LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 1, 2-иловаларга мувофиқ;
LexUZ шарҳи
1-банднинг иккинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимларининг чекланган сони 146 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
1-банд учинчи хатбошининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аппарати тузилмаси, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг тузилмаси, аппарати ходимларининг тоифаларига кўра чекланган сони 4б-иловага мувофиқ;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар 6, 6а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 15 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибига Қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш бўйича кенгашлар раислари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хизмат кўрсатувчи, тайёрлов ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро муносабатларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига хўжаликлар томонидан ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришга доир тавсияларга риоя этишлари устидан назоратни таъминлаш юкланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари туманлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
6. Туманлар ҳокимликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан келишган ҳолда, ходимларнинг мазкур қарорда тасдиқланган чекланган сонидан (4б-илова) ҳамда туманларнинг қишлоқ хўжалиги ихтисослашувидан келиб чиқиб 1, 2 ва 3-тоифага кирувчи қишлоқ туманлари учун белгиланган ягона тариф сеткасига қатъий мувофиқ ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари аппарати ходимларининг аниқ сонини ва штат жадвалини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек тегишли уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналар муассисларининг 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тугатилишини, қайта ташкил этилишини таъминласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳасини киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ хўжалик бирлашмаларининг, ташкилотлар ва корхоналарнинг тугатилиши босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши, ҳамда қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан самарали фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат корхоналарини келгусида хусусийлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. «Ўздавтехназорат» машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси
21. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази («Ўздавуруғназоратмарказ»)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ 30-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори асосида 31-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лавозимлар номи | Қишлоқ туманлари тоифалари | ||
I гуруҳ | II гуруҳ | III гуруҳ | |
Туман бўлими бошлиғи | 1 | 1 | 1 |
Бўлим бошлиғининиг ўринбосари | 2 | 2 | 1 |
Бош мутахассис | 3 | 2 | 1 |
Етакчи мутахассис | 4 | 2 | 2 |
Мутахассис | 4 | 3 | 2 |
Сувдан фойдаланиш ва ерларни мелиорациялаш масалалари: | |||
Бошлиқ ўринбосари | 1 | 1 | 1 |
Бош мутахассис | 1 | 1 | 1 |
Етакчи мутахассис | 3 | 2 | 1 |
мутахассис | 4 | 3 | 2 |
Жами ходимларнинг чекланган сони | 23 | 17 | 12 |
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Вазирлик қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз тасарруфидаги республика органлари ва ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эгадир.
қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш;
замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини юритишни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори конъюнктураси маркетинг тадқиқотларини амалга оширади, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларини зарур ахборот билан таъминлайди;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигига ташқи ва ички инвестицияларни жалб этишда иштирок этади, бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолиятини амалга ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
навларни синаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги истиқболли навларини яратиш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган ўзига қарашли элита ва уруғчилик хўжаликлари ишини мувофиқлаштиради;
тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат карантин қоидалари бажарилишини, эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказилиши ва чорва моллари, паррандалар ва балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
селекция-наслчилик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
сув ресурслари балансини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан фойдаланишда ўзаро муносабатларнинг бозор принципларини ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
магистрал, хўжаликлараро каналлар ва коллекторлар, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
гидромелиорация тизимларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ресурслари ҳисобини олиб боради ва улардан фойдаланилишини назорат қилади, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишда қатнашади;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашади;
ўрмонларни бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлашни, давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширади ҳамда қўриқхона ишларини ташкил этишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник ҳужжатлар бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди, уларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилишига кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика ўқув юртларида ва илмий муассасаларида, шунингдек хорижда ширкат ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакаси оширилишини ва тажриба алмашувини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комплекс тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини методик таъминлашни, шартнома асосида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
келишиш учун ўзига тақдим этиладиган ер, сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари ва таклифлар юзасидан хулосалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика ҳудудига жаҳоннинг эпизоотик жиҳатдан носоғлом минтақаларидан чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари, шунингдек деҳқончилик маҳсулотлари ва уруғлик келтирилишини тақиқлаш;
лимитдан ортиқ сув олинган, сув ресурсларидан хўжасизларча, нооқилона фойдаланилган тақдирда сув беришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, сувдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларини самарали бошқарганлик ва улардан тежамли фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчиларни ва сув хўжалиги ташкилотларини иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик бошқаруви соҳасига тегишли давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг вазирликлар, идоралар, муассасалар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
11 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқаруви марказий аппарати тузилмасида:
тегишли тармоқларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигининг устувор тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини, улар самарадорлигини ошириш йўналишлари ва йўлларини белгилаш;
ҳар бир минтақанинг иқлим, об-ҳаво шароитларини ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни келгусида ва ҳар бир қишлоқ хўжалиги йилида оқилона жойлаштириш бўйича аниқ агротехнология тавсияларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигида, шунингдек наслчилик ишларида устувор йўналишларни белгилаш;
замонавий, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
13. Кенгашларнинг таркибига, эгаллаб турган лавозимлари ва илмий унвонларидан қатъи назар, фан ва амалиётнинг тегишли соҳаларида обрўси эътироф этилган етакчи мутахассислар ва олимлар жамоатчилик асосида кирадилар. Кенгашлар аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
14. Кенгашларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзолари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
15. Кенгашларнинг барча тавсиялари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати мажлисларида муҳокама қилинади, унинг қарорларининг бажарилиши мажбурийдир.
