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;
шартномалар тузишда — мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш пайтида – назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;
«Дававианазорат» инспекциясининг талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур ахборотни унга тақдим этиш.
Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси, жисмоний шахс учун – тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Дававианазорат» инспекциясига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар кичик комиссиянинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Кичик комиссия масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини кичик комиссия раиси томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
10. Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Дававианазорат» инспекциясининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ёки жисмоний шахснинг ҳужжатлари кўриб чиқилаётган даврда берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кичик комиссия ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Комиссияга қарорнинг тегишли протокол лойиҳаси билан биргаликда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда кичик комиссия қарорига кўра «Дававианазорат» инспекцияси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганишга ҳақлидир.
13. «Дававианазорат» инспекцияси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими «Дававианазорат» инспекцияси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши устидан «Дававианазорат» инспекциясининг назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Дававианазорат» инспекцияси учун бир нусхадан тузилади.
14. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари «Дававианазорат» инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Дававианазорат» инспекциясининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун «Дававианазорат» инспекцияси раҳбари жавоб беради.
15. Лицензия «Дававианазорат» инспекцияси томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
16. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Дававианазорат» инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
17. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек «Дававианазорат» инспекцияси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда кичик комиссия ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Дававианазорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Дававианазорат» инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
21. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
22. «Дававианазорат» инспекцияси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш «Дававианазорат» инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Дававианазорат» инспекциясига лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан икки ой олдин берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Дававианазорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Дававианазорат» инспекцияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
кичик комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор киритиш;
авиация ишларини бажариш фаолияти лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Дававианазорат» инспекциясининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома ўтказилади, далолатноманинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Дававианазорат» инспекциясида қолади.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш кичик комиссия томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Кичик комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, кичик комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда кичик комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, яшаш жойи, телефони;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида «Дававианазорат» инспекциясига ҳақ тўлаб олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Дававианазорат» инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
33. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади.
(33-банднинг учинчи—бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда)
1. Мазкур Низом йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилаб беради.
2. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолияти лицензияланиши керак.
Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ва Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Дарё транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
4. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги бир қисмига (қисмларига) берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
6. Қуйидагилар йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан дарё транспорти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, кемалар қатнайдиган ички йўлларда сузиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, аварияларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши, сув ҳавзаларидаги тўхташ жойларида хавфсизликни таъминлаш;
б) кема гувоҳномаси, малака гувоҳномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳнома, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳнома, кеманинг санитария гувоҳномаси мавжудлиги;
в) ташиш хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилиши, сузиш воситаларининг техник жиҳатдан соз ҳолатда сақланиши, унинг асралиши, Агентликнинг Кема Регистри ва Кема Инспекцияси бўлими томонидан текшириш ўтказилиши, техника хавфсизлиги таъминланиши.
7. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 6-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
б) юридик шахс учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг; жисмоний шахс учун – якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) кема гувоҳномаси, малака гувоҳномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳнома, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳнома, кеманинг санитария гувоҳномаси нусхалари илова қилинган ҳолда мавжуд сузиш воситалари тўғрисидаги маълумотлар;
г) сузиш воситасининг командирлар таркиби аъзоларида уларнинг муайян лавозимлар билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи сузиш воситалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
д) амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда сузиш воситаларидан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;
е) лицензия талабгорида кема экипажи аъзолари соғлиғига кўра сузиш воситаларида ишлаш учун яроқлилигини тасдиқловчи санитария паспортлари ёки бошқа ҳужжат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Агентликка бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар Агентликнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг бир нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
ўнтагача сузиш воситасидан фойдаланувчи юридик шахслардан - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида, ўнта ва ундан ортиқ сузиш воситаларидан фойдаланувчи юридик шахслардан – энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ёки жисмоний шахс ўз ҳужжатлари кўриб чиқилиши даврида берилган аризадан воз кечган тақдирда йиғим қайтарилмайди.
12. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
13. Агентлик лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
14. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими Агентлик билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши устидан Агентликнинг назорат қилиши тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намунаси Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун Агентлик раҳбари жавоб беради.
Лицензия Агентлик томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
(15-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Агентлик лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
17. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек Агентлик мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
21. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиат – жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензиянинг қайта расмийлаштирилиши тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
22. Агентлик лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Агентлик (ҳудудий бўлим):
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш масаласи юзасидан қарор қабул қилади ёки судга мурожаат қилади.
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
дарё транспорти соҳасида йўловчилар ва юклар ташиш фаолиятининг лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Агентликнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Агентлик лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
27. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
28. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(26—28-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида Агентликдан ҳақ тўлаб олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан ахборот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, унинг 75 фоизи республика бюджетига йўналтирилади, қолган маблағлардан Агентлик томонидан белгиланган тартибда шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришда фойдаланилади, маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага мувофиқ Агентлик харажатига сарфланадиган қисми бундан мустасно.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фаолият турлари | Бож миқдори (энг кам ойлик иш ҳақининг баравари миқдорида) |
1. Темир йўл транспорти | |
маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчилар ва юкларни ташиш | 250 |
маҳаллий йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш | 30 |
халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш | 45 |
маҳаллий йўналишлар бўйича юкларни ташиш | 50 |
халқаро йўналишлар бўйича юкларни ташиш | 100 |
2.Ҳаво транспорти | |
маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчилар ва юкларни ташиш | 3600 |
маҳаллий ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ташиш | 20 |
халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ташиш | 1520 |
маҳаллий ҳаво йўналишлари бўйича юкларни ташиш | 20 |
халқаро ҳаво йўналишлари бўйича юкларни ташиш | 2020 |
халқаро аэропортларда ҳаво кемаларига ҳаво транспортида ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолияти | 2900 |
минтақавий аэропортларда ҳаво кемаларига ҳаво транспортида ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолияти | 240 |
авиация ишларини бажариш | 300 |
моддаларни ва биологик объектларни сепиш | 50 |
ҳаводан суратга олиш, кузатиш ва патруллик қилиш | 50 |
қурилиш-монтаж ишлари | 50 |
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини амалга оширишга доир парвозлар | 50 |
бориш қийин бўлган жойларга одамлар ва юкларни етказиш | 50 |
парашютчилар десантини ташиш | 50 |
4. Дарё транспорти | |
йўловчиларни ва юкларни ташиш | 70 |
йўловчиларни ташиш | 50 |
юкларни ташиш | 25 |
(таблицанинг 3-бўлими ҳамда изоҳларнинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 12 майдаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 14-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда) 1-бандининг «д» ва «е» кичик бандлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда)нинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарорига илованинг 3-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 28 июлдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 43-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 24-илова.
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда)
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлиналари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига мувофиқ авиация транспорти хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи бир қисми (20 фоиз)» сўзлари «ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим 1-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарори 7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«автомобиль ва дарё транспортида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми;
«автомобиль ва дарё транспортида фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда)га иловада:
22-банддаги «ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан транспорт-экспедиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган тегишли лицензияга эга бўлишлари шарт» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 108-модда)