ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Қарори
Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1706-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 3, 43, 80, 5-3-6/3 ва 2/3-сон қарори (рўйхат рақами 1706, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 363-модда) билан тасдиқланган Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.
Қолган 5 фоизи — кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратилади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 25 июль,
6-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 25 июль,
51-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 25 июль,
38-ққ-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 25 июль,
75-сон
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 25 июль,
17/2-сон
Келишилган
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 25 июль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 25 июль
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 25 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 393-модда)