LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли «Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика даражасида ва жойларда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш ишларининг таҳлили ишларни ташкил этиш тизимида камчиликлар мавжудлигидан ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талаблари бузилаётганлигидан далолат бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий ишчи гуруҳлари қониқарсиз ишлаётганлиги, шунингдек ваколатли органлар томонидан улар фаолияти устидан зарур назорат ўрнатилмаганлиги бундай ҳолатнинг сабабларидан биридир.
Шу муносабат билан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи органлар томонидан ўз вазифаларининг бажарилишига ҳамда республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятининг аниқ иш тартибини белгилашга катта аҳамият берилади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг Намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади;
нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудий комиссиялари томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 196-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти бир ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, уларнинг амал қилиш муддатларини Нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирсин ва лицензиатлар билан лицензия битимлари тузсин.
ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғилишларида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга ва намунавий таркибга мувофиқ нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция» билан биргаликда ушбу қарор кучга киргунга қадар нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш ҳуқуқига лицензия олган лицензиатлар билан «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари орқали лицензия битимлари тузилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси ушбу банднинг бажарилишини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.
4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси (кейинги ўринларда матнда «Комиссия» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда матнда «Департамент» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш, лицензия битимлари тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 196-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан мавжуд моддий-техника базасидан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
9. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талабларни Департамент белгилайди ва улар Комиссия томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун нефть омбори хўжалигининг асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бўлинмасининг нефть омбори хўжалигининг босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари, техник фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;
з) «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг нефть омбори хўжалигининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
17. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.
18. Департамент ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Департамент эксперт хулосасини тайёрлаш учун «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Комиссия Департамент таклифи олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Департамент лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда Департамент томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
22. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Департаментга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек Департамент мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда Департамент ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия Департамент таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
27. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда Департаментга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
29. Департамент лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Департамент томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Департаментга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
31. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатини беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига лицензиатлар томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензиатга аниқланган лицензия талаблари ва шартлари бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат назорат органлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари, ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши шарт.
33. Департамент лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда давлатнинг тегишли бошқарув ва назорат органлари мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Департаментда қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Департамент томонидан амалга оширилади.
Департаментнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Департамент лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
36. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
39. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича ҳамда сўров ҳақи тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда аниқ лицензиатлар ҳақидаги маълумотдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Бир нафар лицензиат тўғрисида маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Реестрдан маълумотлар берилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 196-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг автобензин, дизель ёқилғиси, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолияти лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.
4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига белгиланган шаклдаги лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда матнда «Комиссия» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш масалаларини кўриб чиқиш ҳудудий комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги тегишли ҳудудий бўлимларининг вакиллари киради.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалаларга мутасадди ўринбосарлари раҳбарлик қилади.
Комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари комиссияларнинг ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензияларни бериш, лицензия битимлари тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш (мазкур Низомга 1 ва 2-илова);
б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан мавжуд моддий-техника базасидан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
9. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар «Ўздавнефтгазинспекция» томонидан белгиланади.
10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;
з) «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
17. Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.
18. «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлими ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг таклифи олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
19. «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
20. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими учун бир нусхадан тузилади.
21. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртманомаларига кўра мазкур Низомга 4-иловага намунада «Давлат белгиси» Давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун масъулият «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими раҳбарлари зиммасига юкланади.
Лицензиялар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
22. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кундан кечикмай берилади.
23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
24. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
25. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
27. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
29. «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Департамент томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимига лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
31. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатини беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритади.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат назорат ва текшириш органлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши шарт.
33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда, шунингдек иккинчи хатбошиси кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда, шунингдек иккинчи хатбошиси кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
39. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича ҳамда сўров ҳақи тўлагани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда аниқ лицензиатлар ҳақидаги маълумотдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Бир нафар лицензиат тўғрисида маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Реестрдан маълумотлар берилгани учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) АЁҚШдан фойдаланишнинг амалдаги техник қоидаларига жавоб бериши керак.
2. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдони, шунингдек унга туташ ҳудудлар санитария-маиший ва ёнғинга қарши талабларга жавоб бериши керак.
4. АЁҚШ бадиий жиҳозланган витриналар, реклама тахталари, кўргазмали тарғибот воситалари билан жиҳозланган бўлиши, у ерда АЁҚШ жиҳозлари, иш тартиби, нефть маҳсулотларининг чакана нархлари прейскуранти, яқин атрофда жойлашган АЁҚШ схемаси бўлиши керак.
5. АЁҚШ телефон алоқаси, овоз кучайтиргич ва сигнализация воситаси (юқори овозли қўнғироқ) билан жиҳозланган ёки идорадан ташқари қўриқлаш пультига уланган бўлиши керак.
6. АЁҚШда пул маблағларининг ўғирланишини ва АЁҚШ биносига чет шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно қилувчи (икки қаватли эшиклар – улардан бирининг икки томонига тунука қопланган, полга ёки деворга маҳкамланган ёнмайдиган сейф бўлиши керак, панжарали деразалар ва шу кабилар) чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиши керак.
7. Ҳар қайси резервуар лойиҳада назарда тутилган жиҳозларнинг тўлиқ тўплами билан жиҳозланган бўлиши ва резервуарнинг тартиб рақами, (баланд жойга ўрнатиладиган трафаретнинг) базавий баландлиги, сақланаётган нефть маҳсулотининг маркаси кўрсатилган ёзувларга эга бўлиши керак.
