LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилиш соҳасида рухсатномалар беришда ер участкаларини бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномалар бериш тартиботларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан Интернет тармоғи орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш йўли билан соддалаштириш, шунингдек рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар учун 2014 йил 1 июлдан, бошқа шаҳарлар ва туманлар учун эса 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2014 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларида (бошқармаларида) ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизими (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) самарали фаолият кўрсатиши учун тегишли компьютер асбоб-ускуналари сотиб олишга зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2014 йил 1 апрелгача ахборот тизими лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишнинг ахборот тизими фаолияти тартибини белгилайди.
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон ҳужжатни жўнатувчилар — қурилиш учун рухсатномалар бериш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар, ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли органлар билан келишиб оладиган туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда давлат корхоналари деб аталади), шунингдек объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда қурилиш лойиҳаси деб аталади) ишлаб чиқувчи ва ушбу ҳужжатларни ваколатли ташкилотлар билан келишувчи лойиҳа ташкилотлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
электрон ҳужжатни олувчилар — ер участкаларини танлаш материалларини ва қурилиш лойиҳасини келишувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қурилиш соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш функцияси зиммасига юкланган органлар;
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартиришлар натижасида олинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо.
3. Электрон ҳужжатни жўнатувчилар ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишишни, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар беришни расмийлаштиришни белгиланган тартибда, қоғозли ҳужжатлар ёрдамида ёки мазкур Низомга мувофиқ, телекоммуникация воситалари орқали электрон ҳужжат тарзида амалга оширишлари мумкин.
Аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкаси ажратишда ер участкасини танлаш материалларини электрон тизимни қўллаган ҳолда ваколатли ташкилотлар билан келишиш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда давлат корхоналари аризани (хатни) электрон ҳужжат тарзида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда давлат корхоналари томонидан ер участкаларини танлаш материаллари электрон ҳужжат шаклда қуйидаги таркибда тайёрланади:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўриб чиқилаётган ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг 1:2000 масштабли навбатчи режасидан (мавжуд бўлганда) ёки кўриб чиқилаётган ҳудуднинг вазият режаси акс эттирилган 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха);
объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (электрон варианти юридик ёки жисмоний шахс томонидан ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузилаётганда тақдим этилади), аҳоли пунктларидан ташқарида ёки икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудидаги ер участкаларида қуриладиган объектлар бундан мустасно;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15 х 20 см ўлчамли) фотосурати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда хўжалик ҳисобидаги корхоналар «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ёки «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли расмий веб-сайтлари орқали электрон ҳужжатни келишиш учун қуйидаги электрон ҳужжат олувчиларга жўнатади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ёки туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига);
ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин, атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экология экспертизаси хулосасини олиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда — маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳудудий инспекциясига;
қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линияларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида ер участкаларини танлашда — тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларга;
улардан ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахсларга (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси юқори органлар билан келишилади);
ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда давлат корхоналари туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишиш тугаллангандан кейин электрон ҳужжатни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ҳамда вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига жўнатадилар.
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
6. Электрон ҳужжатни олувчи томонидан кўрсатилган манзил бўйича электрон ҳужжат келиб тушган вақт ахборот тизими орқали электрон ҳужжат олинган вақт деб ҳисобланади. Ушбу вақтдан бошлаб уч кунгача бўлган муддатда электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни жўнатувчига тақдим этилган ҳужжатлар келишилганлиги тўғрисида маълумот жўнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мураккабликнинг (хавфлиликнинг) II ва III тоифасидаги объектларни қуриш назарда тутилаётган ҳолларда ер участкасини танлаш ҳужжатларини ваколатли органлар билан келишиш муддати икки кунгача узайтирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
8. Кейинги босқичда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан электрон ҳужжат тўрт кун мобайнида персонал кабинетлар орқали белгиланган тартибда келишиш учун тегишли равишда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига жўнатилади.
Ҳужжатлар «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари томонидан етти кун мобайнида кўриб чиқилади ва улар келишилганлик тўғрисида қарор чиқаради ёки келишув тўғрисида асосланган рад жавоби беришади.
электрон ҳужжатлар олинганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тасдиқномани юборади;
электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
объект қурилиши учун ер участкалари танлаш ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан келишади (имзолайди).
10. Қурилиш лойиҳасини келишиш учун лойиҳалаш ташкилоти жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартномага биноан, «бир ойна» тамойилига мувофиқ персонал кабинет орқали қурилиш лойиҳаси архитектура қисмининг электрон вариантини Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш учун юборади.
Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш, қурилишга рухсатномалар бериш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда ахборот тизимини қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳасини келишиш, шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.
11. Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси қурилиш лойиҳасини архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш учун етти кун мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширади:
электрон ҳужжатларнинг олинганлиги тўғрисидаги электрон рақамли имзо қўйилган тасдиқномани лойиҳа ташкилотига юборади;
қабул қилинган электрон ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг электрон архивида сақлайди;
лойиҳа ташкилоти тақдим этган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисидаги билдиришномани унда лойиҳа ташкилотининг ваколатли вакили қатнашиши учун лойиҳа ташкилотига юборади;
қурилиш лойиҳаси келишилган тақдирда лойиҳа ташкилотига архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг электрон тарздаги тегишли протоколини юборади.
12. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш учун рухсат олиш, яъни қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун ўз хоҳишига кўра ҳужжатларни телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
13. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси расмий веб-сайтининг юридик ва жисмоний шахслар учун персонал кабинети орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун — лойиҳанинг тасдиқланаётган босқичи юзасидан экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
в) объектни лойиҳалаш билан бир вақтнинг ўзида қуришда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
е) архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган объект режаси ва фасадининг эскизи ёки узун объектлар учун — трассанинг бош режаси (схемаси);
ж) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал қуриш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш объектларининг манзилли рўйхати;
и) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича — лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизасининг ижобий хулосаси;
к) қурилишни танлов савдолари ўтказмасдан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширишда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича қарори нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
юридик ва жисмоний шахсларга электрон ҳужжатларни олганлиги ҳақида электрон рақамли имзоланган тасдиқномани юборади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
15. Инспекция бир кун мобайнида объектни бепул рўйхатдан ўтказади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга қурилишнинг бутун муддати учун рухсатнома беради.
Қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома белгиланган намунада қоғозли манбада ёки буюртмачининг хоҳишига кўра электрон тарзда берилади.
ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва материаллар регламент бузилган ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда;
тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш давомида қонунчилик нормалари бузилишлари аниқланганда.
Аниқланган камчиликлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан бартараф этилгандан кейин улар такрорий мурожаат қилишган тақдирда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги буюртманомани такрорий кўриб чиқишда ушбу объектни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
17. Электрон ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Аҳоли пунктларида ер участкаси беришда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер участкасини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкасини беришда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер участкасини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимига кирувчи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг (кейинги ўринларда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) бўйсунади.
3. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими таркибида юритади. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган барча даромад (пул маблағлари) туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг ҳисоб рақамига тушади ва ушбу бўлим (бошқарма) тасарруфида бўлади.
4. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) харажатларини (бюджетдан ташқари эҳтиёжларини) қоплаш, шу жумладан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақининг устама қисмини шакллантириш, шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар учун янги қўшимча иш ўринлари яратиш учун ташкил этилади.
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) шаҳарсозлик соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш.
6. Қуйидагилар белгиланган вазифаларига мувофиқ хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:
фаолият минтақаси учун шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ажратилган ер участкаларининг чегараларини натурага кўчириш, қурилиш объектлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини қизил чизиқларга мувофиқ харитага тушириш билан боғлиқ топография ва геодезия ишларида, шунингдек муҳандислик — геология ишларини рўйхатдан ўтказишда қатнашиш;
юридик ва жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш;
кўчаларнинг, бино ва иншоотларнинг архитектуравий кўринишини яхшилаш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бадиий-эстетик жиҳатдан безаш, ҳудуднинг кичик меъморий шакллар ва ландшафт архитектураси бўйича лойиҳа таклифларини шартнома асосида белгиланган тартибда тайёрлаш;
юридик ёки жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия талаб қилинмайдиган шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.
7. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан ўз ваколатлари доирасида зарур ахборот ва маълумотнома материалларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
буюртмачидан буюртмани бажариш учун зарурий ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек бажарилган иш учун белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни талаб этиш.
8. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.
9. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори раҳбарлик қилади.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори ўз лавозим ваколатларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътилида, касаллик даврида, лавозим бўш бўлганда) хўжалик ҳисобидаги гуруҳга гуруҳ муҳандиси вақтинча раҳбарлик қилади.
10. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори:
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузурида хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ташкил этилгандан сўнг банкларда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)нинг ҳисоб рақамларини очади;
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг штат жадвалини тузади, фаолият турлари ва алоҳида йўналишлар бўйича ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан ҳар йили тасдиқланадиган смета доирасида хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадларни тасарруф этади.
11. Ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромад хўжалик ҳисобидаги гуруҳни ҳар томонлама ривожлантириш ва иш ҳақи тўлашни молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақига устамани шакллантириш ҳамда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига иш ҳақи тўлаш;
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолиятини ривожлантириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар, архитектура ва шаҳарсозликка оид адабиётлар билан таъминлаш;
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори ва хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимлари учун соғломлаштириш, маданий-оммавий ва байрам тадбирларини ўтказиш, учрашувлар ва қабуллар ташкил этиш, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар давомида бошқа ташкилотлар вакиллари учун иш ҳамда яшаш шароитлари яратиш, шунингдек бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади.
13. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг штат жадвали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Даварихитектқурилиш» қўмитаси раиси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг намунавий тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган.
14. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ таркибига туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ходимлар киради.
15. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бухгалтерия ҳисоботларини юритиш шартнома асосида ишга қабул қилинадиган бухгалтер томонидан амалга оширилади.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида Намунавий низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«Мазкур Низомнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга оид қисми давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади»;
«Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 9 иш кунидан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди»;
г) 61-бандининг иккинчи хатбошидаги «3 бараваридан» сўзлари «2 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «шартнома асосида, бироқ қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,03 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади, смета ҳисоб-китоби бўлмаганда эса, аввал рўйхатга олинган шунга ўхшаш объектлар сингари ҳақ тўланади» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда ҳақ тўланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги намунавий низомнинг 7-бандида:
ўнинчи хатбошидаги «ишлаб чиқиш марказларини» сўзлари «хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ишлаб чиқиш марказларининг» сўзлари «ҳўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг» сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.