Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ МУДДАТИНИ 1997 ЙИЛДАН 2000 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ РЕФЕРЕНДУМ ЯКУНЛАРИГА ДОИР АХБОРОТ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш тўғрисидаги масала юзасидан умумхалқ овоз бериши якунлари ҳақида Референдумни ўтказувчи марказий комиссия раиси Қ.А. Аҳмедовнинг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Референдумни ўтказувчи марказий комиссия раиси Қ.А. Аҳмедовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Таъкидлаб ўтилсинки, референдум натижалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовга юксак ишончидан, унинг раҳбарлиги остида ўтказилаётган давлат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашга, мамлакатда демократия ва ҳуқуқни янада ривожлантириш, фуқаролар жамиятини қарор топтириш, бозор муносабатларига ўтиш, халқнинг маънавий янгиланиши, барқарорлик ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган ички ва ташқи сиёсат, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўлини бутун халқ қўллаб-қувватлаётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 5 май,
46-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 94-модда)