Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 12-бандида «Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ҳабибуллаев), «Ўздавстандарт» маркази (Асриянц)» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) 4-бандида ҳамда қарорга 2-илованинг 3, 5, 8, 14 ва 17-бандларида «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш минтақавий марказларига», «Ўздавстандарт» маркази томонидан», «Ўздавстандарт» маркази», «Ўздавстандарт» марказининг» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органларига», «Ўзстандарт» агентлиги томонидан», «Ўзстандарт» агентлиги» ва «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:
«б» кичик банднинг биринчи ва учинчи хатбошида «Ўздавстандарт» марказига» ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлигига» ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига» ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан» сўзлари тегишли равишда «Фан ва технологиялар марказига» ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги низомда (қарорга илова);
1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида, 2-банднинг ўнинчи, ўн тўртинчи ва ўн олтинчи хатбошларида «Ўздавстандарт» маркази», «Ўздавстандарт» марказининг», «Ўзстандарт» маркази томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлиги», «Ўзстандарт» агентлигининг» ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзстандарт» агентлиги», «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса — тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланади»;
«маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни тайёрлаш, сотиш (етказиб бериш, сотиш), фойдаланиш, сақлаш, транспортда ташиш ва фойдали тарзда ишлатиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг аҳолига автомобиль бензинини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисида» 1995 йил 10 июндаги 215-сон қарорининг 8-бандида «Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ҳабибуллаев), «Ўздавстандарт» маркази (Асриянц)» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотувчи республика автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисида 1996 йил 20 мартдаги 107-сон қарорининг 6-бандида «Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ҳабибуллаев), «Ўздавстандарт» маркази (Асриянц)», «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси (Зайнутдинов)» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги», «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда)нинг 4-бандидаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 32-модда)нинг 8-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низомнинг 5, 9 ва 21-бандларидаги «Ўздавстандарт» марказида» ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан» сўзлари «Ўзстандарт» агентлигида» ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 30-модда)нинг 7 ва 8-бандларидаги «Ўздавстандарт» маркази билан» ва «Ўздавстандарт» марказига» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлиги билан» ва «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзКамминзМотор» Ўзбекистон—Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 413-сон қарорининг 9-бандидаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 56-модда) 3-бандининг биринчи хатбошидаги ҳамда қарорга илованинг 1 ва 3-бандларидаги «Ўздавстандарт» марказига» ва «Ўздавстандарт» маркази», «Ўздавстандарт» марказига» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлигига» ва «Ўзстандарт» агентлиги», «Ўзстандарт» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўздавстандарт» марказининг» сўзлари «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти масалалари тўғрисида» 2000 йил 17 январдаги 13-сон қарорида:
1 ва 2-бандлардаги «Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази» сўзлари «Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги, 1, 3 ва 6-бандлардаги, 9-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 11-банднинг олтинчи ва ўнинчи хатбошидаги «Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази», «Ўздавстандарт» марказига» ва «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги», «Ўзстандарт» агентлигига» ва «Ўзстандарт агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати тўғрисида хулосалар беришади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 21-модда)нинг 4-бандидаги ҳамда қарорга 2-илованинг 4-бандидаги, 9-бандининг учинчи хатбошидаги, 11-бандидаги «Ўздавстандарт» маркази» ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар фаолиятини такомиллаштириш ва маҳсулотлар сотиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 22 июндаги 239-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган электр энергияси электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 248-сон қарорининг 7-бандидаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 39-модда)нинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 февралдаги 35-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 7-8-сон, 66-модда)
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 4, 9 ва 15-бандларидаги ҳамда Низомга иловадаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.