Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сонли қарорига
ИЛОВА
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сонли қарорига
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
пичанзорлар — чорва моллари учун озуқа сифатида ўсимлик кўк пояси ёки қуриган ўтлар йиғиб олинадиган табиий ва маданий ўсимликлар мажмуаси;
яйловлар — чорва молларини эркин (ҳайдаб) боқиш учун фойдаланиладиган табиий ёки маданий ўсимликлар мажмуаси;
заҳарли ўсимликлар — таркибида тирик организмлар учун зарар келтирадиган ёки уларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи моддаларни сақловчи ўсимликлар;
гиёҳванд моддали ўсимликлар — таркибида Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган моддаларни сақловчи ўсимликлар;
карантиндаги ўсимликлар — Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатида (рўйхат рақами 2544, 2013 йил 26 декабрь) назарда тутилган бегона ўтлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бегона ўтлар — биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, ҳосилни ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;
пестицидлар — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари.
2. Мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган, шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларни табиий суратда босиб кетадиган заҳарли, гиёҳванд моддали, карантиндаги ўсимликлар, бегона ўтлар ҳамда бошқа ўсимликлар тарқалиши ва миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ўсимликлар (бундан буён матнда ёввойи ўсимликлар деб юритилади) ҳисобланади.
3. Мазкур Қоидалар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга, шунингдек ёввойи ўсимликлардан махсус фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёввойи ўсимликларни замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқлари воситасида камайтириш ёки йўқ қилиш;
Ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш усуллари ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши, бошқа ўсимликлар ва табиат объектларига, инсон саломатлигига зарар етказмаслиги ҳамда табиий ўсимликлар мажмуалари ва улар ўсадиган муҳитнинг сақланишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Гиёҳванд моддали ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳисобланади.
8. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган, табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организмлар ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари ҳисобланади.
9. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари шудгорларни табиий суратда босиб кетадиган бегона ўтларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
10. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган, сунъий яратилган кимёвий воситалар, жумладан пестицидлар ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ҳисобланади.
11. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари барча турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
12. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ қўлланилади.
13. Қишлоқ хўжалик техникаси ва меҳнат қуроллари ёрдамида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва ёввойи ўсимликларнинг мавжуд бўлишига, ялпи кўпайишига ва кенг тарқалишига тўсқинлик қилувчи шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирлар агротехник тадбирлар ҳисобланади.
14. Агротехник тадбирлар кўчатларни экишга тайёрлаш, тупроққа ишлов бериш ва экиш усуллари, муддатлари, экин навлари ва ўғитларни танлаш, ерларни текислаш, кузда чуқур ҳайдаш, ўсимликлар қаторлари ораларига ишлов бериш, дала атрофидаги дарахтларни парваришлаш, уруғлик майдонларни кузда қайта ҳайдаш, пичанга мўлжалланган далаларни эрта баҳорда борона қилиш, экинларни алмашлаб экиш ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади.
15. Агротехник тадбирлар барча турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Карантин тадбирлари ўсимликларнинг ички ва ташқи карантини бўйича давлат тадбирлари тизимидан иборат бўлиб, бу тадбирлар қуйидагиларга қаратилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш, уларнинг ёйилишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасининг бу зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳоли минтақаларига кириб боришининг олдини олиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш.
17. Карантин тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Карантин тадбирлари карантиндаги ва заҳарли ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Карантин тадбирларини амалга оширишда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан фойдаланиш мумкин. Бунда карантиндаги ўсимликларга пестицидлар билан ишлов бериш тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тозаланган уруғлардан ажратиб олинган карантиндаги ўсимликларнинг уруғлари янчиш ва буғлатиш йўли билан унувчанлиги йўқотилиб зарарсизлантирилади.
22. Карантин тадбирларининг бажарилиши устидан давлат назорати ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқлари ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш бўйича мазкур Қоидаларда белгиланган усулларни такомиллаштиришга хизмат қилиши ёки унда назарда тутилмаган бошқа усуллардан иборат бўлиши мумкин.
24. Замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланиш шартлари уларнинг муаллифи томонидан белгиланади. Ушбу шартлар қонун ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларнинг талабларига зид бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқлари муаллифларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги ҳамда «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солишда уларни қўл меҳнати ёки меҳнат қуроллари ёрдамида табиий равишда олиб ташлаш усулидан фойдаланиш мумкин.
27. Ёввойи ўсимликларни табиий равишда олиб ташлаш усули улар кенг тарқалмаган ҳамда уларни мазкур усулда камайтириш ёки йўқ қилиш мумкин бўлган тақдирда қўлланилади.
28. Табиий равишда олиб ташланган ёввойи ўсимликларни зарарсизлантириш ва йўқ қилишда уларнинг илдизлари, қаламчалари ва уруғлари тозаланган далаларга тушиб қолиши ёки бошқа ўсимликларга қўшилиб қолишига йўл қўймаслик лозим.
29. Агар қонун ҳужжатларида, шунингдек ер участкалари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш бўйича шартномаларда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мазкур Қоидаларда назарда тутилган ишлар ер участкаларидан ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда улар томонидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг
тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига
ИЛОВА
тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига
ИЛОВА
III. Шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларни табиий суратда босиб кетадиган гиёҳванд моддали ўсимликлар