LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги томонидан биржа савдоларида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, У. Юсупов кўчаси, 52 уйда жойлашган «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятига қарашли бино сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушадиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги биносини реконструкция қилиш ишларига 100 миллион сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушадиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги биносини реконструкция қилиш ишларига белгиланган тартибда 100 миллион сўм ажратсин.