8. Нефть маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ҳар қайси ёнилғи ва мой тарқатиш колонкасида унинг тартиб рақами ва сотиладиган нефть маҳсулотининг маркаси бўлиши керак.
10. Аҳолига нефть маҳсулотларини нақд пулга сотиш назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши керак.
1. АЁҚШ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг дастлабки воситалари билан таъминланган бўлиши керак. АЁҚШ бинолари ва ҳудудидаги барча ёнғинни ўчириш воситалари зудлик билан қўлланишга ҳар доим тўлиқ соз ва тайёр ҳолатда бўлиши керак.
2. АЁҚШ ҳудуди қоронғи (тунги) вақтларда мавжуд нормаларга мувофиқ портлаш ва ёнғин хавфсизлиги назарда тутилган ҳолда тайёрланган ёритгичлар билан ёритилган бўлиши керак.
3. АЁҚШ операторлари махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
4. Момоқалдироқ вақтида нефть маҳсулотларини резервуарларга қуйиш ва АЁҚШда транспортга ёнилғи қуйиш тақиқланади.
5. Портлаш хавфи бўлган жойлардаги ишлар учқун пайдо бўлишига йўл қўймайдиган асбоблар билан бажарилиши керак.
1. Нефть маҳсулотларининг буғланиши, нефть маҳсулотларининг тўкилиши, шунингдек автотранспортнинг ишланган газлари АЁҚШнинг атроф муҳитини ифлослантирувчи манбалар ҳисобланади.
2. АЁҚШда нефть маҳсулотларининг буғланишини камайтириш учун резервуарлар ва технология жиҳозларини техник жиҳатдан тўлиқ соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг герметиклигини, шунингдек қуйиш ва ўлчаш қурилмаларининг, кузатиш ва қуйиш қудуқлари қопқоқларининг зич ёпилганлигини таъминлаш лозим.
АЁҚШ ишлаб чиқариш ва ёмғир сувларини тўплаш учун ишлаб чиқариш-жала канализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
АЁҚШ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари 10-бандига мувофиқ ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак.
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш давлат стандартларига ҳамда нефть базаларида ва АЁҚШда нефть маҳсулотларининг келтирилишини, уларни сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш тартибини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
2. Нефть маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган жўнатиш ҳужжатлари келтириладиган нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш учун асос ҳисобланади.
3. Нефть маҳсулотлари автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан (импорт бўйича) республика ташқарисидан мустақил равишда келтирилган тақдирда нефть маҳсулотларини сотишнинг тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизими нефть базаларидан кўрсатиб ўтилган АЁҚШга нефть маҳсулотлари бериш импорт бўйича келтирилган ҳажмлар тўлиқ сотилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
5. Нефть маҳсулотлари камомади аниқланган тақдирда белгиланган шакл бўйича, ҳайдовчи (экспедитор) ва АЁҚШ оператори иштирокида мажбурий тартибда далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун нефть базаси раҳбариятига тақдим этилади.
6. АЁҚШда нефть маҳсулотларининг келтирилишини ва кирим қилинишини назорат қилиш тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, нефть базасининг муҳри қўйилган белгиланган шаклдаги ҳисобга олиш дафтарини юритиш йўли билан таъминланади.
7. Ёнилғи қуйиш колонкаларининг ишлашини назорат қилиш смена қабул қилиш ва топшириш чоғида смена операторлари томонидан, АЁҚШ бошлиғи иштирокида, нефть маҳсулотлари сотилишининг тўғрилигини намунавий ўлчагич воситасида текшириш йўли билан амалга оширилади. Тафовутлар миқдори натижаси смена ҳисоботида қайд қилиниши керак.
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
ЛИЦЕНЗИЯ | ||||||||
Мазкур лицензия билан Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокимлигида 2001 йил 24 майдаги 156-сон | ||||||||
(лицензия эгасининг тўлиқ номи) | ||||||||
қарори билан рўйхатдан ўтказилган «Лочин-Д» акциядорлик жамиятига Тошкент шаҳар ҳокимлиги комиссиясининг қарори (2003 йил 15 апрелдаги 14-сон протокол) асосида Тошкент шаҳар Огаҳий кўчасидаги «Лочин» АЁҚШ орқали автобензин сотиш фаолиятини амалга оширишга рухсат | ||||||||
(АЁҚШнинг номи ва манзили) | (автобензин, дизель ёқилғиси, мой ва бошқалар сотиш) | |||||||
берилади. | ||||||||
Лицензия эгаси жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри .Ашрафий кўчаси, 125-уй Лицензия эгасининг солиқ тўловчи идентификация рақами: 203361034 Лицензия берилган сана: 2003 йил «16» апрель Лицензиянинг амал қилиш муддати: беш йил Реестр бўйича тартиб рақами: 001 | ||||||||
Ваколатли шахс: | ___________________ | ___________________ | ||||||
М.Ў. | (Ф.И.О) | (имзо) | ||||||
Лицензиянинг амал қилиш муддати | _______________ _________ гача узайтирилган | |||||||
Ваколатли шахс: | ___________________ | ___________________ | ||||||
М.Ў. | (Ф.И.О) | (имзо) | ||||||
Лицензиянинг амал қилиш муддати | _______________ _________ гача узайтирилган | |||||||
Ваколатли шахс: | ___________________ | ___________________ | ||||||
М.Ў. | (Ф.И.О) | (имзо) |
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Комиссия раиси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):
бешинчи хатбошидаги «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси» сўзлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) қарорга 3-илова номидаги, 1.3, 3.4 ва 3.5-бандлардаги «хусусийлаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.