Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ–1875-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети муассислигида «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини ҳамда мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
давлат устувор йўналишларига мос республика миқёсида хорижий тилларни ўрганишга оид назарий ва методологик муаммоларни ёритиш;
хорижий тилларни ўрганиш ва хорижий филология соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий ишлар, инновацион лойиҳалар ва уларни амалиётга жорий этиш борасида эришилаётган натижаларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш;
хорижий тилларни ўқитишда замонавий таълим технологияларини жорий этиш, узлуксиз таълим тизими ва халқаро таълим дастурлари доирасидаги турли лойиҳалар натижаларини оммалаштириш;
3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасасининг уставини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек уни давлат рўйхатидан ўтказсин;
«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали даврийлиги, унинг таҳририят ҳайъати ҳамда штат жадвалини белгиласин;
«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасасининг самарали фаолият олиб бориши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 104-уй манзилидаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносига ижара тўловисиз жойлаштирилсин.
2014 йил 1 мартга қадар «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали фаолиятини самарали ташкиллаштирсин;
икки ой муддатда «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини мазмунан бойитиш ва мунтазам янгилаб борилиши юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини «Электрон таълим» тармоғига уланишини таъминласин.
7. Қуйидагилар «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти» давлат муассасасининг ишини самарали ташкил этиш мақсадида компьютер ва коммуникация воситалари, аудио, видео, тасвирий техникалар, зарур мебеллар билан тўлиқ жиҳозлаш учун 200 млн сўм ҳомийлик маблағлари ажратилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
9. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини оммавий ахборот воситаси сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.