Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.07.2004 йилдаги 319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда «Универсиада-2004» спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган умумқурилиш, монтаж ва ободонлаштириш ишларини ўрганиш натижасида жиддий камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилганлигини, қурилаётган ва фойдаланишга топширилаётган спорт объектларининг қурилиш меъёр талаблари ва сифатини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи буюртмачи хизмати ташкил этилмаганлигини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида таъкидланган камчилик ва нуқсонларни инобатга олган ҳолда, уларни бартараф этиш, спорт иншоотларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг белгиланган қурилиш меъёр талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришни ташкил этишда йўл қўйилган жиддий камчилик ва нуқсонлар кўрсатиб ўтилсин ва уларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган ва таъмирланаётган спорт иншоотларини белгиланган қурилиш меъёри ва сифат талабларига жавоб берадиган тарзда битказиш ва уларни тегишли комиссия хулосаси асосида фойдаланишга қабул қилиш ишларини назоратга олиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Универсиада ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказиш тадбирларини амалга оширишда қатнашаётган қурилиш ташкилотлари ва корхоналар, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари раҳбарларининг улар олдига қўйилган вазифаларни бажариш борасидаги масъулияти кучайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси ва Миллий Олимпия қўмитасининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган якуний босқичини ўтказишни жорий йилнинг 15 — 21 июлидан 4 — 7 сентябрига кўчириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барпо этилган ва қайта таъмирланган спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида мазкур спорт иншоотларидан фойдаланувчи «Олимпия захиралари тайёрлаш маркази» ташкил этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида унинг дастури, очилиш ва ёпилиш маросими сценарийларини танқидий нуқтаи назардан қайта ишлаб, тегишли ўзгартиришлар киритсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 15 июндаги 282-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд ҳамда қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «5 июлигача» сўзлари «28 августигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319-сон