Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.1992 13.02.1992 йилдаги ПФ-343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ КОМИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги ПФ-449-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитетини ташкил қилиш тўғрисида» ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишлари ва истиқболларини белгилаш, бозор муносабатларини шакллантиришга доир иқтисодий ислоҳотларни фаол амалга ошириш, мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар ва ташкилотларнинг республика иқтисодий мустақиллигига эришишга, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишга ва шу асосда халқ фаровонлигини оширишга қаратилган баҳамжиҳат ҳаракатларини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт комитети негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг концепцияларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги режаларни, катта иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий муаммоларни ҳал қилиш, табиий, меҳнат захираларидан, вужудга келтирилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш борасидаги республика ва минтақаларга оид тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш, унинг энг ночор табақалари ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга оид таклифларни асослаб бериш, халқнинг турмуш даражасини ошириш, меҳнатда фаоллик ва тадбиркорлик имкониятларини кучайтириш, иқтисодий аҳволни соғломлаштириш йўлларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг бозор муносабатларига ўтишида асосий қоидалар ва йўналишларни шакллантириш, бозор тармоқлари мажмуини вужудга келтириш, тадбиркорлик ва рақобатчилик ривожлантирилишини рағбатлантириш, хўжалик механизмини, бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришга ва маблағ сарфлаш сиёсатини шакллантиришга, тайёр маҳсулотни, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни устун даражада ривожлантиришга, Қорақалпоғистон Республикасини, республика вилоятлари, шаҳарлари ва районларини комплекс равишда тараққий эттиришга, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланс ҳисоб-китобларини такомиллаштириш ва халқ хўжалигининг истиқболли натура-қиймат балансларини тузиш асосида таркиб топган умумиқтисодий, тармоқлараро ва ҳудудий номутаносибликларни бартараф этишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чуқур илмий-тадқиқотларнинг, илғор технологиянинг, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг рақобат қилиш қобилиятини таъминлайдиган халқ хўжалигининг илм-фанга асосланган тармоқлари устувор йўналишларини ривожлантириш борасидаги таклифларни асослаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, чет эл маблағларидан самарали фойдаланиш, экспорт-импорт ишларини давлат йўли билан тартибга солиш ва рағбатлантириш воситасини такомиллаштириш соҳасидаги йўналишларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликларнинг, идоралар концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотларнинг, маҳаллий бошқарув органларининг, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажаришлари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиши, комитетнинг низоми ва тузилмасини тасдиқлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ССРнинг Давлат режа комитетини Ўзбекистон ССР Иқтисодиёт комитетига айлантириш тўғрисида» 1990 йил 8 декабрдаги Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-343-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 198-модда; 1992 й., 10-сон, 405-модда)