Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 13.02.2014 йилдаги 29-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек мудофаа объектларида режим талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимига қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«61. Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга доир тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган субпудрат ташкилотларини жалб этиш қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субпудрат ташкилотларини мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субпудрат ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат уларга тааллуқли қисми бўйича тақдим этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субпудрат ташкилотларининг ходимлари мудофаа объектлари ҳудудига уларнинг рўйхатлари белгиланган тартибда келишилгандан кейин киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши, шунингдек давлат сирларини сақлашнинг таъминланиши учун тўлиқ жавоб беради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 81-модда)