LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Тошкент давлат юридик институти Тошкент давлат юридик университети этиб қайта ташкил этилсин (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади).
ТДЮУ 1-иловага мувофиқ «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий давлат олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгилансин.
давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, жиноят ҳуқуқи ва процесси, фуқаролик ҳуқуқи ва процесси, тадбиркорлик ҳуқуқи (бизнес ҳуқуқи), халқаро, халқаро тижорат (хусусий) ҳуқуқи ва юридик таълимнинг бошқа устувор йўналишлари бўйича талабаларнинг фундаментал базавий, шунингдек амалий касбий тайёргарлигини таъминлайдиган дастур ва ўқув режалари асосида бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш;
ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини, талабаларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этиш;
давлат қурилиши ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришнинг долзарб ҳуқуқий муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш ҳуқуқни қўллаш амалиётига, ўқув жараёнига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этишни таъминлаш;
мамлакатдаги ўрта махсус, касб-ҳунар, шунингдек олий юридик таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар бўйича дарс бераётган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар учун замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлар, ўқув-методик материаллар яратиш;
талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
Университетнинг ўқув ва илмий бўлинмаларини ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини эгаллаган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик бўлинмаларида амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали илмий, педагогик кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш; шартнома асосида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим, тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жалб этиш.
3. ТДЮУ тизимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилган Фалсафа ва ҳуқуқ институти базасида Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази ташкил этилсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, шунингдек мамлакатда қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
Марказ томонидан ўтказиладиган илмий тадқиқотларга ТДЮУ ва республиканинг бошқа юридик таълим муассасалари ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари ва талабаларини кенг жалб этиш;
3-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПФ-5159-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Университет, юридик таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурларига жорий этиш учун Марказ томонидан ўтказиладиган тадқиқотлар натижалари асосида юридик фанларни ўқитиш сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолиятида ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш учун юридик фан ва амалиётнинг долзарб муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ ходимларига республиканинг илмий-тадқиқот муассасаларидаги тегишли лавозимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Марказга ходимларни ишга жалб қилиш илмий ва амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар орасидан танлов ва шартнома асосида, шу жумладан ўриндошлик шартлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Марказ томонидан ўтказиладиган тадқиқот ишларини мазкур қарор билан белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тошкент давлат юридик университети Ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 335-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, прокуратура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни юриспруденция соҳасига қабул қилиш ва мутахассисларни тайёрлаш режалари билан узвий боғлаган ҳолда чуқур ўрганишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ТДЮУда замонавий ўқув ва моддий-техник базани яратиш, ўқув, илмий-методик бўлинмаларни, кафедраларни ўқитишнинг замонавий техник воситалари, ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий мажмуалари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда замонавий юридик фаннинг ютуқларини, давлат-ҳуқуқий, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ҳуқуқни қўллаш соҳаларидаги демократик ўзгаришлар тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар муаллифлари меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини назарда тутган ҳолда ҳуқуқий фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
ТДЮУ ўқитувчиларини Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат органларида ҳар йиллик асосда стажировка ўташ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда етакчи хорижий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказларининг мутахассисларини Университетда маъруза ўқиш, тадқиқотлар ўтказишга жалб этишга доимий асосда кўмаклашсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлардан ТДЮУнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказишга, профессор-ўқитувчилар таркибининг Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида стажировка ўташини ташкиллаштириш учун белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети бир ой муддатда давлат таълим стандартлари, ТДЮУнинг бакалавр ва магистрларни тайёрлаш дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта ишлаб чиқсин:
ўқув жараёнини таълим беришнинг модулли тизимини қўллаган ҳолда умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда талабаларда таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил қилиш ва юридик фаолиятнинг тегишли соҳаларини бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган таълим дастурлари асосида олиб бориш;
талабаларнинг давлат-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, халқаро-ҳуқуқий, тадбиркорлик-ҳуқуқий (бизнес ҳуқуқи) ва бошқа юридик фаолият соҳаларида билим ва амалий кўникмаларни чуқурроқ эгаллаш заруратини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган ҳолда таълим бериш дастурлари доирасида махсус ҳуқуқий фанлар бўйича ўқув юкламаси ҳажмини ошириш;
замонавий шаклларни («кейс-стади», илмий презентациялар, жамоада ишлаш ва бошқ.) жорий этган ҳолда амалий машғулотлар ҳажмини, шунингдек бакалавр ва магистрларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ишлаб чиқариш, хўжалик, тижорат корхоналари, молия-банк ҳамда бошқа муассасаларда малака амалиёти давомийлигини ошириш.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий аттестация комиссияси юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган диссертация ишларининг тематикаси ва асосий ҳолатларини танқидий таҳлил қилган ҳолда инвентаризациядан ўтказсин, уларни замонавий талаблар, ҳуқуқий фан ва юридик амалиётнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Адлия вазирлиги билан биргаликда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
ўқув амалиётининг ўқув дастурларига мувофиқ талабаларнинг ўқиш даврида олган амалий ва назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тегишли бўлинмаларида мажбурий стажировкаларини ташкил этишда Университетга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин;
идоравий тузилмаларнинг раҳбар таркиблари, масъул ходимлари томонидан Университетда махсус юридик фан ва предметлар, қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётининг долзарб масалалари, ҳуқуқни қўллаш фаолияти бўйича маъруза ўқиш (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш шартларида), машғулотлар ўтказишни амалиётга жорий этсин.
Икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Университетнинг ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг назорат нусхаларини (бир нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
11. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ТДЮУнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ўқув жараёнини ташкил этишда зарур хоналар ажратиш, ўқув-спорт комплексини ташкил этиш, махсус юридик тайёрлашнинг ўқув-методик базасини яратиш чораларини назарда тутувчи қарор қабул қилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон миллий университети, шунингдек Самарқанд давлат университетининг «юриспруденция» ихтисослиги ва йўналишлари бўйича магистрлар ва бакалаврлар тайёрлашни тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон миллий университети, шунингдек Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультетининг 2013/2014 ўқув йилида бакалавриатнинг II — IV курсларига ва магистратуранинг II курсига ўтувчи талабаларига юқорида кўрсатилган олий таълим муассасаларида ўқишни якунлаш ва диплом олиш имкони берилади.
13. Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 335-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.