Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият турларини лицензиялашни тартибга солиш мақсадида ҳамда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази:
лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига, 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.
Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурталовчининг қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширишга намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида амалга ошириш учун берилади.
Лицензия талабгорига унинг аризасига кўра қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни ёки ушбу фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш учун лицензия берилиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни қўшиб олиб бориш учун белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда берилади.
Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият юридик ёки жисмоний шахс томонидан фақат лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин. Лицензияни ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
7. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга мажбурий риоя қилиниши;
б) лицензиатнинг ўз маблағлари (сармояси) ва бошқа молиявий кўрсаткичларининг етарлилигини ва лицензияловчи орган томонидан белгиланган мажбурий нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) лицензияловчи орган томонидан белгиланган дастурий-техник комплексга қўйиладиган талабларнинг дастурий таъминоти ва техник воситалари мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари билан ўзаро электрон алоқага тайёрлиги;
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга оширувчи лицензиатда қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифасига кирувчи камида битта ходимнинг бўлиши ҳамда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифасига кирувчи камида битта ходим (назоратчи) бўлиши;
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;
Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;
якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган ёки ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган ташкилотларда касбий фаолиятни амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;
юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар;
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
е) лицензиатнинг мутахассислари, мансабдор шахслари ва назоратчисининг лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган малака талабларига мувофиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмларига лицензия олишда лицензия талабгорига қуйидаги талаблар қўйилади:
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида фаолиятнинг қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) қисми қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг амалга ошириладиган қисмига мувофиқ бўлиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) фаолият қисмини амалга ошириш ниятида бўлган лицензия талабгори ёки лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомда кўрсатилган лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли қисмига ҳужжатларни тақдим этиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган ўз маблағлари (сармоя)нинг етарли миқдорига эга бўлиши керак.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 декабрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида лицензия талаблари ва шартлари унга ҳам жорий этиладиган лицензиатнинг ва унинг таркибий бўлинмасининг қўшиб олиб бориладиган касбий фаолият қисмини амалга оширишга қўйиладиган талаблар ва унинг тартиби, шунингдек уларнинг касбий фаолиятни қўшиб олиб боришга ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга чекловлар белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) солиқ органининг белгиси ва охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ охирги ҳисобот санасига ўз маблағлари (сармояси) миқдори ҳисоб-китоби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) лицензия талабгори бўлган (инвестиция фондларидан ташқари) раҳбари ва ходимларининг лицензияловчи органнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг улар доимий асосда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек якка ҳолда ижро этувчи орган функциясини амалга оширувчи шахсларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
(9-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ахборотни сақлаш, муҳофаза қилиш ва тиклаш тартиби, шу жумладан талабгор томонидан тасдиқланган махфий ахборотидан ноҳуқуқий фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати;
(9-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг лицензиялаш учун талаб этиладиган мазкур Низомнинг 10—15-бандларида санаб ўтилган бошқа ҳужжатлар.
(9-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги 29-сонли қарори асосида «к» кичик банд билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарорига мувофиқ «к» кичик банди матнига ўзгартириш киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарорига мувофиқ «к» кичик банди матнига ўзгартириш киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарорига асосан «л» кичик банди билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
талабгор томонидан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни ички ҳисобга олиш қоидалари нусхаси;
талабгор томонидан тасдиқланган Мижознинг манфаатлари билан низо келиб чиққанда инвестиция воситачиси (инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси)нинг хатти-ҳаракатлари тартиби нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Инвестиция фонди сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;
инвестиция фонди билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
12. Депозитар фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензияловчи органнинг талабларига мувофиқ бўлган депозитар фаолиятни амалга оширишга қўйиладиган ички тартиб;
депозитар фаолиятни амалга оширишга ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи мазкур дастурий воситани ёки гувоҳнома нусхасини сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
депозитар фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
дастурий таъминот ва техник воситаларнинг депозитарийларнинг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси.
(12-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қимматли қоғозлар бозорида трансфер агент сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
ўз ичига қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиб-қоидалари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи Қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Матни бир варақдан кўп бўлган ҳужжатлар тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, лицензия талабгорининг муҳри билан тасдиқланган ва лицензия талабгорининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда почта алоқа воситалари орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинганлиги санаси тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
18. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинадиган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
21. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинадиган кунда эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритилади.
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
23. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарордан хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
24. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалга оширилишига лицензия берилаётган қимматли қоғозлар бозоридаги фаолият қисми (қисмлари)нинг номи;
(24-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этиладиган қимматли қоғозлар бозоридаги тартиб бузишлар рўйхати;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши устидан лицензияловчи органнинг назорат қилиши тартиби.
25. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва депозитарий касбий фаолиятини амалга оширишга лицензияда рухсат берилган операциялар (хизматлар) рўйхати кўрсатилади.
(25-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
29. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилинадиган кунда киритилади.
Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
33. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(V бўлимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
36. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
37. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратини амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат кўрган зарар миқдорида унинг олдида жавоб беради.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Лицензияловчи орган қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг ҳар бир қисми учун алоҳида лицензиялар реестри юритади.
лицензияларнинг қайта расмийлаштирилиши, амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилиши тикланиши асослари ва санаси;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмига бир вақтда лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
«19. Инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
«12. Хусусийлаштириш инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.