LexUZ шарҳи
Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2019 йил 30 майдаги «Таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида»ги битимига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
илмий даражалар тўғрисидаги ҳужжатларнинг тан олиниши ва нострификацияси, илмий даражаларни таққослаш принциплари тўғрисидаги битимга амал қилиб (Алмати, 1993 йил 17 май),
юқори малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишни тасдиқлаб, 1995 йил 27 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимдан келиб чиқиб,
Томонлар ўз давлатлари ҳудудида бошқа Томоннинг ваколатли органи томонидан илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларини тан оладилар. Бу ҳужжатларнинг тан олиниши уларнинг эгаларига Томон ўз давлати ҳудудида миллий малака ҳужжатлари эгаларига берадиган ҳуқуқлар ҳеч қандай шартсиз тарқалишини билдирмайди.
Илмий даражалар ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларининг эквивалентлиги уларнинг эгаларини қайта аттестациядан ўтказиш жараёнида белгиланади.
Қайта аттестация талабгор фуқароси бўлган ёки унинг ҳудудида доимий яшаб турган давлатнинг давлат аттестация органи томонидан ўтказилади.
аттестация тизимларини ривожлантиришнинг миллий концепцияларини ва юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига қўйиладиган талабларни, шунингдек илмий ходимлар ихтисосликларининг рўйхатларини (номенклатураларини) ишлаб чиқишда ва ўз давлатлари ҳудудида илмий даражалар берувчи кенгашлар тармоқларини шакллантиришда ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказадилар;
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг давлат тизимларида илмий даражалар талабгорларига қўйиладиган асосий талабларни бир-бирига таққослаш имкониятини таъминлайдилар.
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан ривожлантирадилар:
бир Томоннинг талабгорларини бошқа Томоннинг давлати ҳудудидаги илмий даражалар берувчи кенгашларда диссертациялар ҳимоя қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг давлат тизимларидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида ўзаро хабардор қилиб туриш, бу кадрлар аттестацияси масалалари бўйича тегишли норматив актлар ва бошқа материаллар билан алмашиш;
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнини бошқариш тажрибаси билан алмашиш бўйича уни такомиллаштиришга қаратилган зарур қўшма тадбирлар ўтказиш.
етакчи олим ва мутахассислар бошқа Томоннинг илмий даражаларни бериш бўйича кенгашлари ишида, шунингдек диссертациялар ҳимоясида оппонентлар сифатида қатнашишларига;
бир Томоннинг илмий даражалар бериш бўйича кенгашларида ҳимоя қилинган диссертацияларни бошқа Томон давлати ҳудудида илмий даражалар бериш бўйича кенгашларда қўшимча экспертизадан ўтказишга кўмаклашадилар.
Ваколатли органлар бўлиб Ўзбекистон Республикасидан Олий аттестация комиссияси, Россия Федерациясидан Умумий ва профессионал таълим вазирлиги ҳисобланади.
Ушбу Битимда иштирок этиш Томонларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекламайди.
Ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ масалалар бўйича қўшимча битимлар ва протоколлар имзоланиши мумкин.
Ушбу Битимдан келиб чиқадиган ёки уни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келишмовчиликлар вужудга келган ҳолда уларни бартараф этиш тартибини келишиб олиш мақсадида Томонларнинг вакиллари ўзаро маслаҳатлашадилар.
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ушбу Битим у имзоланган санадан кучга киради, беш йил давомида амал қилади ва агар Томонлардан ҳеч бири тегишли муддат тугашидан камида олти ой илгари унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.