16. Кенгашларнинг ишчи органлари функциялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармалари ва бўлимларига юкланади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари айни вақтда Сув хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда ходимларнинг штатда белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг ва ўзига қарашли бюджет ташкилотларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, унинг ҳудудий органлари раҳбарларини, шунингдек тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммолари бўйича Кенгашлар тўғрисидаги низомларни, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек тасарруфидаги бюджет ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлайди;
Вазирликнинг, унинг ҳудудий органларининг, тасарруфидаги ташкилотларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;
ҳудудий органлар ва тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади;
20. Вазирликда 15 кишидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Унинг таркибига Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар раислари, айрим бўлинмалар, агросаноат комплекси тизими вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг бошқа раҳбар ходимлари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошқармалари Вазирликнинг ҳудудий органлари ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Вазирликка бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади.
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
23. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари туман ҳокимлари тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
24. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари лавозимга Вазир томонидан танлов асосида тайинланади.
Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари эксперт ва маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидир, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Вазир ёки ҳудудий орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
25. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан олинадиган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига 2-иловада кўрсатилган, Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан тузилган шартномалар асосида ширкат хўжаликлари (қишлоқ хўжалиги кооперативлари)нинг хўжалик фаолиятидан (ихтиёрий тартибда) ажратиладиган маблағлар Жамғарманинг манбалари ҳисобланади.
Жамғарма маблағлари илмий-қидирув, маърифий, босмахона ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таъминотини молиялаштириш ҳам Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли вилоят ҳудудида амалга оширади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналар орқали ҳал этади.
4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муҳим турларини барқарор етиштиришни таъминловчи деҳқончилик, агротехнологиялар ва сувдан фойдаланишнинг илғор тизимларини жорий этишга қаратилган аграр сиёсатни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан тавсияларга хўжаликлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг рўёбга чиқарилиши ва ҳудудда мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шакллари ривожлантирилиши мониторингини олиб бориш;
контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини олиб бориш, тузилган шартномаларни умумлаштириш асосида пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони хариди ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари соҳасидаги илмий тадқиқотлар ютуқларини, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишига, уларнинг самарадорлигини оширишга, сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишга, сувдан фойдаланувчилар томонидан сувнинг ҳисобга олинишини ташкил этишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лимитланган сувдан тежаб фойдаланиш учун вилоят сувдан фойдаланувчилари рағбатлантирилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжаликлар ичидаги гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш ишларини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек сувдан фойдаланишни ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни ривожлантириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоятда сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланишида кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган вилоят инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни ташкил этишда методик ёрдам беради;
фермерликни ривожлантиришга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор конъюнктураси тўғрисидаги ахборот ҳамда илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси ҳақидаги бошқа илмий-техника ва ахборот материаллари билан таъминлайди;
контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини юритади, тузилган шартномалар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер-сув ресурсларидан фойдаланишдаги илғор технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
меҳнатни ташкил этиш ва ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширади;
алмашлаб экишни жорий этишни ташкил қилиш, экин майдонлари таркибини, навларни алмаштиришни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, тупроқни ҳимоя қилувчи ва сувни тежовчи самарали технологияларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этади;
селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, сунъий қочириш тадбирларини амалга оширади, уларнинг мониторингини олиб боради;
қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритади;
умуман вилоят бўйича сувдан фойдаланиш учун шартномалар тузиш бўйича ишларга кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таклифларни ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишни ташкил этишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва Сув хўжалиги бош бошқармасига лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишида кўмаклашади, уларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти, ички хўжалик гидромелиорация ишлари ўтказилиши ва сувни тежовчи технологиялар жорий этилиши мониторингини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни реконструкция қилиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
корхоналарнинг қишлоқ ва сув хўжалиги кадрларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, қишлоқ ёшларини ўқишга юбориш учун танлашда, шунингдек уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қарорларини амалга ошириш ишларини ташкил этади;
қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакасини оширишни ташкил этади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштиришда ва уларнинг малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатади.
ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида келишиш учун унга тақдим этиладиган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;
8. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари бошқарманинг тегишли ҳудудий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
9. Бошқармага вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
10. Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вилоят бошқармаси аппарати штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда тасдиқланган тузилмага штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
вилоят бошқармаси аппарати ходимларини, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини, шунингдек туманлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
вилоят бошқармаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, ўзига қарашли давлат корхоналари ва ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлайди;
ўз ваколатлари доирасида бошқарманинг тегишли ҳудудий органларига, юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, ўзига қарашли ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотларнинг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларини (ёзма кўрсатмаларини) бекор қилади.
12. Бошқарма ҳузурида таркибига бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), лавозимига кўра Кенгаш таркибига кирувчи бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек бошқа юқори малакали ходимлар кирадиган Кенгаш ташкил этилади. Кенгаш 9 кишидан иборат таркибда тузилади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади, Кенгаш қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Бошқарма бошқа эксперт ёки маслаҳат органларини ҳам ташкил этиши мумкин, улар тўғрисидаги низомлар вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, сув ресурсларини бошқариш бўйича эса – бюджет маблағлари Бошқармаларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман ҳудудида амалга оширади.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Кенгаш қарорларига ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси буйруқларига, туман ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши, қишлоқ хўжалигида ижара ва пудрат муносабатлари ривожлантирилиши ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш бўйича бозор инфратузилмаси ривожлантирилишини ташкил этиш;
ер ва сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
туман қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчилари бўйича сувдан фойдаланиш лимитларини белгилашга доир таклифлар тайёрлаш, бозор принциплари ва механизмлари амалга оширилишига, шунингдек сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартибига риоя қилинишига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лимитланган сувдан тежаб фойдаланилганлиги учун туман сувдан фойдаланувчилари рағбатлантирилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчиларнинг сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишини назорат қилишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни таъминлаш, уларнинг ташкил этилишига ва самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини, сувни ҳисобга олиш тизимларини таъмирлаш ва ривожлантириш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилиши мониторингини ташкил этиш;
наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш, шунингдек чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган туман инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этишда кўмаклашади;
тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги ширкатлари бошқаруви, оилавий пудратчилар ва ижарачилар ўртасида тузилган хўжалик ички шартномаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экология жиҳатидан хавфсиз технологияларни жорий этиш тадбирларини ташкил қилади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланишда ёрдам кўрсатади;
қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича ҳимоя ва олдини олиш комплекс тадбирларини ўтказишда кўмаклашади;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
чорва моллари юқумли касалликларига йўл қўймаслик ва карантин тадбирларига риоя қилишнинг профилактика чора-тадбирларини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғоришнинг илмий асосланган режимлари, сувни тежовчи тадбирлар ва технологиялар жорий этилишини ташкил этади;
магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошқармаларининг Сув хўжалиги кенгашлари ишида қатнашади;
ирригация тизимлари бошқармасига туман қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчилари бўйича сувдан фойдаланиш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманда сувдан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузиш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таклифлар ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишни ташкил этишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғориш сувидан фойдаланилишини таҳлил қилади ҳамда сувдан фойдаланувчиларни лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлиги учун рағбатлантириш бўйича вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишига кўмаклашади, улар бажарилишининг мониторингини олиб боради, уларни ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сувни ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш ишларини ташкил этади;
хўжалик ички гидромелиорация тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантириш, шунингдек сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини умумий мувофиқлаштиришни олиб боради;
«Ўзсувназорат» инспекцияси билан биргаликда, шунингдек ирригация тизимлари бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади;
ахборот таъминотини амалга оширади ҳамда фан ютуқлари, агротехника, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни жорий этишда кўмаклашади;
