20.06.2014 йилдаги 262-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи ҳамда жамият ўртасида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 79-моддасининг саккизинчи қисмига асосан тузилган шартнома бўйича юзага келадиган низо жамият фаолиятидан келиб чиқсада, иқтисодий судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин, чунки ушбу низо меҳнат муносабатларидан келиб чиқади. Худди шу қоида масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) ҳамда жамият ўртасида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг иккинчи қисмига асосан тузилган шартнома бўйича юзага келган низоларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар акциядор айни вақтда жамиятнинг ходими бўлиб, меҳнатга оид низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризаси ИПКнинг 311-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилиши, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Судлар инобатга олишлари керакки, мазкур тоифадаги ишлар бўйича ИПКнинг 94-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари қўлланилади. Бунда даъвони таъминлаш чоралари арз қилинган талабларга мос келиши, яъни бевосита низо предметига боғлиқ, даъво талабларига мутаносиб, суд ҳужжати ижросини таъминлаш учун керакли ва етарли бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг бешинчи қисмига кўра ширкат ишларини юритиш бўйича бир ёки бир неча иштирокчига берилган ваколатлар, асослар мавжуд бўлган тақдирда, хусусан ваколатли шахс (шахслар) ўз ваколатларини қўпол равишда бузган ҳолларда ёки унинг (уларнинг) ширкат ишларини юритишга қобилиятсизлиги аниқланганда, ширкатнинг бир ёки бир неча бошқа иштирокчиларининг талабига биноан суд томонидан тугатилиши мумкин. Суднинг ҳужжати асосида ширкатнинг таъсис шартномасига зарур ўзгартишлар киритилади.
11. «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ширкат иштирокчилари бирор-бир иштирокчини қолган иштирокчиларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра ва бунга асослар мавжуд бўлган тақдирда, хусусан ана шу иштирокчи ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузган ҳолларда ёки унинг ширкат ишларини юритишга қобилиятсизлиги аниқланганда, ширкатдан суд тартибида чиқариб юборишни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13.1. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, акциядорнинг ўзига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талабини акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим қилишлари керак. Ушбу талаб ёзма шаклда берилиши ва унда акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган манзили) ҳамда у қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши керак. Бунда қайд этилган ўттиз кунлик муддат низони судгача ҳал этиш муддати ҳисобланишини назарда тутиш лозим. Судлар бундай даъволарни кўриш жараёнида акциядор томонидан талабнома жамиятга қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юборилганлигини текширишлари лозим. Агар талабнома ушбу муддат ичида юборилган бўлмаса, даъво бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 8-бандига асосан тугатилиши лозим.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ўттиз кунлик муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан акцияларни ўн кун ичида сотиб олиши шарт.
14. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 60-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Судларига тушунтирилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 62-моддасида назарда тутилган талаблардан ташқари бошқа талаблар бўйича умумий даъво муддати (уч йил) ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг, давлатнинг манфаатларини кўзлаб судда даъво қўзғатишга ҳақли. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, ваколатли давлат органининг даъво аризасида кимнинг манфаати кўзланаётганлиги кўрсатилиши шарт. Даъво аризасида у кимнинг манфаатини кўзлаб берилаётганлиги кўрсатилган бўлмаса, даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, у кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасининг саккизинчи қисмига кўра жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган тақдирда унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек ваколатли давлат органлари жамиятни суд тартибида тугатишни талаб қилишга ҳақли. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ жамиятни тугатиш ҳақидаги акциядорларнинг талаблари иқтисодий судга тааллуқлидир. Жамиятнинг кредиторлари, шунингдек давлат томонидан ваколат берилган органларнинг бундай талабларининг тааллуқлилиги масаласи эса умумий асослар бўйича ҳал этилиши лозим.
19. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин. Бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бир нечта иштирокчи судга мурожаат қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак. Бунда даъвогар (даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари асосида аниқланади.
20. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20.2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра жамият иштирокчиси «...жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга... ҳақли». Шу муносабат билан эътиборга олиш керакки, иштирокчи томонидан жамиятга нисбатан берилган ўзини жамиятдан чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, бундай талабни қаноатлантириш рад қилинади.
22. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият ундан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
22.1. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15-моддасининг бешинчи қисмига кўра жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчи томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капитали) ҳисса тариқасида фойдаланиш учун берилган мол-мулк, агар таъсис ҳужжатида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у қанча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида жамият фойдаланишида қолаверади.
22.2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Судлар шуни алоҳида эътиборга олишлари лозимки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмунига кўра улуш қиймати экспертизани тайинлаш йўли билан аниқланганда, эксперт олдига иштирокчи улушининг бозор баҳосидаги қиймати эмас, балки улушнинг жамият бухгалтерия ҳисоботларидаги маълумотлар бўйича қийматини аниқлаш тўғрисида савол қўйилиши лозим, чунки қонун ҳужжатларида иштирокчининг улуши бозор баҳосида тўланиши назарда тутилмаган, бундан чет эллик инвестор бўлган иштирокчи мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22.4. «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Умумий қоидага кўра маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар иқтисодий судлари томонидан кўрилмайди. Шу билан бирга судлар инобатга олишлари керакки, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича иштирокчилар (акциядорлар) — жисмоний шахсларнинг маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблари иқтисодий судга тааллуқлидир. Шунинг учун маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ёки талабни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ИПКнинг келишув битими институтини тартибга солувчи нормалари ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган низолар бўйича ишларга ҳам татбиқ этилади. Келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаса, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, у суд томонидан тасдиқланиши мумкин.