LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Солиқ имтиёзлари аниқ берилишини таъминлаш, барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетнинг даромад базасини шакллантиришнинг ягона тамойилларини белгилаш мақсадида:
1. Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шуъба тузилмаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича берилган имтиёзлар 1999 йилнинг 1 сентябридан бошлаб улар амалга оширадиган нотижорат фаолиятигагина жорий этилиши белгилаб қўйилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Тижорат фаолиятининг айрим турларига солиқ солиш бўйича амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар мазкур жамғармалар, жамиятлар, корхоналар ва тузилмаларга умумий асосларда татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.