муқобил машина-трактор парклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади ва уларнинг мониторингини олиб боради;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ер тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар бузилишини тўхтатиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини кўзлаб хўжалик судларига даъво аризалари бериш;
7. Бўлимнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Бўлимга туман ҳокимининг тақдимномасига кўра вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
бўлим фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
бошлиқ ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига тақдим этади;
Бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари Бўлимни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Ташкилотлар ва корхоналар номи | Қайта ташкил этиш ва тугатиш |
1. | Меҳнат бўйича республика норматив-тадқиқот станцияси | Унинг функциялари ва мутахассисларини Аграсаноат комплексида бозор ислоҳотлари Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади |
2. | Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси | Мол-мулки ва штатлар сонини ташкил этилаётган туманлараро хўжалик судларига берган ҳолда тугатилади |
3. | Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита) | Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитага айлантирилади |
4. | «Ўзсабзавотнавуруғлари» уюшмаси | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади |
5. | «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси | Унинг таркибига кирувчи корхоналарни хусусий мулк этиб қайта ўзгартирган ҳолда тугатилади |
6. | «Асал» уюшмаси | Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади |
7. | «Ўзмевасабзавот» уюшмаси | Унинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади |
8. | «Сувмахсустаъмирқурилиш» ишлаб чиқариш-молия уюшмаси | Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади |
9. | «Ўзиртаъмирқурилиш» уюшмаси | Бошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади |
10. | «USUB» АЖ («Ўзсувускунабутлаш») | Тўлиқ хусусийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади |
11. | «Сувиншоотмаш» уюшмаси | «НЭМ» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналарининг ягона уюшмасига бирлаштирилади |
12. | «НЭМ» насос-куч ва энергетика машинасозлиги уюшмаси | «Сувиншоотмаш» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналари ягона уюшмасига бирлаштирилади |
13. | «Ўзмелиосувтранс» уюшмаси | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади |
14. | «Насл-хизмат» республика уюшмаси | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади |
15. | Ўзбекистон ветеринария санитарияси ва акарология илмий-тадқиқот институти | Мол-мулки ва штатлар сонини Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади |
16. | «Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузуридаги республика чорвадорлар илғор тажриба мактаби | «Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига берилади |
17. | Республика боғбонлар мактаби | «Мева-шарбат» боғдорчилик, узумчилик ва вино ишлаб чиқариш илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси тасарруфига берилади |
18. | «Мевасабзавот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
19. | «Мевасабзавот» Андижон ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
20. | «Мевасабзавот» Жиззах ҳудудий бирлашмаси» | Тугатилади |
21. | «Мевасабзавот» Қашқадарё ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
22. | «Мевасабзавот» Наманган ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
23. | «Мевасабзавот» Самарқанд ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
24. | «Мевасабзавот» Сурхондарё ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
25. | «Мевасабзавот» Тошкент ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
26. | «Мевасабзавот» Фарғона ҳудудий бирлашмаси | Тугатилади |
27. | Самарқанд вилоятидаги Булунғур агрофирмаси | Тугатилади |
28. | Самарқанд вилоятидаги Нуробод агрофирмаси | Тугатилади |
29. | Самарқанд вилоятидаги Самарқанд агрофирмаси | Тугатилади |
30. | Самарқанд вилоятидаги Қўшработ агрофирмаси | Тугатилади |
31. | Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ агрофирмаси | Тугатилади |
32. | Наманган вилоятидаги Янгиқўрғон агрофирмаси | Тугатилади |
33. | Тошкент вилоятидаги Оҳангарон агрофирмаси | Тугатилади |
34. | Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ агрофирмаси | Тугатилади |
35. | Тошкент вилоятидаги Зангиота агрофирмаси | Тугатилади |
36. | Тошкент вилоятидаги Қибрай агрофирмаси | Тугатилади |
37. | Тошкент вилоятидаги Паркент агрофирмаси | Тугатилади |
38. | Тошкент вилоятидаги Тошкент агрофирмаси | Тугатилади |
39. | Фарғона вилоятидаги Сўх агрофирмаси | Тугатилади |
40. | Фарғона вилоятидаги Қувасой агрофирмаси | Тугатилади |
41. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар экспертизаси бўлими | Сув хўжалиги комплексидаги лойиҳалар экспертизаси бўйича инжиниринг фирмасига айлантирилади |
42. | Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги жамоа хўжаликлариаро кенгашлар | Тегишли вилоятларнинг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясига айлантирилади |
43. | Амударё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси | Қорақалпоғистон энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади |
44. | Денов ҳудудий насос станциялари бошқармаси | Сурхондарё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади |
45. | Қашқадарё вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси | Қашқадарё вилояти гидрогеология-мелиоратив экспедициясига айлантирилади |
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорининг 1—3 ва 6-бандлари ва қарорга 1—8-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 2-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1 ва 5-иловалар.