LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши VI сессиясининг қарорига ва «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, шунингдек ташқи бозорда республиканинг манфаатларини ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Республикада ишлаб чиқариладиган ва умумдавлат аҳамиятига молик моллар юзасидан рухсатнома бериш ва уларга солиқ миқдорини белгилаш масалаларини Иттифоқ идоралари ихтиёрига ўтказишни кўзда тутувчи СССР Президентининг «1991 йилда валюта ресурсларидан фойдаланишнинг алоҳида тартиби ҳақида»ги 1990 йил 2 ноябрь Фармони 3, 4 ва 6-моддалари ҳамда 7-моддасининг иккинчи қисми қоидалари;
«1991 йилда валюта фондларини тузиш тўғрисида» СССР Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 8 декабрдаги 1253-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандлари. Шунингдек СССР Давлат банки ва бошқа Иттифоқ идораларининг Ушбу қарорнинг 10-бандига мувофиқ қабул қилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиши тўхтатиб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ Б.С.Ҳамидов) бир ҳафта муддат ичида республикада валюта фондларини тузиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин.