Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Қўқон тўқимачилик комбинати» ДК мулки ҳисобланган қурилиши тугалланмаган комплeкс нeгизида замонавий тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Юқори сифатли рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ошириш, жаҳон стандартларига мос келадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, замонавий юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
1. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган «Қўқон тўқимачилик комбинати» давлат корхонасининг қурилиши тугалланмаган мулк мажмуаси негизида замонавий юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича хорижий инвесторнинг аниқ мажбуриятларини белгиловчи 2010 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги номидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «Indorama Industry Pte LTD» (Сингапур Республикаси) компанияси ўртасидаги имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
2. «Indorama Industry Pte LTD» компанияси Шартномага асосан қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олганлигини белгилансин:
«Қўқон тўқимачилик комбинати» давлат корхонасининг мулкий комплексига 2010 — 2013 йилларда камида 55 миллион АҚШ доллари, шу жумладан корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан камида 15 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий банкларнинг кредит ресурслари ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатисиз лойиҳаларни молиялаштириш тамойиллари бўйича — камида 40 миллион АҚШ доллари инвестицияларни амалга ошириш;
2013 йил якуни бўйича йилига 16 — 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш бўйича лойиҳа қувватига эришган ҳолда, энг янги йигирув технологияси билан жиҳозланган тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш;
лойиҳа қувватига етгандан кейин ҳар йили 26 — 32 миллион АҚШ доллари миқдорида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти;
ташкил этилаётган ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қувватига эга бўлгандан кейин 450 — 550 та янги иш ўринларини яратиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ва Инвестиция шартномасида назарда тутилган бошқа шартларнинг бажарилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзтўқимачиликсаноат» ассотсация билан ҳамкорликда, хорижий инвестор томонидан Инвестиция шартномасига мувофиқ мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини тизимли назорат қилишни таъминласин.
3. Инвестиция шартномасини амалга ошириш доирасида таъсисчилар ўртасида қуйидаги улушларни тақсимлаган ҳолда хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхона ташкил этилиши белгилансин:
76% «Indorama Industry Pte LTD» улуши бўлиб, технологик асбоб-ускуналар ва пул маблағлари шаклида қўшилган;
24% Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг нақд пул шаклида киритилган улушидир.
Белгилаб қўйилсинки, қўшма корхонанинг 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги устав капитали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч йил давомида таъсисчилар томонидан босқичма-босқич шакллантирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси «ноль» сотиб олиш қийматида:
янги ташкил этиладиган қўшма корхона учун «Қўқон тўқимачилик комбинатининг» мол-мулк комплексини (тугалланмаган 9-қаватли бошқарув биноси бундан мустасно) хорижий инвестор томонидан Инвестиция шартномасига биноан ўз зиммасига олган мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунча мулкни тасарруф этмаслик шарти билан шартнома асосида берилиши;
«Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖга тегишли, Қўқон шаҳрида Биржа марказини яратиш учун инвестиция мажбуриятлари доирасида фойдаланиш учун ажратилган, тугалланмаган 9-қаватли бошқарув биносини (тасарруф қилиш ҳуқуқисиз) мулк комплексидан чиқариб берилиши таъминлансин.
5. Ташкил этилаётган қўшма корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 1-банди биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар тадбиқ этилсин.
6. Мулк мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, қўшма корхонанинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, технологик жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва қурилиш материаллари Инвестиция шартномасининг амал қилиш муддатига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ божхона тўловларидан озод этилсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).
7. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан белгиланган тартибда мазкур лойиҳани 2010 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Қўқон тўқимачилик комбинати» ДКнинг буджет ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича 98,6 миллион сўм қарзини ва унга нисбатан ҳисобланган 59,0 миллион сўм жаримани 2010 йил 1 апрелдаги ҳолатга кўра ҳисобдан чиқариш таклифи қабул қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» ассотсацияси томонидан тасдиқланган қўшма корхона тақдимномага асосан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирувисиз ва белгиланган тартибда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» ассотсацияси томонидан тасдиқланган қўшма корхона талабига биноан белгиланган тартибда кўп марталик визаларнинг расмийлаштирилиши, берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, кўрсатилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун давлат божини тўламаган ҳолда вақтинчалик рўйхатга олиш ва вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш таъминлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, «Ўзтўқимачиликсаноат» ассотсацияси томонидан тасдиқланган қўшма корхона тақдимномасига асосан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун рухсатномалар бериш белгиланган тартибда таъминлансин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 май,
ПҚ-1333-сон